O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi o’zbekiston milliy universiteti “Iqtisodiyot fakulteti”


Логистик марказлар ва уларнинг аҳамияти


Download 0.82 Mb.
bet7/11
Sana13.02.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1193255
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Абдураимов Аслбек Курс Иши

3. Логистик марказлар ва уларнинг аҳамияти
Юкларни ўз вақтида ва энг кам харажатлар билан етказиб бериш учун ташишнинг ягона технологик жараёнини ишлаб чиқиш керак. Tашишнинг ягона технологик жараёнини, транспорт ва истеъмолчиларнинг барчасини интеграциялаш орқали ишлаб чиқиш мумкин. Tашқи таъсирларга нисбатан барқарор, янги ишлаб чиқариш-транспорт тизимини ишлаб чиқиш бир қанча муаммолар билан боғлиқ бўлиб, улар қуйидагилар: бозор конюктурасини ўрганиш, талаб ва ишлаб чиқаришни прогноз (башорат) қилиш, бунга асосланиб ташиш хажми ва транспорт тизимчасининг қувватини аниқлаш, хомашё захираларини, ёқилғи, материаллар, бутловчи буюмлар ва транспорт воситаларининг оптимал миқдорини аниқлаш ва бошқалар.
Транспорт воситаларини ташиш дизайни траспорт воситаларининг асосий таснифларини, шунингдек функциялаштириш асосида самарали ва математик мезонлар билан тааллуқли муносабатларини ўз ичига олади. Якунловчи Р2 дизайн лойиҳаси фойдаланувчилар ва тартибга солувчилар учун кенг қамровда ўрнатилади. Лойихалаштириш жараёни геометрик хусусиятлар учун ўлчамлар, шунингдек кўприк ва йўллар учун таркибий элементларни ўз ичига олади. Учиш-қўниш йўли учун ётқизиладиган шоссе (йўл)нинг қалинлиги аниқланади. Кўрпикларни заҳлардан қочириш мақсадида ернинг таркиби олдиндан ўрганилиб чиқилади. Назорат ва схематик харакатлар учун шартли равишда ҳаводаги, рельсдаги ва шоссе тизимидаги воситаларни бошқарув марказлари талаб қилинади. Мухандис-конструкторлар тажрибали ўз ишини устаси бўлиши билан биргаликда камида гидравлика, топографик тасвирлаш, тротуар ва геометрик дизайн ҳақида бошланғич билимга эга бўлиши шарт. Лойиҳалаш жараёни кенг қамровли қатор режаларни келтириб чиқаради ва ўша режалар асосида қурилишни амалга ошириш учун ва воситалар нархларни таққослаштириш мақсадида фойдаланиши мумкин. Қурилиш транспортировкаси қурилиш жараёнидаги барча жиҳатларини ўз ичига олади.
Одатда қурилиш фирмалари уларнинг тажрибаларига асосан талаб олинади. Баъзи бир қурилиш фирмалари айни ташиш учун махсуслаштирилган. Бунинг исботи сифатида шоссе аэропортлар, денгиз портлари ва темир йўл ишлари жумласидан. Катта лойиҳалар учун бир нечта қурилиш фирмалари жалб қилиниб ва уларни турли хил жабҳаларига тақсимланади. Шу билан бирга қурилиш фирмалари қуйидаги вазифалари электрик, фондлар, куприклар ва туннеллар яратиш, чилангарлик иши ва ер жойлашувипудратчи вазифасида ҳам ихтисослаштирилади. Ташишни ташкил этишнинг муҳандисининг роли қурилишда ўзини лойиҳа эгаси сифатида кафолат бериши, бу лойиҳа самарасини таъминланишини,ишдаги муаммо ва муросаларни, якунланмаган ишлаб чиқаришдаги текширув зиммасига олиш талаб этилади. Ташишни ташкил этишдаги муҳандис ёлланма пудратчи бўлиши ҳам мумкин, бу қобилият учун ҳам хар кунлик иш хаққи агентлик ёки фирма томонидан келишилган ҳолда бош пудратчи билан биргаликда иш ҳақи тайинланади4.
Tранспорт тизимига бошқа катта тизимнинг бир бўлаги деб қараш юк жўнатувчидан то юк қабул қилувчигача бўлган барча юкни қайта ишлаш, ўраш, сақлаш, ўрамни очиш, юкларни кузатиб бориш билан боғлиқ ахборотларни биргаликда кўришни мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатди. Бу эса, ўз навбатида, махсус логистик марказларнинг вужудга келишига олиб келди.
Европа бозорида логистик хизматлардан олинадиган даромад 600 млрд.еврони ташкил этади. У ерда, асосан, логистик хизматларга саноат ва савдо мурожаат қилади ва логистик харажатлар учун ҳар йили 120 ...140 млрд.евро сарфланади.
Бугунги кунда товарларни етказиб бериш занжирининг самарадорлиги рақобатда ютиб чиқишнинг аососий гаровидир, чунки ишлаб чиқарувчилар товар сифатига таъсир этмай туриб, ортиқча сарф- ҳаражатларни камайтира олмайдилар. Демак, уларнинг олдида иқтисод қилишнинг ягона йўли, яъни маҳсулотларни сотиш вақтини бутун занжир бўйича қисқартириш қолади халос.
Логистик марказ, бу-маълум ҳудудга эга бўлган, унда юкларни тақсимлаш, транспортировка қилиш билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи мажмуадир. Логистик марказларда бажариладиган операциялар халқаро транзитлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар бир нечта операторлар томонидан тижорат асосида амалга оширилади.
Логистик марказ қуйидаги тавсифларга эга бўлган базавий йиғинди кўрсаткичларга эга бўлиши керак:
- бир нечта нодавлат компанияларнинг ҳамкорлиги;
- логистик операцияларни бажариш билан товарлар қийматига қўшимчалар қўшиш;
- қатнашувчи компаниялар биргаликдаги муваффақиятли фаолияти самарасининг мавжудлиги.
Tранспорт логистикаси рационал ва оптимал юк оқимларини ташкил этувчи усул бўлиб, бу ишларни логистик марказларда бажариш бундай оқимларни самарадорлигини оширади, ноишлаб чиқарувчи чиқимлар ва ҳаражатларни камайтиради, транспортчилар эса мижозлар ва бозорнинг юқори талабларига ўз вақтида жавоб бера олиш имкониятига эга бўлади.
Ўз вазифаси ва қамрови жараёнида географик жойлашувига кўра логистик марказларнинг бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Улар қуйидагилар:
- локал (шаҳар, минтақа);
- миллий (юкларни мамлакат миқёсида тақсимлаш);
- халқаро;
- глобал.
Ундан ташқари, логистик марказлар юк турларини сақлаш ва қайта ишлаш бўйича ҳам турларга бўлинади:
- универсал (турли хилдаги юклар);
- махсус (бир турдаги юклар).
Логистик марказ қуйидаги вазифаларни бажаради: - юкларни транспортировка қилиш;
- захираларни бошқариш;
- истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш стандартларини ишлаб чиқиш; - тақсимлаш.
Шулардан тақсимловчи логистик марказлар ечадиган масалалар ва вазифаларни кўриб чиқайлик Tақсимловчи логистик марказлар ечадиган масала ва вазифаларига кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади:
- халқаро тақсимот логистик марказлари (Интернатионал Логистиcс Cентер оф Дистрибутион - ЛCД);
- регионал тақсимот логистик марказлари (РЛCД); - локал тақсимот логистик марказлари (ЛЛCД);
- логистик савдо-тақсимот марказлари (Tраде Логистиcс Cентер оф Дистрибутион - TЛCД);
логистик хизматлар маркази (Cентер оф Логистиcс Сервиcе - CЛС). Логистик марказ интермодал ташишларни амалга ошириш қобилиятига
эга бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун турли транспорт турлари ишини мувофиқлаштириш лозим.
Логистик операцияларни бажариш учун зарур жиҳозлар бўлиши ва уларни ишлатиш даромадлари қатнашчи компаниялар ўртасида тенг тасимланиши керак.
Ҳозирги пайтда логистик марказлар учун қўйиладиган муҳим талаблар қуйидагилардир:
- эгаллаган ҳудуди транспорт магистрал йўлларига яқин бўлиши;
- кириш йўлларига эга бўлиши;
- омборларнинг бўлиши (турли юклар учун мўлжалланган омборлар);
- экологик жиҳатдан ўзи жойлашган ҳудудга зарар етказмаслиги;
- комплекс сервис хизмати кўрсатиш учун керакли қурилма ва жиҳозлар, ҳамда персоналга эга бўлиши.
Логистик марказлар асосий сервис хизмати сифатида қуйидагиларни бажаради:
- юкларни қайта ишлаш ва сақлаш;
- бир транспорт туридан бошқа турига ўтказиш;
- божхона расмийлаштируви ва текшируви;
- ўлчаш, ўраш ва маркировкалаш;
- транспорт воситаларини кўрикдан ўтказиш;
- транспорт воситалари носоз ҳолга келганда таъмирлаш;
- жиҳозларни аниқ стандартларга мос равишда ишлашини тартибга солиш;
- ахборот хизмати.
Логистик марказ таркибида бир нечта қатнашчи компаниялар фаолият юритишига қарамасдан унинг ягона бошқарув органи бўлиши керак.
Логистик марказлар яна қуйидаги белгиларига қараб турларга ажратилади.
Логистик марказлар кўлами ҳамда турига кўра фарқланиши сабабли таркибий тузилмаси ҳам турлича бўлиши мумкин. Лекин уларнинг барчасида қуйидаги бўлимлар бўлиши керак:
- юридик бўлим;
- божхона бўлими;
- транспорт бўлими;
- омборлар ишини ташкил этиш бўлими;
- ижтимоий хизматлар бўлими (меҳмонхона, ошхона ва ҳоказо).




Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling