O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЕТТИ ЙИЛЛИК УРУШ
ЕТТИ
ЙИЛЛИК МАКТАБ - тўлиқсиз ўрта маълумот берган 7 йиллик умумий таълим мактаби. Ўзбекистонда 1926/27 ўқув йилидан очила бошлаган (бунгача фақат рус мактаблари бўлган). 1928/29 ўқув йили Ўзбекистонда 107 Е.й.м. бўлиб (жумладан 47 рус мактаби) уларда 43 минг ўқувчи ўқиган. Бу мак- табларни битириш 1930 й.дан бошлан- ган. «Бошланғич ва ўрта мактаб тизими ҳақида»ги қарор (1934 й. 15 май) асо- сида умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич (1—4 синф), тўлиқсиз ўрта (1—7 синф) ва ўрта (1 — 10 синф) мак- таб турларига ажратилган. Шунингдек, 1934/35 ўқув йилидан босқичма-босқич 7 й.лик мажбурий политехника таъли- ми ҳам жорий қилинган. 1934/ 35 ўқув йилидан йирик шаҳарларда, 1937/38 ўқув йилидан қишлоқ жойларда амал- га оширилган. Е.й.м.ларни ту-гатганлар умумий ўрта маълумот олиш ёки ўрта махсус ҳамда ҳунар-техника ўқув юрт- ларида ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлганлар. 1958 й.дан 8 й.лик уму- мий мажбурий таълим жорий қилиниши муносабати б-н Е.й.м.лар саккиз йиллик мактабларта айлантирилган. ЕТТИ ЙИЛЛИК УРУШ (1756- 63) -Австрия, Франция, Россия, Испа- ния, Саксония ва Швеция б-н Пруссия, Буюк Британия, Португалия ўртасида бўлган уруш. Англия ва Франциянинг ўзга ҳудудлар учун кураши ҳамда Прус- сия сиёсий манфаатларининг Австрия, Франция ва Россия манфаатлари б-н тўқнашуви туфайли келиб чиққан. 1761 й.да Пруссия ҳалокат ёқасида эди, аммо янги рус шоҳи Пётр III у б-н сулҳ тузган (1762) (Екатерина II уни бекор қилган, бирок, урушни давом эттирмаган). Шид- датли курашлар мустамлакаларда ва ден- гизда ҳам содир бўлган. Пруссия Губер- тусбург сулҳи (1763) га асосан, Австрия ва Саксония б-н Силезияни ўзига қўшиб олган. Париж тинчлик битими (1763) га асосан, Франциядан Буюк Британияга Канада, Шарқий Луизиана, французлар- нинг Ҳиндистондаги мулкларининг кўп қисми ўтган. Е.й.у.нинг асосий натижаси — Буюк Британиянинг Франция устидан мустамлака ва савдо соҳасидаги курашда қозонган ғалабаси бўлган. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling