O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi o’zbekiston milliy universiteti “Iqtisodiyot fakulteti”
Download 0.82 Mb.
|
Абдураимов Аслбек Курс Иши
Микрологистик тизим макрологистик тизимнинг таркибий қисмлари, тизимчалари ҳисобланади. Унга ҳар хил ишлаб чиқариш, савдо корхоналари, ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари киради.
Микрологистик тизим ички (ишлаб чиқариш ичидаги), ташқи ва интеграциялашган турларга бўлинади. Ишлаб чиқариш ичидаги логистик тизимлар маҳсулот ишлаб чиқаришнинг технологик цикли доирасида материаллар оқимини бошқаришни оптималлаштиради. Ишлаб чиқариш ичидаги логистик тизимнинг асосий вазифаси – якунланмаган ишлаб чиқариш ва материал ресурслар захираларини камайтириш, фирманинг капитал айланишини тезлаштириш, узоқ муддатли ишлаб чиқариш даврини камайтириш, материал ресурслар захира даражасини назорат қилиш ва бошқариш, технологик (саноат) транспорт ишини оптималлаштириш. Ишлаб чиқариш ичидаги логистик тизим ишини оптималлаш мезони маҳсулот таннархини ва тайёр маҳсулот сифатини берилган даражада таъминлаш, узоқ муддатли даврни минималлаш ҳисобланади. Tашқи логистик тизимлар ишлаб чиқариш технологик циклидан ташқарида материаллар оқими ва у билан бирга йўналувчи бошқа оқимларни биринчи манбадан белгиланган пунктгача бўлган бошқариш ва оптималлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади. Tашқи логистик тизим бўғини – фирмаларнинг ишлаб чиқариш бўлимларига материал ресурслар оқими ҳаракатини таъминлайди ва уларнинг омборларидан тайёр маҳсулотни йетказиб берувчи ҳисобланади. Tашқи логистик тизимнинг асосий вазифаси – товар узатувчи тармоқда тайёр маҳсулот ва материал ресурсларининг рационал ҳаракатини ташкил қилиш, логистик тизимнинг айрим бўғинларидаги логистик операциялар билан истеъмолчилар буюртмасининг бажарилиш вақтини ва тайёр маҳсулот ҳамда материал ресурсларини йетказиб бериш вақтини қисқартиришдир. Интеграциялашган микрологистик тизим чегараси сотувдан кейинги сервис ва истеъмолчиларга тайёр маҳсулотни сотишни ташкил қилишда тарқатиш тизимидаги логистик операциялар, таъминотни ташкил қилиш ва материал ресурсларни сотиб олиш жараёнларини ҳаракатга келтирувчи тарқатиш, ишлаб чиқариш сикли орқали аниқланади. Интеграциялашган микрологистик тизимда логистик менежмент ва унинг логистик ҳамкорлари (воситачилар) фирма ишини ва уларнинг ривожланиши учун оралиқ омиллар ва кўпроқ умумий вақт ҳисобини таъминловчи молиявий, материал, ахборот оқимларини бошқаришни оптималлаштириш назарда тутилади. Интеграциялашган микрологистик тизим шаклланиши ишлаб чиқаришда тарқатиш сиклининг барча босқичларида сифатни бошқариш консепсияси ва умумий логистик харажатларни минималлаш консепсиялари ҳисобланади. Айрим ҳолларда ишлаб чиқариш ичидаги ва ташқи логистик тизимларга Интеграциялашган микрологистик тизимнинг кичик тизимчалари сифатида қаралади. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling