O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
ЕТТИҚАШҚА — ўзбек қипчоқлар
таркибидаги уруғлардан бири. 16— 17-а.ларда Жан. Қозоғистон (Қулон ва Қарқара) да яшаган. 18-а. бошида қалмоқлар ҳужуми натижасида Е.нинг катта қисми бошқа қипчоқ уруғлари б-н бирга Сирдарёнинг юқори оқимига, даст- лаб, Тошкент воҳасига, сўнг Фарғона во- дийсига кўчиб, тоғ этакларида яшаган. Е.нинг бир қисми эса ҳоз. Қирғизистон (Иссиқкўл бўйи) га ўрнашди ва кейинча- лик қирғизлар таркибига қўшилиб кетди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яша- ган Е. ўзбеклар таркибига сингиб кетган. ЕФРЕЙТОР (нем. Gefreiter) — ҳарбий қисмлардаги энг кичик унвон. Рус армиясида Пётр I томонидан 1716 й.да жорий этилган. Ўзбекистон Қуролли Кучларида Е. ҳарбий унвони йўқ. ЕФРЕМОВ Филипп Сергеевич (1750, Вятка — 1811 й.дан сўнг вафот эт- ган) — рус сайёҳи, Ўрта Осиё, Тибет ва Ҳиндистон бўйлаб саёҳат қилган. Орен- бург чегара р-нида хизмат қилаётганида (1774) қозоқлар асирга олиб, Бухорога келтирилган. У Бухоро оталиғи Дони- ёлбий қўлида хизмат қилган. Кейинча- лик ўнбоши, элликбоши, юзбоши қилиб тайинланган. Оталиқнинг Самарқанд, Хива ва Эрон юришларида қатнашган. Кейинроқ Қўқон хонлигига қочиб ўтган. У ердан Қашқар, Тибет, Кашмир орқали Ҳиндистонга борган. Инглизлар кема- сида Калькуттадан Африка жан. орқали Англияга, у ердан 1782 й.да Санкт- Петербургга қайтиб борган. Кейинчалик Кавказ, Украина ва Ғарбий Сибирдаги божхоналарда ишлаган. Е. Ўрта Осиё, Тибет ва Ҳиндистон мамлакатларининг сиёсий тузуми, табиати, ҳарбий қудрати, аҳолиси, урф-одатлари ва ҳаётига оид саёҳатнома ёзиб [«Тўққиз йиллик саёҳат (1774—1782)»] 1786 й. Петербургда нашр эттирди. Унда кўплаб форс ва ўзбек сўзларига изоҳ берган. Ас: Девятилетнее странствование, 5 изд. [под. ред. Э. Мурзаева], М., 1952. Ад.: Ҳасанов Ҳ., Хофизи Абру, Хай- дар Мирза, Филипп Ефремов, Т., 1964. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling