O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi mirzo ulug`bek nomidagi
Download 3.76 Mb. Pdf ko'rish
|
To\'plam 2023 oxirgi. O`zmu
- Bu sahifa navigatsiya:
- БАДИИЙ ЎХШАТИШЛАРНИНГ ЛИНГВОПОЭТИК ХУСУСИЯТЛАРИ (Ш.Сейтов асарлари мисолида) https://doi.org/10.5281/zenodo.8140049
- Калит сўзлар.
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Мусaев Қ. Тaржимa нaзaрияси aсoслaри. Фaн. -Т.: 2005.-4 б. 2. Рaҳимoв Ғ., Тaржимa нaзaрияси вa aмaлиёти. Дaвлaт илмий нaшриёти. 2016 й. - Б 52. 3. Сaлoмoв Ғ. Тил вa тaржимa. Т.: 1976.-285 б. 4. Ўзбек тилининг изoҳли луғaти. 5 жилдли. 1-5- жилдлaр. –Тoшкент: “Ўзбекистoн миллий энциклoпедияси” Дaвлaт илмий нaшриёти. 2006- 2008. 5. Nord C. Text Analysis in Translation. – Amsterdam, New York: Rodopi, 2005. 6. Oxford online dictionary.com 7. 7.www.etymonline.com БАДИИЙ ЎХШАТИШЛАРНИНГ ЛИНГВОПОЭТИК ХУСУСИЯТЛАРИ (Ш.Сейтов асарлари мисолида) https://doi.org/10.5281/zenodo.8140049 Саденова Гулбану Пердебаевна 31 Nord C. Text Analysis in Translation. – Amsterdam, New York: Rodopi, 2005. 179 Қорақалпоқ давлат университети, Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси Тел.: +998(99) 4525095 E-mail: gulbanu_fl@mail.ru Аннотация. Мақолада Ш.Сейтов ижодида мшлатилган бадиий ўхшатишларнинг лингвопоэтик қиймати акс эттирилган. Ўхшатишларнинг индивидуал – муаллифлик турларига алоҳида урғу берилган ва ўхшатишларнинг бадиий матнда тутган ўрни ҳақида таҳлил юритилган. Калит сўзлар. Бадиий матн, контекст, троп, ўхшатиш, индивидуаллик, муаллифлик, характер. Кириш. Бадиий матн тилини лингвопоэтик тадқиқ қилиш жараëнида ижодкор поэтик нутқнинг имкони борича барча имкониятларини тенг ишлатади. Ҳар қандай ижодкор ўз ижод маҳсулини энг аввало ўқувчига эстетик завқ бағишлаш учун яратади. Лингвистик поэтикада ўхшатишлар бадиий-эстетик қимматга эгалиги, эмоционал-экспрессивлик, ифодалилик ва таъсирчанлиги билан бошқа поэтик фигуралардан ажралиб туради. Бадиий адабиëтларда ўхшатишларинг икки тури – индивидуал муаллиф ўхшатишлари ëки эркин ўхшатишлар ва умумхалқ ëки турғун (доимий) ўхшатишлар алоҳида фарқланади. [1,5] Бадиий матндаги индивидуал-муаллиф (эркин) ўхшатишлар ëзувчининг оламни идрок этиш қобилиятини ва маҳоратини кўрсатади. Қаҳрамон характеридаги белгиларни, предметлар орасидаги фарқларни, табиат манзараларини ўқувчининг кўз олдида аниқ ва тиниқ, яққол ва жонли гавдалантириш учун ëрдам беради. Турғун ўхшатишларнинг моҳияти шундан иборатки, ўларда ўхшатиш эталонида ифодаланган образ барқарорлашган бўлади, бундай ўхшатишлар гарчи муайян шахс ëки ижодкор томонидан қўлланган бўлса да, вақт ўтиши билан тил жамоасида урфга кириб доимий ифодалар сифатида турғунлашган, умумхалқ тили лексиконидан жой олиб улгурган бўлади.[1,6] 180 Бизнинг фикримизча, турғун ўхшатишлар кўп асрлар давомида пайдо бўлиб, халқ оғзаки нутқида фаол қўлланилгани боис, турғунлашиб, одамлар онгида тайëр моделлар сифатида муҳирланиб, ўхшатиш эталони билан ўхшатилган предмет орасида боғлиқлик аниқ ва ҳамма тез тушина оладиган ўхшатишлар ҳисобланади. Лекин, проф. Р.Қўнғуров ўхшатиш ҳақида: “Аммо юзни ойга, қизни гулга қиëс қилувчи домий ўхшатишлар борки, улар ҳам эмоционаллик, ҳам баҳолаш қийматини йўқотгандир. Бу типдаги ўхшатишларни лингвистик ҳодиса сифатида қараш керак” деб келтиради [2,42]. Ф.ф.д. М.Йўлдошев ўхшатишларнинг таркибидаги ўхшатиш эталонининг оригинал ëки оригинал эмаслигага кўра, анъанавий ва хусусий- муаллиф ўхшатишларига ажратади [3,58]. Download 3.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling