O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi o’zbekiston milliy universiteti “Iqtisodiyot fakulteti”


Download 0.82 Mb.
bet6/11
Sana13.02.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1193255
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Абдураимов Аслбек Курс Иши

Мезологистик тизимлар. Одатда давлатнинг хўжалик фаолияти макроекономика деб юритилади. Бу тушунча мустаҳкам иқтисодий алоқалар билан боғланган мамлакатларнинг хўжалик фаолиятини тавсифлаш учун ишлатилади.
Охирги йилларда иқтисодий ривожланишдан мамлакатларда ва бутун жаҳон амалиётида ягона логистик тизимга боғланган корхоналарнинг катта гуруҳларидан конгломератлар тузиш жараёни кузатилмоқда. Конгломератлар молия – саноат гуруҳлар корпорацияси ҳисобланади, бунда капиталлар бирлашиши назарда тутилади.
Кўрсатиб ўтилган корпорациялар (бир мамлакатни қамровчи) ва трансмиллий, яъни бир нечта мамлакатлар хўжалик фаолиятини бирлаштирувчи бўлиши мумкин. Ҳар хил даражадаги шундай конгломератлар ташкил бўлиш жараёни корпоративлаш номини олди. Молиявий капитал соҳасида ҳам йирик халқаро банклар бирлашувини яратиш, корпоративлаш жараёни кузатилмоқда.
Бундай хўжалик фаолияти иқтисодиётнинг ўрта бўғини – мезоиқтисодиёт соҳасининг яратилишига олиб келади.
Корпорация логистикаси –“мезологистика” асосан ахборот тавсифига эга логистик тизим даражаси қанчалик юқори даражада бўлса, ахборот оқимлари шунча кўп ва материал оқими кам бўлади.
Корпорация логистик тизими шу тарзда қурилган бошқарув тизими ҳисобланадики, унда ҳар бир даража ўзига керакли ахборотга эга.
Мезологистика асосан глобал ҳисоблаш тизими тармоғи воситаси бўлиб хизмат қилади.
Иқтисодиётнинг ўрта бўғини таркиб топиши жаҳон иқтисодиётини интенсив суратларда ахборотлаштириш билан бир вақтда содир бўлади. Бундай ахборотлаштириш корпорациянинг айрим корхоналари жаҳоннинг ҳар хил минтақаларида жойлашганига қарамай иқтисодиётни мезотаркиблашни тезлаштиради. Корхоналарнинг географик жойлашувига боғлиқ бўлмаган ҳолда корпорация логистик тизимининг глобал тармоғини ташкил қилиш мантиқийдир. Корпорация фаолиятининг ҳар хиллиги, унинг ривожланишининг муҳим омили ҳисобланади.
Корпорацияга бирлашган, якка ўзи фаолият олиб борувчи корхона одатда аниқ технологик йўналиш бўйича ҳаракат қилади. Масалан, автомобил ишлаб чиқарувчи корхона. Янги модель яратилишига катта миқдорда пул қўйди. Бозор конюктурасида ўзгаришлар юз берди ёки модел муваффақиятсиз бўлиб чиқди. Бу ҳолда синиш даражасида зарар кўрди. Корпорацияда бундай ҳолат кузатилса,тезда чоралар кўрилади. Масалан, автомобилдан ташқари корпорацияда кема, самолёт ёки телевизор ишлаб чиқаради. Диверсификациялаш ҳисобига бозорда автомобил бозоридаги зарарни бошқа бозордан тушган фойда ҳисобига компенсациялайди.
Шундай тарзда диверсификация умумий молиявий таваккалчиликни камайтиради.
Интеграллашган логистиканинг энг муҳим тушинчаларидан бири логистик циклдир. Логистик цикл давомида маълум логистик фаоллик амалга оширилади. Логистик цикл асосий фаолликлар ёки таъминловчи фаолликлар бўйича аниқланиши мумкин. Одатда қуйидаги логистик циклларни кўрстиш мумкин: буюртма цикли, заҳирани шакллантириш ёки уни тўлдириш цикли, истеъмолчи буюртмасини ишлаб чиқариш цикли, сотиб олиш, буюртмани жойлаштириш цикли, моддий ресурс ёки тайёр махсулотни етказиб келиш цикли, ишлаб чиқариш цикли.



Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling