O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- «ЕТТИ ЭРКИН САНЪАТ»
ЕТТИ МЎЪЖИЗА — қад. ду-
нёда машҳур бўлган меъморлик ва ҳайкалтарошлик обидалари. Улканлиги, катта маҳорат б-н яратилгани, жозиба- дорлиги туфайли асрлар мобайнида «Ду- нёнинг етти мўъжизаси» ҳисобланган: 1) Миср эҳромлари — йўниб тайёрлан- ган катта тошлардан пирамида шаклида қурилган қад. миср фиръавнларининг мақбаралари (мил. ав. 2—3-минг йил- ликлар). Уларнинг энг йириги — Хеопс эҳроми (бал. 146,6 м, асоси 233Х233 м) нинг ҳар бири 2,5 т лик 2300000 блок б-н (баъзи қисмларида 30 т лик блоклар ҳам бор) 30 й. мобайнида қурилган, гўрхонадан ташқари икки қаватли ибо- датхонаси ҳам бор; 2) «Семирамида осма боғлари» — Оссурия маликаси Семи- рамида (Шаммурамат) Бобилга махсус иншоотлар қурдириб бунёд этган (мил. ав. 6-а.); 3) Родос о.даги Артемида ибо- датхонаси (тахм. мил. ав. 550 й.); 4) Зев- снинг Юнонистоннинг Олимпия ш.даги улкан ҳайкали (тахм. мил. ав. 430 й., ҳайкалтарош Фидий олтин ва фил суя- гидан ишлаган); 5) Родос о. кўрфазидаги юнонларнинг қуёш маъбуди Гелиос ҳайкали (тахм. мил. ав. 292—280 й., ҳайкалтарош Харос мисдан ишлаган); www.ziyouz.com кутубхонаси 92 6) Кария шоҳи Мавсол (мавзолей унинг номидан) ўзи учун қурган Галикарнас (ҳоз. Туркия ҳудуди)даги мақбара — мо- нумент (тахм. мил. ав. 377— 352 й.); 7) Искандария (Александрия) ш.даги улкан маёқ (тахм. мил. ав. 280 й., меъмори Со- страт). Е.м. дан фақат Миср эхромлари деярли бутун ҳолда сақланган, баъзила- ри (Артемида ибодатхонаси, Галикар- насдаги Мавсол мақбараси)нинг айрим бўлакларидан, қолганлари қад. ёзма ман- балардангина маълум. «ЕТТИ ЭРКИН САНЪАТ» (лот. «septem artes liberates») — ўрта асрлар мактабларида ва ун-тларнинг «артистик» (тайёрлов) ф-тларида ўргатиладиган ўқув фанлари. 2 босқич — тривиум (грамма- тика, риторика, диалектика) ва квадри- виум (арифметика, геом., астрономия, мусиқа)дан иборат бўлган. «Е.э.с.» антик даврдаёқ шаклланган. Ўрта асрлар дав- рида диннинг ҳукмронлиги ортиши ва маданиятнинг инқирози сабабли қад. давр олимлари томонидан илмнинг бу соҳаларига қўшилган бой мазмун диний мақсадда фойдаланиладиган оддий маъ- лумотларнинг чекланган микдоридан иборат қилиб қўйилди. Уйғониш даври- да и.ч. эҳтиёжлари ортиши туфайли таъ- лимнинг мазмуни ўзгарди. «Е.э.с»нинг дунёвий шакли тикланди. «Е.э.с» тизими ўрнини аста-секин мумтоз гимназиялар тизими эгаллади. ЕТТИБЎҒИМ (Aegilops cylindrica) — буғдойдошлар (бошокдошлар) оила- сига мансуб бир йиллик ўт. Пояси тук- сиз, бўғимларидан эгилган. Барги дағал, туксиз ёки сийрак тукли. Бошоғи ци- линдрсимон, уз. 7—12 см. Бошокчалари 7—12 та, бошоқпояга биттадан жойлаш- ган. Май—июнда гуллаб, уруг беради. Ўзбекистоннинг чўл ва адир зоналари- даги бўз тупроқда кўп ўсади, экин маи- донларининг чеккаларида ҳам учрайди. Бошоқлагунча моллар яхши ейди. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling