Олма мевасидан фойдаланиш мақсадига кўра гуруҳ. Биламизки, олма меваси пишиб етилгач, истеъмол учун яроқли бўлади. Уни тозалаб ювиб истеъмол қилиш, қуритиб олмақоқи тайѐрлаш, махсус заводларда эса ундан олма соки, олма сиркаси, олма мураббоси, олма жеми, олма пюриси ва вино тайѐрлаш мумкин. Демак, олма мевасидан фойдаланиш мақсадига кўра гуруҳни 2та ички гуруҳчага ажратиш мумкин:
хўраки олма навлари ва
хомашѐбоп олма навлари.
Хўраки олма навларига беш юлдуз, розмарин, голден, афросиѐби, нақшолма, нокпайванд кабилар киради.
Хомашѐбоп олма навларига старкримсон, фудзи, симаренко, жонатан, Тошкент боровинкаси ва б.лар киради.
Пишиш вақтига кўра олма навларини ифодаловчи бирликлар гуруҳи. Аксарият мевалар юртимизда эртапишар, ўртапишар ва кечпишар сингари навларга бўлинади. Эртапишар олма навлари номарини ифодаловчи бирликларга олмача (мазкур олма тури, асосан, Бухоро вилоятида етиштирилади. Олмача пишгач, 3-4 кун ичида истеъмол қилинмаса, у таъмини йўқотади. Мураббоси жуда хушхўр чиқади), думчаолма, болажон сингари номлар кирса, ўртапишар олма навларига жерсимак, голден, Самарқанд аълоси, афросиѐби, нақшолма, беш юлдуз, қирмизак сингари номлар киради. Кечпишар навларни ифодаловчи бирликларга эса тирамайи, сариқ олма, харсеб, мутсу, фридом, гала, кику, гибсон, пинова, чемпион, глостер, пирос сингарилар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |