O‘zbek tilining izohli lug‘ati


So‘zning bosh ma’nosi, genetik ma’nosi va etimologik ma’nosini o‘zaro qiyoslang, misol asosida tushuntiring


Download 251.86 Kb.
bet22/22
Sana24.12.2022
Hajmi251.86 Kb.
#1053057
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Semaaiologiya shpargalka

27.So‘zning bosh ma’nosi, genetik ma’nosi va etimologik ma’nosini o‘zaro qiyoslang, misol asosida tushuntiring.


28.Yadro sema, derivat sema va relyativ semalarni misol asosida tushuntiring.
Ядро сема, Л.А.Киселева қайд этишича, сўз ясага билан богли
имкониятларга эга бўлади.1 Яъни сўз ясаш асоси, анъанавий
тилшуносликдаги тушунча бўйича, ўзак вазифасини ўтайди. Д е р
иват сема эса ядро семасига кўшилиб, янги семемани таркиб
топтирувчи семадир, яъни у сўз ясаш асосига қўшилиб, ясама сўз
ясаш хусусиятига эга бўлган аффикс маъноси ҳисобланади.
Масапан, пичоқ сўзи семемасининг ядро семаси пич- қисмида
ифодаланади, у сўз ўзаги, яъни сўз ясаш асосидир. Унинг -оқ қисми
ясовчи аффикс бўлиб, дериват семани ифода этади. Чунки у ядро
семага қўшилиб, ясама сўзнинг янги ссмемасини ҳосил қилди.
Ясама сўзларда ҳамма вақт ядро сема битта бўлади, дериват
сема бир ва ундан ортиқ бўлиши ҳам мумкин. Юқорида пичоқ сўзи
мисолида бир ядро сема ва бир дериват сема бир сўзда ифода
гопиши учун намуна кўрсатилди. Пичоқчи сўзида эса бир ядро ва
икки дериват сема бор: бири -оқ аффиксида ифодаланган ‘нарса,
қурол’ билдирувчи сема, иккинчиси -чи аффиксида ифодаланган
‘шахс’ билдирувчи семадир.
Л.А.Киселева ядро сема ва дериват сема ёки дериват сема-
ларни қўшиб, бир бутун ҳолда номловчи сема деб атайди.1 2 Ма-
салан, пичоқчилар билан гаплашдим бирикмасидаги пичоқчилар
сўзининг пичоқчи қисми номловчи семани ифода этган. Маълумки,
пичоқчи сўзи бир ядро ва икки дсриват семани ўзида ифода этади.
Ҳ.Неъматов ва Р.Расуловлар ҳамкорлигидаги ишларида эса худи
шу семани ўзбек тилида аташ семаси деб номлайдилар.3 Худ-
ди н1у асарда у ҳақида: “Аташ семалари объектив борликдаги нар-
са, буюм, белги-хусусият, микдор кабиларни аговчи, номловчисемалардир”, - дейилади.1 Л.А.Киселева қайд этган фикр ҳам ун-
дан деярли фарқ қилмайди.1 2 Яъни бу номловчи сема - аташ семаси
анъанавий тилшуносликдаги негиз моҳияти билан адекватдир.
Юқорида келтирилган гтчоцчилар сўзининг -лар маъноли
қисмида релятив сема ифода топган. Л.А.Киселева таъбири билан
айтганда, релятив сема сўз маъноси шаклланишида муҳим аҳамият
касб этади.3 Маълумки, сўз коммуникацияга киришганда фақат
номловчи семаси билан бошқа сўзларга боғланмайди. У албатга
грамматик шаклланган, яъни граммсма орттирган бўлади. Сўзнинг
мана шу орттирган граммемаси, шакл семантикаси релягив сема
деб қаралади. Ҳ. Неъматов ва Р. Расуловлар ўз асарларида р е л я т
и в с е м а термини ўрнида вазифа семаси терминини қўл-
лаганлар ва терминни функциональная сема терминидан
таржима қилиб олганликларини қайд этганлар.4 Шуни ҳам айтиш
керакки, вазифа семаси термини ҳар қанча тўғри таржима қилиб
олинган бўлмасин, релятив ссма термини ўрнини боса олмайди.
Чунки вазифа семаси термини сўзлар коммуникациясида уларнинг
грамматик муносабати учун восита вазифасипи ўтайди. Релятив
сема ундан кенгроқ ифодага эга. У сўзларга қўшилиб, улардан
англашилган маънога қўшимча маъно илова қилувчи аффикс (шакч
ҳосил қилувчи аффикс)нинг ҳам моҳиятини ўзида ифодалайди.
Шунинг учун ҳам семаларнинг, сўз семемаси таркибида тутган
ўрнига қараб, типларини фақат ядро сема, дсриват сема ва релятив
семалардан иборат деб қараш жоиздир.
Download 251.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling