O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция Авлоний 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- УЗЛУКСИЗ КАСБИЙ РИВОЖЛАНИШДА ГЕОГРАФИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ХОРИЖ ТАЖРИБАЛАРИНИНГ ЎРНИ С.Х.Хўжаназарова
Адабиётлар:
1. Ш.Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.1 –жилд. Т., “Ўзбекистон”,2017, 591 бет 2. Ш.Мирзиёев. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. 2 –жилд. Т., “Ўзбекистон”,2018, 507 бет 3. Ш.Мирзиёев. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатнома. “Халқ сўзи”, 2018, 29 декабр УЗЛУКСИЗ КАСБИЙ РИВОЖЛАНИШДА ГЕОГРАФИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ХОРИЖ ТАЖРИБАЛАРИНИНГ ЎРНИ С.Х.Хўжаназарова – Сурхондарё вилояти ХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси Аннотация: Ўқитувчиларнинг касбий ривожланиши учун география фанини ўқитишда хориж тажрибалари ва халқаро баҳолаш дастурларининг ўқитишдаги ўрни ҳақидаги фикрлари баён қилинган. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда кўплаб таълим муассасалари янгидан қурилди, таъмирланди, энг замонавий ўқув анжомлари билан таъминланди. Бу борадаги ишлар бугунги кунда ҳам жадал давом этмоқда, мустақил фикр, интеллектуал жиҳатдан ривожланган, ўз дунёқарашига эга бўлган ёшларни тарбиялаш ҳар доимгидек долзарб бўлиб қолмоқда. Айниқса, дунё тараққиёти шиддати, унда кечаётган воқеалар ривожи барча соҳалар каби таълим-тарбия жараёнига ҳам янгича ёндашув, инновацияларни татбиқ этишни тақозо этмоқда. Аввало бу, таълим сифатини таъминлаш энг муҳим ўрин тутадиган ўқитувчи-педагоглар савиясини мунтазам ошириб бориш, жараёнга энг замонавий ва илғор ахборот ҳамда таълим технологияларини жорий этиш билан боғлиқ муаммоларда кўринмоқда. Бугунги замонавий жамиятда инсон фаолиятининг энг кенг соҳаларидан бири - бу таълим ҳисобланади. Охирги йилларда таълимнинг ижтимоий роли ортиб, дунёнинг аксарият давлатларида таълимнинг барча турларига бўлган муносабат ўзгарди. Таълим ижтимоий ва иқтисодий тараққиётнинг бош, етакчи омили сифатида қаралмоқда. Бундай эътиборнинг сабаби замонавий жамиятнинг энг - 202 - муҳим қадрияти ва асосий капитали - бу янги билимларни излаш, эгаллаш ва ностандарт қарорлар қабул қилишга қодир бўлган инсон ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3931-сонли Қарори ва “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, таълим босқичларининг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, таълимнинг замонавий методологиясини яратиш, давлат таълим стандартларини компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштириш, ўқув-методик мажмуаларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш ҳамда педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тақозо этади. Узлуксиз таълим тизимидаги барча муассасалар учун долзарб бўлиб турган ушбу жараённи замон талабларига мос кўринишда ташкил этиш, ўқитувчи-педагоглар шароит яратиш мақсадида янгича тартиблар ишлаб чиқилиши лозим. «Малака ошириш» термини мавжуд тизимни ифодаловчи сўз сифатида қўлланилиб келинса, халқаро тажрибада «касбий ривожланиш» (профессионал девелопмент) маъносида қўлланилади. Бугун таълимнинг янги ёндашувлари ривожланган давлатларда кенг қўлланилиб, жаҳон ҳамжамияти томонидан ижобий баҳоланмоқда. Кейинги ўн йилликларда география ўқитувчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими анча юқори поғонага кўтарилди. Ҳозирги кунда география таълими жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида 3 та йўналишда олиб борилмоқда. 1. Барча ўқувчилар учун ягона ўқув режаси ва дастури асосида (Шарқий Европа ва собиқ иттифоқ ўрнида вужудга келган) ўқитиш 2. Бир неча асосий фанлар қаторида айрим курсларни факултатив тарзида ўқитиш (АҚШ, Буюк Британия, Канада, Европанинг кўпчилик мамлакатларида) З. Барча ўқувчилар учун ўрганиш мажбурий бўлган фанлар қаторида қўшимча факултатив машғулотлар (Филиппин, Франция, Япония ва кўпчилик мамлакатларда) ўқитиш. Республикамизнинг ҳар бир ҳудудида иқтидорли ѐшларни аниқлаш мақсадида Президент мактаблари очилади. Улар STEAM фанларини ўқитишга ихтисослашган бўлади. STEAM — мактаб ўқувчиларини янги ўқитиш методикаси бўлиб, анъанавий ўқитиш тизимига муқобил тизим ҳисобланади. У болаларни бир вақтнинг ўзида Science (табиий фанлар), Technology (технология), Engineering (муҳандислик), Art (санъат) ва Mathematics (математика) бўйича ўқитиш тизимига асосланган, бунда ўқувчилар амалий ва кўнгилочар лойиҳалар машғулотлари ѐрдамида сабоқ оладилар. АҚШ, Сингапур, Корея, Австралия, Хитой, Буюк Британия, Исроил каби кўпгина - 203 - мамлакатларда STEAM-таълими соҳасида давлат дастурлари амалга оширилмоқда. География фани ўқитувчилари STEAM таълим муҳитида ўқувчиларга эгаллаган билимларидан ўша заҳотиѐқ амалда фойдаланишлари тўғрисидаги маълумотлари билан таништирадилар. Шу сабабдан улар улғайиб, вояга етгач, реал ҳаѐтда учрайдиган турли муаммоларга дуч келишганида, масалан, атроф- муҳит ифлосланиши бўладими, иқлим ўзгаришими, шу каби мураккаб муамммоларни ечиш учун фақатгина турли фан соҳалари бўйича эгаллаган ўз билимларига суянишлари ва ҳамкорликда ишлашлари зарурлигини тушунишади. Бунда география фани доирасидаги билимларгагина таяниш етарли бўлмайди. Шунга кўра, STEAM ёндашув ўқитиш методигина эмас, балки фикрлаш услуби ҳамдир. STEAM таълимида ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини ривожлантиришга катта эътибор берилиши натижасида уларнинг ҳамкорликда ишлаш, ижодий қобилияти ривожланади, иродаси мустаҳкамланади. Айнан шундай билим ва кўникмалар ўқитишнинг асосий вазифаси бўлиб, бутун ўқитиш тизими шунга интилади. Хулоса қилиб айтганда география фанини ўқитишда STEAM ўқувчиларни тажрибалар ўтказиш, ўз ғояларини амалга оширишни рағбатлантиради. Ўқитишга бундай ёндашув ўқувчиларга назарий билим ва амалий кўникмаларини самарали чоғиштириш имконини бериш учун география фани ўқитувчилари узлуксиз касбий ривожланишда бўлишлари лозим. Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling