O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz muhandislik-texnologiya instituti


Асосий материаллар учун рухсат этилган нормал кучланиш


Download 1.87 Mb.
bet23/45
Sana17.02.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1205644
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   45
Bog'liq
UMK QMB

Асосий материаллар учун рухсат этилган нормал кучланиш [] нинг
чегаравий қийматлари
1.1 жадвал

Материал

Рухсат этилган кучланиш кгк/см2




Чўзилишда []ч

Сиқилишда []с

1

2

3

Кул ранг чўян

28 … 800

1200 … 1500

Пўлат Ст 0 ва Ст 2

1400




Пўлат Ст 3

1600




Пўлат Ст 3 (кўприкларда)

1400




Углеродли пўлат (машинасозликда)

600 … 2500

600 … 2500

Лигерланган пўлат (машинасозликда)

1000 … 4000

Ва юқори

Мис

300 … 1200




Латунь

700 … 1400




Бронза

600 … 1200




Алюминий

300 … 800




Алюминли бронза

800 … 1200




Дюралюмин

800 … 1500




Текстолит

300 … 400




Гетинакс

500 … 700




Фанера

400 … 500




Қарағай толалар бўйлаб

70 … 100

100 … 120

толаларга кўндаланг

-

15 … 20

Дуб
толалар бўйлаб

90 … 130

130 … 150


толаларга кўндаланг

-

20 … 35

Тош девор

3 гача

4 … 40

ғишт девор

2 гача

6 … 25

Шундай қилиб конструкция элементини мустаҳкамликка ҳисоблаш учун унинг кесимларида ҳосил бўладиган кучланишларнинг энг катта қийматларини топиш керак экан.


Энг катта кучланишлар ҳосил бўладиган кесим хавфли кесим дейилади.
Кўндаланг кесими ўзгармас бўлган стерженларда хавфли кесимни ички кучлар эпюрасидан аниқлаш мумкин, кўндаланг кесими ўзгарувчан стерженларда хавфли кесимни аниқлаш учун энг катта кучланишлар эпюрасини бутун стержен узунлиги бўйича қуриш керак ва ундан энг катта кучланиш стерженнинг қайси кесимига тўғри келаётганини аниқлаш керак.
Барча ҳолларда стержен кўндаланг кесимида ҳосил бўладиган кучланишни қуйидаги ифода ёрдамида аниқлаш мумкин:



Кесимдаги ички кучларнинг катталиги ички кучлар эпюрасидан аниқланади.
Кўндаланг кесимнинг геометрик характеристикаси деганда унинг ўлчамлари ва шаклини математик усулда баён қилиш ҳамда уларни бирор саноқ системасига нисбатан аниқлаш тушунилади.
Юқорида қайд этиб ўтилганидек, мустаҳкамликни таъминлаш учун кучланишнинг энг катта қийматлари рухсат этилган кучланишга тенг ёки ундан кичик бўлиши керак.
max ёкиmax = [] ёки []
Ушбу ифода мустаҳкамлик шарти деб аталади ва материаллар қаршилигининг аксарият масалаларини ечиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ушбу усул рухсат этилган кучланишлар бўйича мустаҳкамликни ҳисоблаш усули дейилади.
Юқорида айтиб ўтилган фикрлардан келиб чиқиб, конструкция элементининг мустаҳкамлигини баҳолаш учун яна бир бор қуйидаги хулосаларни эслатиб ўтиш зарур: биринчи кўндаланг кесимларида пайдо бўладиган ички кучларнинг қийматлари аниқланади, иккинчи кўндаланг кесимларда ҳосил бўладиган кучланишларнинг қийматлари аниқланади, учинчи хавфли кесим аниқланади (энг катта кучланишнинг қийматига қараб), тўртинчи конструкциянинг хавфли кесимидаги мустаҳкамлиги мустаҳкамлик шартидан фойдаланиб баҳоланади.


Ички кучлар эпюраларини қуриш тартиби
Юқорида айтиб ўтилганидек, ички кучлар эпюраси деб стержен ўқи бўйлаб ички кучлар ўзгаришини ифодаловчи графикка айтилади. Кесиш усулига асосланган ҳолда эпюраларни қуриш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  1. Таянч реакциялари аниқланади. Бунинг учун ҳисоб схемасида ташқи кучлар ва таянч реакция кучлари кўрсатилиб, бутун система учун статиканинг мувозанат тенгламалари тузилади ва улардан номаълум таянч реакциялари топилади.

  2. Стержен ўқи участкаларга ажратилади. Иккита характерли нуқта орасидаги масофага участка дейилади. Характерли (нуқта) сифатида сифатида куч ва моментларнинг қўйилиш нуқталари, ёйилган кучларнинг боши ва охири, куч интенсивлигининг ўзгариш нуқталари ва стержен ўқларининг бурчакларини ўзгариш жойлари олинади.

  3. Ҳар бир участкадан кесим ўтказиб, участка 2 та қисмга ажратилади ва улардан бири ташлаб юборилади. Стерженнинг қолдирилган қисми бошига yn-zn саноқ системаси ўтказилади (бу ерда n - участка тартиб рақами, zn - стерженнинг бўйлама ўқи билан мос келувчи ўқ). Мос равишда ўтказилган кесим участка бошидан zn масофада ётади.

  4. Стерженнинг қолдирилган қисми учун мувозанат тенгламаларидан фойдаланиб, кесимдаги ички кучлар катталикларининг ординатаси zn нинг функцияси сифатида топилади, яъни

Mэгn = f1(zn ); Nn = f2 (zn ); = f3 (zn); Qn = f4 (zn)

  1. Стерженнинг ўқи бўйлаб юқоридаги функцияларнинг графиклари чизилади, бу графиклар эса ички кучларнинг эпюраси ҳисобланади. Эпюранинг ҳар бир ординатаси (ички кучнинг катталиги) шу ординатага мос келувчи стержен кўндаланг кесимидаги ички кучнинг микдорини кўрсатади.

  2. Қурилган эпюраларнинг тўғрилигини текшириб, ички кучларнинг энг катта ва энг кичик қийматларга тўғри келадиган стерженнинг кесимлари аниқланади.

Шулар асосида қуйидаги хулосани айтиш мумкин: участка деб стерженнинг шундай қисмига айтиладики, унда Mэг = f1(z), = f2(z ), N = f3(z), Q = f4(z) функциялар узлуксиз ва дифференциалланувчи бўлиши керак.


Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling