O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
ЕТТИ ИҚЛИМ — тарихий-геогра-
фик тушунча. Ерни юнон ва Ўрта аср Шарқ фанида минтақаларга бўлиш усу- ли. Кенг маънода ернинг табиий, сиёсий ва маъмурий бўлинишлари тарихига ҳам алоқадор. Қадимда Ер шарини яхлит тасаввур этиш б-н бирга, уни маълум қисмларга ажратиб ҳам ўрганганлар. Ривоятларда Нуҳ пайғамбар Ер юзи- ни 3 қисмга ажратиб, 3 ўғлига — шим. www.ziyouz.com кутубхонаси 90 даги ўлкаларни Ёфасга, ўртадаги мам- лакатларни Сомга ва жан.даги жойларни Ҳомга берган дейилади. Қадим замон- нинг афсонавий қаҳрамони Афридун эса, Ер юзини шарқ — ғарб йўналишида тақсимлаб, уни ўғилларига белгилабди: шарқий ерларни Турга, ўртадаги жойлар- ни Эражга ва ғарбий қисмни Салимга. Абу Райҳон Берунийнинг «Геодезия» асарида қад. эронликлар Ерни 7 қисмга бўлиб, ҳар бир қисмни «кишвар» деб ата- ганликлари қайд этилган. Ерни 7 киш- варга бўлиш сиёсий-географик услубга асосланган эди. Уларнинг тасаввурида 7 кишвар 7 доирада: 1 доира марказда, колганлари унинг атрофида туташ жой- лаштирилган. Марказий доира (тўртинчи кишвар)дан Ироқ, Форс, Жабал, Хуро- сон, Сижистон, Забулистон, Тохаристон ўлкалари ўрин олган. Е. и. тушунчаси дастлаб юнон фани- да вужудга келган, ўрта асрларда мусул- мон Шарқи илм-фанида кенг тарқалган. Умуман, «иқлим» истилоҳи юнонча «клима»дан олинган ва ер юзининг қуёш нурларига нисбатан қиялиги деган маъ- нони англатган. Беруний «Геодезия» аса- рида «Улар (юнонлар) одам яшайдиган ерни аниқроқ бўлган (кеча ва кундуз ора- сидаги) тафовутга мувофиқ бир-бирига (параллел) бўлган чизиқлар б-н 7 иқлимга бўлганлар. У чизиқлар Машриқда маъ- мур ерларнинг энг узоғидан тортиб Мағрибнинг охирига боради. Улар би- ринчи иқлимнинг ўртасидан бошлаб энг узуни 13 соат бўладиган ёз куни, иккинчи иклимнинг ўртасини энг узуни 13 ярим соат бўладиган ёзнинг кунига илаш- тирдилар. Шундай қилиб, иқлимнинг ўртасини ярим соатдан ошириб бориб, энг узуни 16 соат бўладиган ёз куни- га илаштирдилар», деб ёзади. Маълум бўладики, юнонлар Ерни астрономик услубда, яъни Қуёш нурининг Ерга қия тушиши асосида экватордан шим. то- монга Е. и.га бўлганлар ва уларнинг че- гаралари энг узун ёз куни ярим соатдан фарқ қиладиган жойдан ўтган. Шарқ геогр.сида юнон фанидаги «етти иклим» тушунчаси қабул қилинган. Чунончи, юнонлар Е. и. га ернинг улар тушунча- сидаги аҳоли яшайдиган обод қисмини (Шарқий ярим шарнинг шим. палласини) киритганлар ва уни «эйкумена» ёки «ой- кумена» (юн. «ойкео» — обод қилмоқ) деб атаганлар. Шарқ геогр.сида мазкур тушунча арабча «маъмура» (обод жой- лар) ёки «рубъи маскун» (Ернинг одам- лар яшайдиган чораги) деган сўзлар б-н ифода этилди. Дунёнинг обод қисми, асосан, Е. и. доирасида жойлашган, деб тушунилган бўлсада, унинг чегараларига бирмунча аникликлар киритилди, маз- мунан бойитилди. Мас, юнон олимлари Марин Тир ва Клавдий Птолемей ойку- менанинг чегараларини жан.да экватор- дан, шим.да 63° ш.к.гача деб билганлар. Мухаммад ибн Мусо Хоразмий ҳам Е. и.нинг жан. чегарасини жан.да экватор- дан ҳисоблаган, лекин шим. ни-ҳоясини 48° ш.к.да ифодалаган. Абу Райҳон Беруний ўз кузатиш- лари ва ҳисоб-китоблари асосида фан- даги иқлимлар тўғрисидаги тафовут- ли фикрларга барҳам берди. Беруний Е. и.нинг жан. чегарасини 12° 39’ 5» ш.к.дан ўтказди ва ундан экваторгача бўлган оралиқни «биринчи икдимнинг нариёғидаги ерлар» деб атади. Кей- инги иклимларни шунга параллел ра- вишда шим.га давом эттириб, еттинчи иқлимнинг шим. чегарасини 50° 24’ 34» ш.к. гача етказди. Абу Райҳон Беруний Е. и. доирасидаги ерларни обод жойлар деб, Е. и.дан шим.даги ва биринчи иқлимдан жан.даги маълум ерларни ободонлиги нисбатан камроқ ерлар қаторига киритди. Е. и. тушунчаси моҳиятидан Ер юзасини табиий-географик зоналар- га бўлишнинг дастлабки энг оддий кўриниши бўлсада, бироқ ундан анча фарқ қилади. Зеро ҳоз. табиат зонала- рини аниқлашда рельеф, иқлим, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот олами ҳам эъти- борга олинади. Шунга қарамасдан Е. и. тушунчаси Шарқ геогр.сида 19-а.гача сақланиб келди. Е. и.га бўлишнинг ўз даври учун бе- www.ziyouz.com кутубхонаси 91 восита илмий амалий аҳамияти бор эди. Қўлёзмаларда иқлимлар воситасида мам- лакатлар, шаҳарлар ва б. турли жойлар- нинг географик ўрни ифодаланган. Шаҳар ва қишлоқлар рўйхати тузилган, кўпинча улар икдимлар тартибида жойлаштирил- ган. Бундай жадваллар Муҳаммад ибн Мусо Хоразмийнинг «Китоб сурат ал- арз» («Ер сурати»), Абу Райҳон Беруний- нинг «Ал-Қонун ул Масъудий» («Маъсуд қонуни»), Улуғбекнинг «Зижи жадиди Кўрагоний» («Кўрагоний янги астро- номик жадвали») асарларида мавжуд. Иқлим чизиқлари ёки кўрсаткичлари ха- риталарда ҳам белгиланган. Омонулло Бўриев. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling