O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi mirzo ulug`bek nomidagi


Download 3.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/253
Sana22.08.2023
Hajmi3.76 Mb.
#1669088
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   253
Bog'liq
To\'plam 2023 oxirgi. O`zmu

Ў.Қ. ЮСУПОВ ЗУККО ТИЛШУНОС ОЛИМ 
https://doi.org/10.5281/zenodo.8138647
  
Маматов А.Э. 
Филология фанлари доктори, профессор 
Аннотация: Ушбу мақолада чоғиштирма тилшуносликнинг сардори, умумий 
тилшуносликнинг билимдони, когнитив тилшуносликнинг назариётчиси, 
лингвомаданиятшуносликнинг фидоийси, маданиятлараро мулоқотнинг 
илмий тарғиботчиси, инглиз тили грамматикасининг зукко пири, чет тилини 
ўқитиш методикасининг нозик тилсимларини билувчи услубчи Ў.Қ. Юсупов 
хақида фикрлар баён этилган.
Калит сўзлар: туб, ясама, қўшма ва мураккаб сўз, фразеологик бирлик, сўз 
бирикмаси, гап, паремия, нутқ клишчелари, мураккаб синтактик бутунлик, 
матн. 
Мамлакатимизда қиёсий – чоғиштирма тилшуносликнинг ҳақиқий 
сардори, ўзининг бир умрлик салмоқли, жўшқин ижтимоий-сиёсий, 


31 
шунингдек самарали ва намунали педагогик ҳамда илмий фаолияти билан 
таълим тизимимиз, илму-фанимиз ривожига улкан ҳисса қўшган, камтарин 
инсон, серқирра олим, ёшларнинг суюкли Устози, сафдошлари ва биз каби 
шогирдларининг фахри, беназир инсон филология фанлари доктори, 
профессор Юсупов Ўткир Қурбонович ҳақида қанчалик илиқ фикрлар 
билдирмайлик, бари бир камчилик қилади. Чунки, профессор Ў.Қ.Юсупов 
тилшуносликнинг жуда кўп ва мураккаб йўналишларига қизиққан ҳамда шу 
йўналишларни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган етук тилшунос 
олимдир. 
Агар домланинг тилшуносликнинг турли йўналишларига қўшган 
ҳиссаси ва олиб борган тадқиқотларини сарҳисоб қилсак, домлага 
қуйидагича баҳо ва сифат беришимиз мумкин:
Ў.Қ. Юсупов чоғиштирма тилшуносликнинг сардори, умумий 
тилшуносликнинг билимдони, когнитив тилшуносликнинг назариётчиси, 
лингвомаданиятшуносликнинг фидоийси, маданиятлараро мулоқотнинг 
илмий тарғиботчиси, инглиз тили грамматикасининг зукко пири, чет тилини 
ўқитиш методикасининг нозик тилсимларини билувчи услубчидир.
Ў.Қ.Юсуповнинг тилшуносликда қилган илмий ишларида жуда кўплаб 
нодир фикрлар билдирилган, олимона йўналишлар берилган, булар эса 
лингвистика фани учун муҳим ва қимматлидир. Домланинг ана шундай 
бебаҳо, бўлажак тилшунослик бўйича мутахассислар учун жуда-жуда 
муҳим, йўналишларини келтирамиз:
1. Она тили ва чет тилини қиёслаш методикаси ва чоғиштирма 
тилшуносликнинг 17 тамойилларининг ишлаб чиқилганлиги; 
2. Чет тилини ўқитишда лингвомаданиятшунослик ва маданиятлараро 
мулоқoт фанларининг когнитив лингвистикадан афзаллиги ва уларнинг 
умрибоқийлиги;
3. Ўзбекистонлик тилшуносларнинг чоғиштирма тилшунослик назариясини 
ривожлантиришга қўшган ҳиссасининг аниқланиши;


32 
4. Чоғиштирма тилшуносликдаги йўналишлар, тилларни чоғиштиришга 
нисбатан турли ёндошувлар, учта тил сатҳлари бўлмиш фонологияни, 
лексикани ва грамматикани қиёслаш методикаси, тилларни лисон, нутқ 
фаолият ва матнда қиёслаш, тилларни қиёслашдаги тамойиллар ва 
тиллараро интерференциялар ва фацилитацияларни аниқлаш йўллари 
ишлаб чиқилганлиги.
5. Тилларни 
лингвофалсафий 
жиҳатдан 
қиёслашнинг 
мақсади 
– 
қиёсланаётган тиллар дунёни ўз семантикасида, тушунчаларида, 
концептларда акс эттиришидаги (категориялаштиришдаги) ўхшашлик ва 
фарқларни аниқлайди, қиёсланаётган тилларда оламнинг акс этишини, 
яъни оламнинг лисоний манзарасини қиёсий ўрганади деган фикрнинг 
асосланиши; 
6. Тилларни қиёслашда андаза тилни танлаш муҳим ахамиятга эгадир, 
чунки қиёсланаётган тиллар ва уларнинг бирликларининг характерига 
кўра андаза тил чет тили, она тили ёки сунъий тил бўлиши мумкин.  
7. Устоз тил мураккаб, кўп қиррали, кўп сатҳли ҳодиса бўлганлигидан келиб 
чиқиб, тилларни қиёслашга нисбатан турли ёндашувлар бўлиши 
мумкинлигини ўз кузатишлари асосида далиллади. 
8. Домла кўпчилик таърифларни ҳисобга олиб ва умумлаштириб
концептнинг қуйидаги таърифини таклиф қилади: Концепт – бу ташқи 
ёки ички дунёдаги бирор нарса ёки ҳодиса ҳақидаги онгимиздаги 
билимлар мажмуаси, у ҳақидаги образлар ва унга бўлган ижобий, салбий, 
нейтрал муносабатлар, яъни баҳолашлардир.
Ў.Қ.Юсупов мулоқотни концептлар ёрдамида эмас, балки маъно ва 
тушунчалар ёрдамида амалга ошилишини айтади. Талабаларни чет тилига 
ўқитишда биз уларга аввало сўзларнинг маъноларини ўргатишимизни 
таъкидлайди. Унинг фикрича, сўз маънолари онгимиздаги тушунчаларнинг 
тилимиздаги муқобилларидир. Тушунча тил ва нутқ бирликлари маъносида 
акс этар экан, у тил ҳисобига бойиши мумкин


33 
9. 
Профессор Юсупов Ў.Қ. айрим тилшунослар когнитив 
лингвистикани XXI асрнинг асосий йўналиши бўлиб қолади деган 
башоратларига кескин раддия берди ва бу фикрга қўшила олмаслигини 
билдиради. Бунинг сабаби қуйидаги икки сабаб когнитив лингвистика 
тилшуносликнинг асосий йўналиши бўлиб қолмаслигининг исботидир: 
1. Концепт тил бирлиги эмас, онг бирлиги, демак, тилшуносларнинг 
бир қисми ўзларининг ҳақиқий лингвистик вазифаларини четга суриб
кўпчилик ҳолларда бошқа фанларнинг “хизматини” қилмоқда. Бизнингча, 
ҳар бир фан ўз концептларини ўзи ўрганиши керак, бўлмаса биз тилшуносни 
барча фанларни биладиган универсал мутахассис бўлишини талаб қилган 
бўламиз. 
2. Вербал мулоқот концептлар орқали эмас, балки тушунчалар ва 
уларнинг тилдаги муқобиллари бўлмиш сўз маънолари орқали амалга 
оширилади.
10. Лингвокультурологиянинг асосий тушунчаси лингвокультуремадир, 
у Ў.Қ.Юсупов бу тушунчани қуйидагича талқин қилишни тавсия қилади. 
Лингвокультурема ўз семантикасида (маъносида) маданиятнинг бирор 
бўлагини акс эттирувчи тил ёки нутқ бирлигидир. Улар сўз (туб, ясама, 
қўшма ва мураккаб сўз), фразеологик бирлик, сўз бирикмаси, гап, паремия, 
нутқ клишчелари, мураккаб синтактик бутунлик, матн, шу жумладан, 
фольклор матни ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Лингвокультурема мазмун ва 
ифода планига эга, ифода планини юқорида кўрсатилган бирликлар 
формалари, мазмун планини эса ўша бирликларнинг семантикаси ташкил 
қилади. Демак, лингвокультурема концептдан ўзининг мазмун ва ифода 
планига эга бўлиши ва бевосита тилга тааллуқли бўлиши билан фарқ қилади.
Кенг қамровга эга бўлган устоз Ў.Қ. Юсуповнинг илмий фаолияти кўп 
қиррали эканлиги, сермаҳсул илмий ижоди эса Республикамизда чоғиштирма 
тилшунослигимизни юқори чўққиларга олиб чиқишда муҳим ҳисса 
бўлаётганлиги бугунги кунда барча ҳолис фикрли олимлар томонидан 
эътироф этилмоқда.


34 
Профессор Ўткир Юсуповнинг тилшунослик фани учун қилган улкан 
хизматлари, нодир илмий фикрлари, у киши яратган асарлари ва илмий 
мақолалари бутун жаҳон тилшунослиги зарваррақларида олтин ҳарфлар 
билан муҳрланди, деб айтсак ҳеч ҳам муболаҳа бўлмайди. 

Download 3.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   253




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling