O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi o’zbekiston milliy universiteti “Iqtisodiyot fakulteti”


-расм. Логистик марказларнинг тавсифлари


Download 0.82 Mb.
bet9/11
Sana13.02.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1193255
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Абдураимов Аслбек Курс Иши

4-расм. Логистик марказларнинг тавсифлари.

23- расмдан кўриниб турганидек ҳар қандай логистик марказ барча учун очиқ бўлиши керак. Логистик марказ ихтиёридаги қурилма ва ускуналардан барча иштрокчилар тенг фойдалана олиши керак.Логистик марказ таркибига кирувчи иштирокчилар ягона мақсад учун фаолият юритишлари керак. Логистик марказ фаолиятида бир неча хилдаги транспорт турларини иштирок этиши мақсадга мувофиқдир. Логистик марказни бошқаришда унинг муовозонатини бошқариш асосий ўрин тутади.


Логистик марказларни яратишда тадқиқот қилинадиган иқтисодий масалалар бир қанча босқичдан иборат бўлади.
Биринчи босқичда яратилмоқчи бўлган марказ таҳлил қилиб чиқилади. Бунда логистик марказнинг тури, логистик марказ хизматларига бўлган талабни баҳолаш, хизматларга бўлган талабни сегментлаш ва рақобатни баҳолаш ишлари амалга оширилади. Tаҳлиллар натижасида кўрсатиладиган хизмат турлари, талаб хажми ва истеъмолчилар аниқланади.




5-расм. Логистик марказларни яратишда тадқиқот қилинадиган иқтисодий масалалар.

Режалаштиришнинг иккинчи босқичида логистик марказнинг параметрлари таҳлил қилинади сўнгра зарур бўлган инвестициялар хажми аниқланади.


Учинчи босқичда лойиҳа баҳоланади ва логистик марказни яратиш зарурияти асосланади.
Логистик марказларни қуриш учун маълум бир ягона кўрсатма йўқ, аммо бир қанча тавсиялар мавжуд. Логистик марказларини (ЛМ) режалаштиришнинг умумий схемаларидан бири (Европа ва Россия тажрибасига кўра) 4-расмда кўрсатилган.


6-расм. ЛМни режалаштириш схемаси.

Бугунда республикамизнинг бир қанча шаҳарларида (Навоий, Ангрен, Tошкент ва б.) логистик марказлар фаолият кўрсатмоқда.


Tошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида ташкил этилган халқаро логистик марказ “Ангрен” транспорт- логистик маркази деб аталади.
Бу марказда ГМ Ўзбекистон, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда Фарғона водийсида ишлаб чиқилаётган 4,2 млн тонна маҳсулотларни қайта ишлаш режалаштирилган.
Мижозларни ўзига жалб этиш ва қизиқтириш мақсадида Ўзбекистон давлат темир йўл компанияси ташиш тарифларини 50% га камайтирди..
Бугунда нефт ва нефт маҳсулотлари, асосан, Ќамчиқ довони орқали ташилиши йўлга қўйилди.
Шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, логистик марказда довон орқали юкларни Фарғона водийсига ва пойтахтдан водийга юкларни автомобилларда етказиб беришнинг ташкил этилиши Республиканинг транспорт соҳасидаги мустақиллигини янада оширади.
Ёпиқ турдаги аксионерлик жамияти (ЁАЖ) бўлган Ангрен логистик марказининг Устав фонди 600 млн сўмни ташкил этади. “Ўзавтосаноат” АК, “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК ва бошқа кўпгина АКунинг таьсисчилари ҳисобланади.
Бугунда “Ангрен” халқаро логистик маркази омборлар, комбинациялашган терминаллар, кириш йўллари ва манёвр қилиш майдонларлари, эксперт ва молия ташкилотлари, меҳмонхона ва қўриқлаш тизилмаларидан ташкил топган. Tранзит-юк терминали 8,6 гектар майдонни эгаллайди.
Tерминал ортиш-тушириш ишларини бажариш учун ривожланган темир йўллар билан жиҳозланган. Бу терминал 22 тагача контейнерни ортиб-тушириш, 60 та контейнерни тахлаш ва 1500 тонна юкни омборларда қайта ишлаш қувватига эга.
Tерминал таркибига “Ўзавтосаноат” АК, бир кунда 39 тагача “ГМ Ўзбекистон” га қарашли автоташувчини юклай оладиган контейнер майдони киради.
“Ангрен” халқаро логистик маркази омборларининг юзаси 73,5 минг кв метрни ташкил этади. Омборхоналар шартнома асосида юкларни сақлаш ва тақсимлашда ишлатилаяпти.
“Ангрен” халқаро логистик марказининг яқин келажакда ечиши керак бўлган стратегик масалаларига қуйидагилар киради:
- республика ташиш бозорининг давлат ичидаги йўналишларида корхонанинг улушини сезиларли даражада кенгайтириш;
- маҳаллий йўналишларда юкларни зарар кўрмай ташишни таъминлаш; - автомобилларда ва темир йўл транспортида ташиш тарифларини
ҳамда марказнинг ҳамкор хўжаликлари иши ва хизматлари учун хисоб-китоб нархларини такомиллаштириш;
- кўрсатиладиган хизматлар кўлами ва доирасини янада кенгайтириш, корхона бўлимлари фаолияти доирасини диверсификация қилиш;
- корхонанинг моддий-техник базасини кучайтириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш ҳисобига юкларни ташиш бозорида уларнинг рақобатбардошлигини ошириш;
- корхонанинг барча бўлимларида меҳнат, материаллар, энергетика ва молиявий ресурслардан рационал фойдаланиш орқали эксплутация ҳаражатларини камайтириш;
- интенсив технологиялар ва чиқимга қарши хўжалик юритиш механизмларини босқичма-босқич татбиқ этиш.
“Ангрен” халқаро логистик марказининг ташкилий тузилмасига қуйидагилар киради:
- “Махсусюктранс” махсус унитар автокорхонаси; - “Tранзит- юк терминали” филиали;
- Минерал ва кимё ўғитлари омбори;
- Озиқ- овқат ва халқ истеъмол буюмларига мўлжалланган омборхоналар.
“Ангрен” халқаро логистик маркази қуйидаги объектлар ишини мувофиқлаштиради:
- “Кулол” АЖ нинг қурилиш моллари омбори; - “Ангрен семент” АЖнинг семент омбори;
- “Ўзавтосаноат” АКнинг контейнер- тақсимлаш базаси;

- Ўзавтосаноат” АКнинг махсус жиҳозланган ташқи савдо майдони;


- Tашқи иқтисодий савдо алоқалари фаолиятининг божхона пости ва ҳоказо.
“Махсусюктранс” махсус унитар автокорхонаси 12 га.майдонга жойлашган ва автомобилларга замонавий техник хизмат кўрсатиш технологиялари билан жиҳозланган. Корхона яқин икки йил ичида 190 дона автотиркамалар ва махсус автомобилларни харид қилишни ҳамда йилига 5 млн. Tоннадан кўп юкнларни ташишни режалаштирган.
“Ангрен” халқаро логистик марказини ривожлашига Ўзбекистон Республикасининг Президенти катта, аҳамият бераяпти. Юқори унумдорликка эга бўлган ишлаб чиқаришни яратиш, юқори сифатли рақобатбардош маҳсулотларни яратишни йўлга қўйиш, ишлаб чиқариш ва ресурс имкониятларидан самарали фойдаланиш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида чет давлатларнинг ва ватанимизнинг инвестицияларини кенг жалб қилишга қулай шароитлар яратиш мақсадида 2012 йил 13 апрелда Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “Ангрен” махсус индустриал худудини ташкил этиш тўғрисидаги Фармони эълон қилинди. Ушбу фармонга кўра “Ангрен” эркин индустриал худуднинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йил ва кейинчалик яна чўзилиши мумкин деб белгиланди. Фармаонда индустриал худудга қандай ва қанча имтиёзлар (божхона ишлари билан боғлиқ масалалар, ер ва бошқа солиқлар миқдори) берилиши аниқ белгилаб қўйилган.
Бугунги кунда глобал жараёнларда иштрок этмаётган биронта ҳам давлатни топиб бўлмайди. Xалқаро ҳамкорликни глобаллашуви жараёнлари ва социал-иқтисодий интеграцияси давлатларнинг халқаро бозорда рақобатбардошлигини ва иқтисодий потенсиалини ошириш мақсадида миллий иқтисодиёт моделларини тузатиш заруиятига олиб келди. Бу ишларни амалга оширишда маркзий Осиёни денгиза чиқаолиши башқача қилиб айтганда халқаро транспорт коридорларнинг самарадорлигига боғлиқ бўлади..
Ўзбекистон Республикаси ҳам шу мақсадга эришиши учун эътиборга лойиқ ишларни амалга оширилиб келмоқда. Xалқаро стандарт талабларига жавоб бера оладиган ва халқаро бозорда талаб этиладиган юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқишни йўлга қўйиш мақсадида чет малакатларнинг инвестицияларни жлаб қилиш учун қулай шароитларни яратиш 2.12.2008 йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилоятида эркин индустриал иқтисодий худудни ташкил этиш бўйича фармони эълон қилинди.





Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling