O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi mirzo ulug`bek nomidagi


тили” (Modern Uzbek, Tashkent, 20.......)


Download 3.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/253
Sana22.08.2023
Hajmi3.76 Mb.
#1669088
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   253
Bog'liq
To\'plam 2023 oxirgi. O`zmu

тили” (Modern Uzbek, Tashkent, 20.......) номли назарий грамматика 
дарслиги бўлиб, унда Устозимизнинг ўзбек ва умумий тилшунослик 
назарияси бўйича бир қатор “теша тегмаган”, янги, муҳим фикр-
мулоҳазалари ва ғоялари ўз аксини топган. Унда улуғ ва жонажон она 
тилимиз бўлган ўзбек тилининг ўзига хос бетакрор жиҳатларини 
ҳорижликлар инглиз тилида ўрганишлари учун, шу жумладан инглиз тилига 
ўгирилган бетакрор ўзбек адабиётининг дурдона асарларини ўқиб, бизнинг 
халқимиз ва маданиятимиз ҳақида қимматли маълумотлар олишга, 
шунингдек ўзбек тилини инглиз тили орқали бошқа тиллар билан қиёсий 
ўрганишга Муҳтарам Устозимиз шаксиз катта замин яратиб бердилар. 
Ўткир Қурбанович тажрибали, серқирра олим ва меҳрибон ҳамда 
талабчан Устоз сифатида бир қанча фан номзодлари ва докторларига 
тадқиқот ишлари юзасидан илмий раҳбарлик қилиб, маслаҳатлар бериб 
келганлар, натижада бугун улар республикамизнинг илмий салоҳиятини 
янада юқорига кўтаришда ўзларнинг салмоқли ҳиссаларини қўшиб 
келмоқдалар.
Муҳтарам Устозимиз сафдошлари, ҳамкасблари ва шогирдлари 
қалбларининг тўрида серқирра, зукко тилшунос олим, бир неча тиллар 
билағони, ватанимизда умумий, қиёсий, типологик ва хусусий тилшунослик 


30 
йўналишларининг етук саркори, забардаст методист олим, шунингдек 
меҳрибон Устоз, намунали тарбиячи-педагог, халқ маорифи фидойиси,
халқимизнинг асл фарзандларидан бири, ватанпарвар, шогирдпарвар,
одамшаванда ва меҳнатсевар инсон, юксак маданият соҳиби сифатида мангу 
ва тоабад яшайдилар, улар яратган катта илм мактаби, шунингдек тил 
тизимининг мунозарали нозик масалалари бўйича уларнинг билдирган бир 
қатор бетакрор, муҳим фикрлари ва ғоялари, иншооллоҳ, содиқ шогирдлари
томонидан ривожлантириб келинмоқда, натижада Устоз яратган улуғ мактаб 
шаъни ва обрўси янада юксак чўққиларга кўтарилмоқда.
Биз барчамиз Муҳтарам Устозимиз Ўткир Қурбоновичнинг барча оила 
аъзоларига, яқинларига мустаҳкам соғлиқ, туганмас бахт-саодат ва улкан 
муваффақиятлар тилар эканмиз, Яратганнинг ўзидан Устозимизнинг 
охиратларини обод қилишини сўраб қоламиз. 


Download 3.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   253




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling