O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi o’zbekiston milliy universiteti “Iqtisodiyot fakulteti”


Download 0.82 Mb.
bet4/11
Sana13.02.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1193255
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Абдураимов Аслбек Курс Иши

2. Логистик тизим турлари
Tранспорт логистик тизими (TЛT) самарали хизмат кўрсатиши учун логистик-ахборот тизими қуйидаги мезонларга жавоб бериши лозим:
- оддийлик – логистик ахборотларга енгил ва оддий ёндошиш;
- аниқлик – транспорт терминалларида жорий операцияларни, буюртмаларни бажаришдаги жараённинг ўзгариши юк консолидацияси ҳақидаги ахборотларни аниқ акс эттириш;
- эгилувчанлик – транспорт-логистик занжирдан фойдаланувчилар ва мижозларнинг маълумотларга бўлган талабини бошқара олиш қобилияти;
- ҳисобот маълумотларини самарали расмийлаштириш – маълумотлар компютер мониторлари ва ҳисоботда қулай шаклда бўлиши ўзининг мақсадларига эришиш борасидаги маълум логистик фаолият олиб борадиган ташикилий-иқтисодий ёки функционал объектдир.
Микро, макро, мезологистик тизимлар. Логистик тизимлар макро, микро, мезо логистик тизимларга бўлинади.
Макрологистик тизиммамлакатдаги савдо, транспорт, саноат, воситавий корхоналарни қамраб олувчи материаллар оқимини бошқарувчи йирик тизимдир.
Макрологистик тизим бирор бир мамлакатнинг аниқ иқтисодий инфраструктурасини ўзида акс эттиради.
Макрологистик тизим қуйидаги кўрсаткичларга қараб тавсифланади:
- мамлакатнинг маъмурий-ҳудудий бўлиниш белгисига кўра;
- туман, туманлараро, шаҳар, вилоят ва ўлка;
- минтақавий, минтақалараро, республика ва республикалараро;
- функционал – объект белгисига кўра;
- корхона, соҳа, корхоналар ўртасида, соҳалараро, ҳарбий, институционал ва ҳ.к.
Ғарб амалиётида кўпинча бир неча минтақа доирасида яратилувчи трансконтинентал тизим, бир нечта мамлакатларни қамраб олувчи давлатлараро тизим, бир бутун мамлакат доирасида шаклланувчи (трансмиллий) давлат тизимига тааллуқли глобал макрологистик тизим тушунчаси мавжуд.
Логистик тизим звеноси бу алоҳида ажратиб олинган ва қўйилган масала доирасида бошқа бўлакларга бўлинмайдиган ҳамда ўзининг локал тизимдир3.
Макрологистик тизим чегараларни белгилаш экологик, ижтимоий, сиёсий ва бошқа мақсадлар асосида аниқланади. Масалан, минтақада экологик ҳолатни яхшилаш учун транспорт (юк) минтақавий оқимни оптималловчи макрологистик тизим яратилган бўлиши мумкин. Бу тизимнинг асосий вазифаси ташишни бир транспорт туридан иккинчи транспорт турига ўтказиш, транспорт оқимларини тақсимлаш, маршрутларни оптималлаштириш
ҳисобланади. Макрологистик тизимда соҳалараро материаллар балансини яратиш, маҳсулот сотиш ва таъминот турлари ҳамда формаларини танлаш; берилган ҳудудда омбор, юк терминалларини, логистик марказларни жойлаштириш, кўп ассортиментли материаллар оқими учун маъмурий ҳудудий тақсимот тизимини оптималлаш каби масалалар ўз ечимини топади.
Логистик тизимда логистик бошқарув жараёнларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкилий, иқтисодий, техник, ҳуқуқий, эргономик ахборотлардан ташкил топган ва бошқа турдаги таъминот тизимчалар мажмуаси шакллантирилади.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling