O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi mirzo ulug`bek nomidagi
Download 3.76 Mb. Pdf ko'rish
|
To\'plam 2023 oxirgi. O`zmu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Kaлит сўзлар
- “Проблемы сопоставительной
ПОЛИГЛОТ ОЛИМ ВА БЕНАЗИР УСТОЗ
https://doi.org/10.5281/zenodo.8138635 Ғ.М.Хошимов. Филология фанлари доктори, профессор Аннотация: Ушбу мақолада қиёсий тилшуносликнинг ҳақиқий сардори, ўзининг бир умрлик салмоқли, жўшқин ижтимоий-сиёсий, шунингдек самарали ва намунали педагогик ҳамда илмий фаолияти билан маорифимиз, илму-фанимиз ривожига улкан ҳисса қўшган, камтарин инсон, серқирра олим, ёшларнинг суюкли Устози, сафдошлари ва шогирдларининг фахри, беназир инсон филология фанлари доктори, профессор Юсупов Ўткир Қурбонович хақида хотиралар баён қилинган. Kaлит сўзлар: тилшунос, педагог, полиглот олим, фонологик, морфологик, лексик, синтактик. фразеологик ва текстологик. 26 Мустақил ва ҳур юртимизнинг куч–қудрати, шон-шавкати, халқаро майдондаги ўзига хос катта обрўси ҳамда ўрни кун сайин эришиб бораётган муваффақиятларимизнинг кафолати сифатида ўз соҳасида тинмай, бор билими, имкониятлари ва кучини аямай, буюк ҳалқимиз учун, жонажон ватанимиз равнақи учун сидқидилдан хизмат қилган кўплаб беназир инсонлар борки, захматкаш, танти халқимиз билан уларнинг асрлар оша елкадошлиги ва ҳамнафаслиги барчани, айниқса ёш авлодни янада катта юксакликларга етаклайди, пок эзгу-ниятларимиз ва орзу-умидларимизнинг рўёбга чиқишига мустаҳкам замин яратади. Бундай Ватандошларимизга биз доимо чуқур ҳурмат ва эҳтиром бажо келтирамиз, чин кўнгилдан, ҳавас ва мамнуният билан сафдош сифатида улар билан фахрланиб, меҳнат қиламиз ёки шогирд сифатида улар босиб ўтган салмоқли ва шарафли меҳнат йўлларини доимо ширин хотиралар билан эслаймиз, уларга тақлид қилишга ҳаракат қиламиз. Шундай, ўта меҳнаткаш, халқпарвар, Республикамизда қиёсий тилшуносликнинг ҳақиқий сардори, ўзининг бир умрлик салмоқли, жўшқин ижтимоий-сиёсий, шунингдек самарали ва намунали педагогик ҳамда илмий фаолияти билан маорифимиз, илму-фанимиз ривожига улкан ҳисса қўшган, камтарин инсон, серқирра олим, ёшларнинг суюкли Устози, сафдошлари ва биз каби шогирдларининг фахри, беназир инсон филология фанлари доктори, профессор Юсупов Ўткир Қурбонович бўладилар. Юртбошимиз Муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганларидек, мустақил Ватанимизда ҳаётимизнинг ҳар бир соҳасида Устоз-шогирдлар мактабини яратиш мамлакатимизнинг буюк келажагини кафолатловчи муҳим омил эканлигининг исботини қиёсий тилшунослик бўйича Устозимиз Юсупов Ўткир Қурбонович яратган катта мактабнинг ёрқин мисолида кўришимиз мумкин. Чиндан ҳам Ўткир Қурбонович қиёсий-чоғштирма тилшуносликда ўзининг бетакрор илмий концепцияси ва мактабини ярата олган, етакчи тилшунос ва таниқли педагог, услубчи олим сифатида тан олинган, 27 жумладан, хусусий, қиёсий, чоғиштирма, лисоний маданиятшунослик, когнитив, прагматик ва умумий тилшунослик, таржима назарияси ва амалиёти бўйича етук мутахассис, полиглот олим, соҳа захматкашларининг йирик ва забардаст бир вакили сифатида нафақат Республикамизда, балки унинг ташқарисида - жаҳоннннг Россия, Буюк Британия, Германия, Франция каби бир қатор мамлакатларинннг нуфузли илм марказларида, шу жумладан Осиёда Хитой, Япония каби , Ўрта Осиёда эса Астана, Баку, Ашхабод, Бишкек, Душанбе каби илм ўчоқларида ҳам соха илм аҳлига кенг танилган. Муҳтарам Устозимиз Ўткир Қурбоновиичнинг илмий ишлари Ватанимиз ва жаҳон тилшунослигида бетакрор фундаментал изланишлар бўлиб, тил ҳақидаги фаннинг энг мураккаб ва нисбатан кам тадқиқ қилинган соҳаси - қиёсий-чоғиштирма тилшуносликка бағишланганлиги билан алоҳида аҳамиятга моликдир. Унинг хусусий, қиёсий-чоғштирма ва умумий тилшуносликка оид яратган бир қатор бетакрор монографик ишлари, илмий мақолалари ва тезислари ғарб тилшунослиги, турк тилшунослиги, хусусан ўзбек тилшунослиги, шунингдек қиёсий-чоғиштирма тилшунослик ривожига қўшилган улкан ҳисса бўлиб, улар бугунги кунда ёш тадқиқотчи олимларнинг кундалик эҳтиёж манбаларига аллақачон айланиб улгурган. Шуни алоҳида эътироф этиш лозимки, Устозимизнинг ўзларига хос бир қатор ажойиб бетакрор ҳислатлари бор бўлиб, уларни ушбу беғубор инсоннинг етук олим, оғир-босиқ, мулоҳазали ташкилотчи-раҳбар бўлиши билан бирга ёшларга, шогирдларига юксак обрўли, намунали, талабчан ва меҳрибон Устоз-мураббий, фарзандларига суюкли ота, атрофдагиларга садоқатли ҳамкасб ва самимий дўст бўлиб, сермазмун ва жўшқин ҳаёт кечирганида ҳам яққол кўриш мумкин. Ўткир Қурбоновичнипг ўрнак олса арзийдиган ҳислатларидан яна бири унинг доимо илмга чанқоқ бўлиб, янгиликлар тарафдори эканлигидир. Забардаст олим, профессор Ўткир Қурбонович томонидан ёзилган номзодлик ва докторлик диссертациялари, у томонидан яратилиб, чоп 28 этилган 600 дан ортиқ илмий ишлар, бир неча монографиялар, дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, илмий рисолалар, мақолалар ва тезислар соха мутахассислари, талабалар, ўқитувчилар, илмий ҳодимлар, магистрант ва докторантлар томонидан бугунги кунда беқиёс илм манбалари сифатида кенг фойдаланилмоқда. Бу ўринда Ўткир Қурбоновичнинг “Проблемы сопоставительной Download 3.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling