O‘zbek tilining izohli lug‘ati


So‘z leksik ma’nosining hosila ma’no yuzaga keltirishini tushuntiring


Download 251.86 Kb.
bet21/22
Sana24.12.2022
Hajmi251.86 Kb.
#1053057
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Semaaiologiya shpargalka

26.So‘z leksik ma’nosining hosila ma’no yuzaga keltirishini tushuntiring.

6. So’z leksik ma’nosining hosila ma’no yuzaga keltirishi


.Сўз лексик маъносининг ҳосила маъно юзага келтириши Ҳосила маъно бирор сўз лексик маъноси рсферснти1 билан объсктив борлиқдаги нарса, воқелик, ҳаракат, ҳолат, белги ёки сезги кабилардан бири алоқадор ёки муносабатда бўлганлиги учун, унинг номида аталиб кетиши орқали юзага келади.1 2 Яъни сўз лексик маъноси иккинчи бир лексик маънони ҳосил қилади. Шунипг учун кейинги лексик маъио ҳосила маъно деб номланади. Уша нарса, воқелик, ҳаракат, ҳолат, белги ски сезги кабилардан бири ҳосила маъно референти эканлиги ҳолда, ҳосил қилувчи лексик маъно референти билан муносабатда бўлади. Масалан, ўйтн сўзи ‘кўнгил очиш’ ‘эрмак мақсадидаги’ ‘машгулот’ лексик маъпосига эга: У жуда зерикиб нима ўйин ўйнашини... билмас эди (Ойбек). Ундан ‘рақс’ ҳосила маъноси юзага келди: Ўйин ҳам бир турпи назокат касб этиб. Гулсунбиби йўргалай кетди (А.Қодирий). Ўйин сўзининг бу лексик маъно ва ҳосила маъно референтлари ўртасида муносабат бўлгани учун, биридан иккинчиси юзага келган. Уларнинг иккиси ҳам от туркумидаги бир сўз таркибига киради.
1)Ҳосила маъно юзага келиши ва ёндош ҳодисалар Сўзнинг муайян лексик маъноси тарақкиётига кўра ҳосила маьно юзага келар экан, у ўзи оид бўлган сўз кайси туркумга оид бўлса, шу гуркумдан бошка туркумга ўтиб кетмайди: ҳосил қилувчи лексик маъно билан ҳосила маъно маълум туркумдаги бир сўзга мансуб эканлиги ҳолда ўша сўз туркумида қолади. Масалан, олтин япроқ бирикмасидаги олтии сўзи ранг белгисини билдирган. Олтин сўзидаги лексик маъно ‘сариқ’ ‘жилоли’ ‘қалрли’ ‘металл’ ифодасига эга эди. Бу ифода - от туркумига мансуб. У оид бўлган олтин сўзи ҳам от туркумидадир. Лекин келтирилган бирикмада бу сўз бслги билдирган. Белги билдириш сифат туркумига хос. Шундай бўлгач, олтин сўзида ҳосила маъно юзага кслган деб бўлмайди. Бу ўринда олтин сўзи мавжуд лексик маъносининг фақат бир ‘сариқ’ семаси билан воқеланган. Ог туркумига мансуб бундай сўзлар ўз лексик маъносининг бир семаси билан воқеланиши эпитет деб қаралади.1 Эпитет эса адъективациянинг бир кўринишидир.1 2 Эпитетлар нутқий ҳодиса эканлигини ҳам унутмаслик ксрак. Шунга қарамай, бирор белги ўхшашлигига кўра ҳам ҳосила маъно юзага келиши мумкин. Масалан, Топган қўй келгпирар, топмаган бир бош пиёз (мақол). Бу мақолда бош сўзи ‘сабзавотнинг’ ‘истеъмол килинадиган’ ‘юмалоқ ўрами’ ҳосила маъносида қўлланган. У бош сўзининг ‘тананинг’ ‘мия жойлашган’ ‘юмалоқ’ қисми лексик маъносидан юзага келган. Улар референти юмалоқлик белгисига кўра ўзаро ўхшаш.
Боши сўзи ўрин келишиги билан феъл бошқарувида қўлланар экан, худци ўрин келишигига ўхшаб грамматик вазифа бажаради. Ўрин келишш идаги отларга қўшилса, феълдан англашилгап хара- кат ски ҳолат ўрни отда ифода топган бўлади. Агар ёрдамчи сўзга айланган бошида сўзи феъл бошқарувида восита бўлса, фсъл отдан англашилган воқелик ўрнида иштирок этаёгганликпи билдиради. Сўзлардаги бундай маъно ўзгариши гилшуносликда конъюнкцио- нализация деб аталади.1 Сўз ҳосила маъно юзага келтирганда, у лексик маъно билан адекват бўлиб, референтга асосланар/ш. Кўрдикки. сўз ўз туркумини ўзгартириши, иккинчи туркум вазифасини олиши, ёрдамчи сўзга айланиши конверсия деб аталиб, ҳосила маъно юзага келиши билан алокаси йўқ. Ҳосила маънонннг юзага келиши ҳосил қилувчи лексик маъно оид бўлгап сўзнипг туркуми доирасида ўгиб, янги лексик маъно даражасида, ўз реферснтига эга ҳолда кузатилади. Ҳосила маънонипг юзага келиши бутун ва бўлак муносабатида ҳам ўз аксини топади. Бутун ва бўлак муносабати микдорий яхлитлик ва унинг бир донаси ҳолида ҳам бўлиши мумкин. Бунинг учун тук сўзи ссмантикасига эътибор бсришга тўгри келади. У сут эмизувчилар терисидаги мугуз қатламини ҳам билдиради, теридаги ҳар бир мугуз толани ҳам ифодалайди. Мисолларга эътибор бс- рипг: У... юзини кизгиш тук босган... жангчидан ўрганди (Ойбек). Дарёдан бир томчи, тўнгиздан бир тук (мақол). Аввалги гапдаги тук сўзи миқцорий яхлитликни билдирса, кейинги ганда бир толани ифодалаяпги. Уларнинг бири ҳосил килувчи ва бири ҳосила маънолардир. Улар микдорий яхлитлик ва унинг бир донаси ўрта- сидаги муносабатга кўра ҳосила маъно юзага келишини акс эттир- ган. Япа мозор сўзининг ‘қабр’ лексик маъноларидан ‘қабристон’ ҳосила маъноси юзага келиши ҳам худци шунга ўхшайди. Ўзбек тилида қизшиштон, бангидевона, эшакмия, қирқогайни каби бир қатор қўшма сўзлар борки, уларнинг ҳаммаси ҳосила маъпо ифода этаётганга ўхшайди. Агар улар ҳосила маъно билап воқсланган деб ҳисобланса, ҳосил қилувчи маъно бу қўшма сўз- ларда йўқ. Улар қўшма сўз ҳолида ясалишдаёқ шундай образли маъно билан юзага келган. Бу қўшма сўзлар лексик маъноси қизал ишпюн, банги девона, эшак мия, қирқ огайни бирикмаларининг композицияси ҳисобланади. Шуидай бўлгач, қизилиштон, банги- девона, эшакмия, қирқогайни қўшма сўзларипииг лексик маъноси ясама маъно деб қаралади. Уларнинг биринчиси қушга, қолган уч- таси ўсимлик учуп берилган номдир. Кўрдикки, ҳосила маънонинг юзага келиши, хоҳ туб сўз бўл- син, хоҳ ясама сўз бўлсин, унинг фақат бирор лексик маъпоси тараққиёти натижасида янги лсксик маънонинг юзага келиши бўла- ди. Сўз аффиксациясига кўра ясалган ясама маънолар унинг учун даҳлсиздир. Ўзбек тилида маузер, ампер, рентген каби ўзлашма сўзлар бор. Улардан маузер сўзи ‘ўқ отар қурол’ни ифода этади. У асли рус ихтирочиси Маузер номидан олинган. Ампер сўзининг ‘электр токи кучининг ўлчов бирлиги’ француз ихтирочиси Атрёге номидан, рентген сўзининг ‘тиниқ бўлмаган материядан ўтувчи нур’ лексик маъноси немис ихтирочиси Кдт^еп номидан ҳосил бўлгаи. Шу- нинг учун уларнинг мазкур лексик маъносини ҳосила маъно дейиш мумкин. Факат бу ўша атокли отлар мансуб бўлган тил учун гўгри. Узбек тилида эса мазкур атоқли отлар йўқ. Бу отлар, ўзбск тили нуқтаи назаридан, мавжуд лексик маъноси билан ўзлашган сўзлар бўлиб, моносемантик ҳисобланади. Узбск тилидаги узум навининг- номи ризамат бўлиб, миришкор боғбон Ризамат номидап олинган. Ўзбек гили учун ризамат сўзидаги узум навини билдирувчи лексик маъио ҳосила деб қаралади. Чунки лексик маъио тараққиёти шу сўзда шу тилнинг ўзида содир бўлган.Кўрдикки, ҳосила маънонинх' юзага кслиши сўз лексик маъносидан бир тилнинг ўзида янги лексик маъно ҳосил бўлиши билан ўлчанади. Демак, сўзнинг ҳосила маъноси юзага келиши сўз ўзи оид бўлган тилда, ўзи оид бўлган туркумда янги лексик маъно ҳосил қилиши даражасида ўтиб, ўз рсферснтига згалиги билан баҳола- нади. Уз умумий маъносига эга бўлган бирикма ва қурилмалар, грамматик маъносида ўзгариш кечган сўзлар сўзларнинг лексик маъносида ҳоеила маъно юзага келиши ҳодисасига дахдсиздир.


Download 251.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling