O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
ЕТИМТОҒ
ҚАБРИСТОНЛАРИ - Жиззах вилояти ҳудудидаги тоғ номи б-н аталган қад. қабристонлар (мил. ав. 1-минг йиллик). Етимтоғ яқинида жами 3 та қабристон бор: Етимтоғ I, II, III. Ҳар бир қабристон 5—10 та қабрқўрғондан иборат. Етимтоғ I 1970 й. Жиззах архео- логия отряди томонидан ўрганилган. Ун- даги 6 қабрқўрғондан биттаси қазилган. Унинг ичидан ёнма-ён иккита қабр қолдиғи топилди. Қабрқўрғоннинг шим.- ғарбий девори орасидан мил. ав. 7-а.га оид уч қиррали жез пайкон (ўқ учи), де- ворнинг шим. қисмидан эса қўлда ясал- ган сопол идиш бўлаклари ва жез зеб- зийнат буюмлари топилди. Етимтоғ II, III қабристонларида қазиш ишлари олиб борилмаган. ЕТИМХОНА — ота-онасиз ва қаровсиз болалар учун очилган муассаса. Тарихий маълумотларга қараганда Тур- кистондаги хонлик ва бекликларда ҳам Е.лар бўлган. Хусусан Қўқон хонлиги ар- хив материалларидан топилган «Сағира», «Қуллар» деб номланган дафтарлар шундан далолат беради. Бу дафтарларда Марғилон беклигида сағира мактабла- ри учун сарфланган маблағлар ҳақида маълумотлар келтирилади. 1918 й. Е.лар ёпилиб, ота-онасиз ва қаровсиз болалар давлат томонидан таъминланадиган ва тарбияланадиган болалар уйлари ташкил этилди (қ. Меҳрибонлик уйлари). ЕТМАК (Acanthophyllum) — чин- нигулдошлар оиласига мансуб кўп йил- лик ўсимликлар бир неча турларининг умумий номи. Ўзбекистоннинг адир ва тоғ ён бағирларида A.gypsophiloides ва A.paniculatum ўсади. Бўйи 50—80 см, барглари қарама-қарши, шапалоқ, қалами ёки наштарсимон. Барг банди ва сершох пояси туксиз ёки майда тук-чалар б-н қопланган. Гуллари майда, шохлари- нинг учида иккитадан жойлашган. Гул- барги 5 та, оч пушти, чангчиси 10 та, 2 қатор жойлашган. Меваси бир уруғли. Уруғи оч жигарранг ёки қўнғир, қаттиқ қобикли. Илдизи бурама ўқ илдиздан иборат бўлиб, 2 м дан ортиқ чуқурликка боради. Е. илдизининг таркибида 10—30% сапонин моддаси, шунингдек, аглико- ногипсоген, 3 молекула ксилоза ва бир молекула глюкурон кислота, галактоза, рамноза, фуроза ва арабиноза каби мод- далар бор. Илдизидан аҳоли нишолда тайёрлашда кўпиртирувчи модда сифа- тида фойдаланиб келади. Е. озиқ-овқат, қандолат ва виночилик саноа-тида, тиб- биётда (балғам кўчирувчи ва организмни мустаҳкамловчи дорилар тайёрлашда) қўлланилади, тўқимачилик саноатида газламаларни окартириш, ипак ва жун газламаларни ювиш учун ҳам ишлатила- ди. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling