O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi mirzo ulug`bek nomidagi
Download 3.76 Mb. Pdf ko'rish
|
To\'plam 2023 oxirgi. O`zmu
АСОСИЙ МАТН.
Асарда халқ мақоллари билан бирга мутафаккир адиб Юсуф Хос Ҳожибнинг ўзига тегишли афоризмлар ҳам кўп. “Қутадғу билиг”да Ойтўлди Кунтуғдига тилнинг фойдаси ва зарари тўғрисида сўзлар экан, ушбу байтларни келтиради: Қара баш йағысы қызыл тил турур, Нэчә баш йэди бу тақы ма йэйур. Башыңны тиләсә, тилиңни көдәз, Тилин тэкмә күндә башыңны йэйур. Қора бошнинг ёви қизил тилдир, У қанчадан-қанча бошларни еди, яна ҳам ейди. Бошим омон бўлсин десанг, тилингни эҳтиёт қил, Тилинг истаган бир кунда бошингни ейди. Тўртликда инсоннинг боши, демакки, ҳаёти учун хавфли унсур сифатида тилга урғу берилади ва унинг фойдали жиҳатлари билан бирга зарарли томонлари ажойиб афористик услубда намоён этилади. Гарчи тил ва бош бир танада бири-биридан ажралмас қилиб яратилган бўлса-да, баъзан бири иккинчисига таҳдид солиши мумкин. Бу шаклдаги афоризм Юсуф Хос Ҳожибнинг кашфиётидир. Уни Р.Денкофф шундай таржима қилган: The red tongue is black head’s foe: Many a head has it devoured. Hold your tongue if you would keep your head; Before the tongue the head’s coward. 196 Мазмуни: Қизил тил қора бошнинг душманидир, У кўп бошларни еди. Агар бошингни сақламоқчи бўлсанг, тилингни тий, Тил олдида бош қўрқоқдир. Аслиятдаги “Қара баш йағысы қызыл тил турур” афоризмининг ўзбекча табдили ва инглизчага сўзма-сўз таржимаси унинг афористик мазмунини тўла очиб берган. Аммо байтнинг иккинчи мисрасидаги “Тилин тэкмә кундә башыңны йэйур” ҳақида бундай деб бўлмайди. Байтнинг Р.Р.Арат қаламига мансуб усмонли туркча таржимаси: Başını kurtarmak ıstersen, dılını gözet: dılın her gün senın başını tehdıt eder – Бошингни асрашни хоҳласанг тилингни сақла, тилинг ҳар куни бошингга таҳдид қилади). Афоризм маъносини таржимада акс эттиришда Р.Р.Арат ҳам муваффақиятга эришган дейиш мумкин. Фикримизча, байтнинг охирги мисрасидаги йэйур транскрипцияда йанур тарзида берилиб, мисра ўзбекча табдилда “Бу тил ҳар куни бошингга таҳдид қилади” шаклида берилса, Юсуф Хос Ҳожиб афоризмларининг бадиий қиммати ва теран мазмуни замонавий ўзбек ўқувчисига янада жозибалироқ етиб борарди. Айрим таржималарда аслиятнинг мазмуни берилган, сўз ва иборалар ҳам сақланган, бироқ асарнинг бадиий таъсирчанлик қуввати аслидагидай бўлиб чиқмаган. В.Мей тўртликни қуйидагича ўгиради: His hair may be dark, but his tongue is blood-red, How often it swallows a thoughtless hot head! If you need your head, hold your tongue, do not shout, If not — they will cut your offending tongue out! Мазмуни: Унинг сочи қора бўлиши мумкин, аммо тили қондек қизил, Ўйламайдиган бошларни қанчалаб ютади. Агар бошинг керак бўлса, тилингни тий, бақирма, 197 Агар тиймасанг, жоҳил тилингни кесиб ташлашади. “Шаклий имконият мазмунни ўқувчига етказишда катта воситадир. Шеър ҳақида гапирганда, мазмун билан шаклни бир-биридан ажратиб кўрсатишнинг ўзи жоиз эмас. Шакл ва мазмун яхлитликда, диалектик бирликда мавжуд ҳодисалардир” [5.57]. Модомики, шеърий таржимага шундай талаблар қўйилар экан, мутаржим шакл ва мазмун бирлигига доимо эътибор қаратиши лозим. Зеро, таржима асари шаклдор байтлар тўплами эмас, балки ўзга тил вакилларига ўз тилларида эстетик завқ берувчи асар бўлиши лозим. Тўртликнинг В.Мей таржимасидаги ғализликлар бир қарашдаёқ яққол кўринади. Биринчи мисрада гап нима ҳақида кетмоқда ўзи? Ким (нима)нинг сочи қора. Ким (нима)нинг тили қондек қизил? Бу саволларга жавоб йўқ. Тилни тийиш бу фақатгина бақирмаслик эмас-ку! Гапларнинг шахссиз ҳолда берилиши мазмунни мавҳумлаштирган. Бизнингча бу ғализликларнинг келиб чиқишига сабаб мутаржим таржимани воситачи тил орқали амалга оширганлигида. Қиёсий-типологик таҳлил натижалари бу фаразларимизнинг тўғри эканлигини кўрсатди. Зеро, Ғ.Саломов фикрича “Афсуски, ўзбек тилидан бошқа тилларга воситачи тил орқали қилинаётган кўп таржималар ҳозирги талабга жавоб бермайди. Бадиий асарларнинг катта лексик, фразеологик ва услуб бойлиги, ёзувчиларнннг бадиий маҳорати, сўз санъати, индивидуал услуб жилоси ва улар қўллаган турли-туман бадиий воситаларнинг ранг-баранглиги бу таржималарда етарли даражада ўз аксини топмаган ” [4.148]. Бунинг яққол мисолини юқоридаги байтнинг русча таржимасида кўриш мумкин: Темна голова, а язык – то багров, И сколько он съел неразумных голов! Нужна голова – придержи свой язык, Не сдержишь – отрубит он голову вмиг! Бизнингча, таржима қай йўсинда, аслиятданми ёки воситачи тил асосида амалга оширилмасин, асосий масала – таржима сифати унинг 198 аслиятга қай даражада яқин келганлиги билан баҳоланади. С.Н.Иванов талқинидаги бу ғализликлар В.Мей таржималарида ҳам ўз аксини топгани тайин. Download 3.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling