O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция Авлоний 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИ ЖАҲОН ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИ БИЛАН РАҚОБАТБАРДОШ ҚИЛИШ БОРАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР Тўраева Сайёра Сатторовна
- 196 - Адабиётлар: 1. Ф.Э.Каримов, М.Т.Эргашева, М.Пардаева. . Таълим сифатини баҳолашнинг PISA халқаро тадқиқот дастурини амалга оши риш бўйича ўқув-методик қўлланма. Тошкент- 2020 йил, 86-бет 2. Р.Жўраев, М.Юлдашев, Н.Раҳманқулова, А.Бахрамов, А.Зокиров. Педагог кадрлар малакасини узлуксиз ошириш механизмини такомиллаштириш Ўқув-методик қўлланма. Тошкент-“Адабиёт учқунлари”- 2014 йил. 159 бет. ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИ ЖАҲОН ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИ БИЛАН РАҚОБАТБАРДОШ ҚИЛИШ БОРАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР Тўраева Сайёра Сатторовна – Сурхондарё вилояти ХТХҚТМЎҲМ иқтисодий фанлар методикаси” кафедраси катта ўқитувчиси. Аннотация: Мақолада Ўзбекистонда халқ таълими тизими амалиётидаги мавжуд муаммоларни ҳисобга олинган ҳолда илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси ва инновацион таълим амалиёти асосида умумий ўрта таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, малакали кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароитларни яратиш, инсон ресурсларини ривожлантириш пойдевори бўлган, ёшларда билим, дунёқараш ва маънавият асосларини шакллантирувчи умумий ўрта таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига катта эътибор берилиши масалалари таҳлил қилинади. Кейинги йилларда она Ватанимиз Ўзбекистон шиддатли ислоҳотлар даврини бошдан кечирмоқда. Барча жабхаларда ҳақиқий уйғониш ва тараққиёт даври бошланди. Бу даврни ҳақли равишда Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичи деб аташ мумкин. Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошлаб берган Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичи жахон ҳамжамияти томонидан ҳам юксак даражада эътироф этилмоқда. Ана шу шиддатли ислохотлар жараёнида эл-юрт, халқнинг порлоқ келажаги кафолати бўлган баркамол авлод тарбиясига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Бу устувор вазифани бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқ таълими тизимини ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратди. Республикамиз халқ таълими тизими амалиётидаги мавжуд муаммоларни ҳисобга олинган ҳолда илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси ва инновацион таълим амалиёти асосида умумий ўрта таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, малакали кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароитларни яратиш, инсон ресурсларини ривожлантириш пойдевори бўлган, ёшларда билим, дунёқараш ва маънавият асосларини шакллантирувчи умумий ўрта таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига катта эътибор берилмоқда. Шавкат Мирзиёев халқ таълими тизимини ислоҳ қилишда “Ёшларга махсус фанлар, мамлакатимиз ва жаҳон цивилизацияси тарихини, хорижий тилларни ва замонавий компютер дастурларини чуқур ўрганиш вазифалари”[1.283] ни ҳал қилишга эътибор қаратдилар. - 197 - Ўзбекистонда таълим сифатини жаҳон таълим стандартлари билан рақобатбардош қилиш борасидаги ислоҳотлар умумий ўрта таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишни талаб этмоқда. Бугунги кунда Республикада 9,7 минг мактабда жами 5,2 миллион ўқувчи таълим олмоқда. Бу аҳолининг 16 фоизини ташкил этади, ўқув-тарбиявий ва бошқарув жараёнида 450 мингдан зиёд ходим меҳнат қилмоқда. Бироқ сўнгги 20 йилда асосий эътибор коллеж ва лицейларга қаратилиб, умумтаълим мактаблари фаолиятини замон талабларига жавоб берадиган яхлит бир тизимга айлантириш бўйича амалга оширилган ишлар қониқарсиз бўлган. Мактабларни молиялаштиришга иккинчи даражали масала сифатида қаралиб, ушбу тизимга бюджет маблағлари «қолдиқ» усулида ажратиб келинганлиги, айниқса халқ таълими тизими ходимлари йиллар давомида ўз фаолиятига хос бўлмаган бошқа ишларга мунтазам жалб қилиниб, том маънода «текин хизматкор» га айланиб қолганлиги таълим сифатига салбий таъсир кўрсатиб келган эди. Шунингдек, ўқитувчилар ўз устида ишлаб, болаларни фанларга қизиқишини ошириш ўрнига, мактабнинг кам-кўстини ёпиш учун ўқувчилар ота-оналаридан пул йиғиш, тинимсиз текширишга келаётган турли комиссияларни «тинчитиш» билан овора бўлиб қолганлиги, мактабларда давомат тушиб кетиши, ўқувчиларнинг кўча-кўйда қаровсиз ҳолда юриши, ҳаттоки безориларга ва турли зарарли оқимларга қўшилиши ҳолатларига олиб келганлиги танқидий муҳокама қилиниб, таъсирчан чора-тадбирлар белгилаш бўйича топшириқлар берилди. Президентимизнинг 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий – ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим – тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора – тадбир тўғрисида”ги қарори ва 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида педагог ходимлар қатор имтиёз ва қулайликларга эга бўлди. Уларнинг ойлик маошлари босқичма- босқич оширилди. Бугунги кунда Ўзбекистонда таълим сифатини жахон таълим стандартлари билан рақобатбардош килиш борасидаги ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Бизнинг аждодларимиз жаҳон цивилизациясига муносиб ҳисса қўшиб келган. Уларнинг илм-фан ва маданият соҳасидаги кашфиётлари бутун дунёга машҳур. Бу ўринда дунёдаги машҳур “Би-би-си” компанияси тайёрлаган кичкина бир ҳужжатли филмда келтирилган эътирофни Президентимиз ўз асарларида келтириб ўтадилар: “Унда Буюк Британиялик мухбир ўзининг мобил телефонини кўрсатиб, “Мен ҳар сафар шу телефондан фойдаланганимда унинг ичида мужжасам бўлган буюк ўзбек Муҳаммад Хоразмий даҳосига таъзим қиламан” дейди. [242-243; 484] Ҳақиқатан ҳам бугунги кунда ахборот-коммуникация соҳасида жаҳонда эришилаётган барча ютуқларга буюк ватандошимизнинг илмий кашфиётлари асос бўлганлиги кишига фахрланиш ва ғурурланиш ҳис-туйғуларини бахш этади. Улардан ўрнак олишга ундайди. - 198 - Таълим тизимидаги инновация ва креатив ёндашувлар асосида аниқ фанлар чуқур ўргатиладиган (Ал Хоразмий, Мирзо Улуғбек ) махсус мактаблари ташкил этилиши ҳам таълимни жаҳон стандартларига мослаштириш ва рақобатбардош қилишга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2017 йил 23 июнда Вазирлар Маҳкамасининг “Жиззах шаҳрида Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этиш тўғрисида” ги қарори қабул қилингани, 2017 йил 24 майда Вазирлар Маҳкамасининг Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этиш тўғрисида”ги қарори, 2017 йил 14 сентябрда Президентимизнинг Тошкент шаҳрида “Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати” ва “Астрономия ва аэронавтика” боғини ташкил этиш тўғрисидаги қарори имзоланди. 2017 йил 25 июнда Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон шаҳрида Муҳаммад Юсуф ноомидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этиш тўғрисида”ги қарори, Наманган шаҳрида Ибрат номидаги тилларни чуқур ўрганишга ихтисослашган махсус мактабларнинг очилиши Ўзбекистон таълимини жаҳон стандартлари билан рақобатбардош қилишга хизмат қилади Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида умумий ўрта таълимни ислоҳ қилиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотларнинг туб моҳияти ҳақида тўхталиб шундай деган эди: “Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз”. [124;591] Ушбу белгиланган вазифалар орасида умумий ўрта таълимни ислоҳ қилиш ҳам муҳим ўрин тутар эди. Айниқса иқтидорли болаларни аниқлаш, танлаш ва ўқитиш ва уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Жаҳон рақобатига бардош берадиган, мамлакатимизнинг буюк келажагини яратадиган ва Ўзбекистонни ривожланган давлатлар қаторига қўшишда фаоллик кўрсатадиган ёш кадрларнинг олтин фондини яратиш умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилишнинг энг муҳим вазифаларидан бири қилиб белгиланди. Ўқувчиларнинг интеллектуал, илмий ва ижодий салоҳиятини очиб беришга имкон яратадиган илм даргоҳларини ташкил этиш ҳамда ўқувчиларга жаҳон талабларига мос келадиган билимларни бериш умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилишнинг устувор вазифаларидан бирига айланди. Президентимизнинг 2019 йил 20 февралдаги “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори бу вазифаларни ҳал қилиш йўлидаги залворли қадам бўлди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ихтисослаштирилган давлат - 199 - умумтаълим муассасаси шаклидаги Президент мактаблари ташкил этилиши кўзда тутилди. Қарорга кўра қуйидагилар Президент мактабларининг асосий вазифалари қилиб белгиланди: • иқтидорли болаларни аниқлаш, танлаш ва ўқитиш, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ўқувчиларнинг интеллектуал, илмий ва ижодий салоҳиятини очиб бериш; • табиий ва аниқ фанларни чуқур ўрганиш, хорижий тиллар, муҳандислик ва ахборот технологияларини ўзлаштиришни ташкил қилиш, ўқувчиларнинг инновацион ғоялари ва ишланмаларини ривожлантириш учун зарур шарт- шароитлар яратиш; • ўқувчиларни ўқитиш ва улар билимини баҳолашнинг замонавий услубларини, шунингдек, таълим дастурларининг интеграциялашувига асосланган ўқитишнинг фанлараро ёндашувини жорий қилиш ва кейинчалик ижобий тажрибани республика халқ таълими тизимига татбиқ этиш; • ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларда етакчилик кўникмалари ва нотиқлик санъатини ривожлантириш, танқидий фикрлаш, ахборотни излаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш, олинган билимларни амалиётда қўллаш малакасини ошириш; • ўқувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича халқаро олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш; • ўқувчиларда ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат туйғусини, бағрикенглик, қонунлар, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатни, ҳаётга қатъий ишонч ва қарашларни шакллантириш; • ўқув дастурларининг узлуксизлигини таъминлаш масалаларида худди шу йўналишдаги миллий ва хорижий умумий ўрта ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, битирувчиларнинг илғор хорижий олий ўқув юртларида ва уларнинг республикамиздаги филиалларида ўқишини давом эттириш. Президент мактабларини ташкил қилишдан асосий мақсад мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида иқтидорли ёшларни аниқлаш, шу йўсинда мамлакатимиз учун энг керакли кадрларни тайёрлаш ва етук кадрларнинг олтин фондини яратишдан иборатдир. Президент мактабларига қабул 4-синф битирувчилари орасидан мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбат орқали танлаб олинади. Президент мактабларига ҳар йили 24 нафар ўқувчи қабул қилинади ва иккита синфга тенг тақсимланади. Биринчи ўқув йилида эса 5-10 синфларга 144 нафардан ўқувчи қабул қилинади. Мактабларда ўқувчиларни танлаш ва таълим сифатини таъминлаш учун хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликда иш олиб борилади. Мактабларга малакали хорижлик ҳамда маҳаллий педагоглар жалб этилади. Президент мактаблари STEAM (Science (фан), Technology (технология), Engineering (муҳандислик), Art (санъат) ва Mathematics (математика) фанларини ўқитишга ихтисослашган бўлади. Яъни, Президент мактабларида ёшларга - 200 - математика, физика, кимё, биология ва ахборот технологиялари ҳамда хорижий тиллар илғор таълим методологиялари асосида чуқур ўргатилади. Мактабларда таълим инглиз тилида олиб борилади. Мактаб битирувчиларига белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган маълумот тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, аттестат) билан бир қаторда, хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасаларига кириш имконини берадиган халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) берилади. Жорий йилда илк бор Президент мактабларига қабул ўтказилди. Халқ таълими вазирлигида Cambridge assessment International Education (Буюк Британия) ташкилоти вакиллари иштирокида Тошкент, Нукус, Наманган ва Хива шаҳрларидаги Президент мактабларига ўқувчиларни қабул қилишда ўтказилган саралаш имтиҳони натижалари ва асосий босқич имтиҳонлари жараёнига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ушбу анжуманда Президент мактабларига қабул жараёни таҳлил қилинди. Ушбу анжуманда берилган ахборотга кўра, саралаш имтиҳонларида рўйхатдан ўтган 28452 нафар номзоддан 27471 нафари иштирок этган. 981 нафар ўқувчи ҳужжатдаги камчиликлари туфайли имтиҳон топширишга тавсия этилмаган. Cambridge assessment International Education ташкилоти 16-июль куни саралаш босқичи натижаларини ўз веб сайтида эълон қилди. Унга кўра, номзодлар бир хил балл тўплаган бўлса, афзаллик имтиҳонда “С” тоифасидаги саволларга кўпроқ балл йиққанларга, кейин эса “Б” тоифасидаги саволларга кўпроқ балл тўплаганларга берилган. Агар барча тоифадаги саволлар бўйича бир хил умумий ва тенг балл тўплаган тақдирда, нисбатан ёшроқ номзод танлаб олинган. Асосий қабул имтиҳонлари ҳам Cambridge assessment International Education ташкилоти вакиллари томонидан ташкил этилган. Жараённинг очиқлигини таъминлаш мақсадида номзодларнинг ота-оналари ва яқинлари учун кузатув мониторларида онлайн трансляция олиб борилган. Имтиҳонларнинг асосий босқичи ахборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича (16 та масала), мантиқ элементлари бўлган математика фанидан (24 та масала) ҳамда инглиз тили (55 та тест саволи) фанларидан синовлар ўтказилган. Ўқувчилар тўплаган балларнинг асосий қисми (80фоизи) ни танқидий фикрлаш ва мантиқий билимни талаб этувчи топшириқларни бажариш орқали йиғишлари мумкин. 20 фоизгина ингилиз тили фанига тўғри келади. Шу боис инглиз тилидан мукаммал тайёргарликка эга бўлмай, танқидий ва мантиқий фикирлаш қобиляти яхши ривожланган бўлса ҳам, номзодларнинг Президент мактабларига қабул қилиниш эҳтимоли юқорилигича қолади. Юқори синф ўқувчилари учун инглиз тилининг аҳамияти қарийб 40 фоиздан зиёд бўлиши кутилмоқда. Сабаби, улар келгусида хорижлик ўқитувчилар ўтадиган STEAM фанларини ўрганиш учун етарли салоҳиятга эга бўлишлари зарур. Ўқувчи хоҳласа, танқидий фикрлаш ва мантиқ бўйича имтиҳонларни инглиз тилида ҳам топшириши мумкин. Сambridge assessment International Education қарорига - 201 - кўра, номзодлар ва уларнинг ота-оналари имтиҳон натижалари юзасидан апеллияция бериш ҳамда имтиҳон ишларини текшириш ҳуқуқига эга эмас. Асосий имтиҳондан муваффақиятли ўтган талабгор Президент мактабида ўқишни рад этса ёки биринчи чорак давомида ўқишни тарк этса, рўйхатдаги энг юқори балл тўплаган, лекин киролмаган номзод бўшаган ўринга таклиф қилинади. Президент мактабларига қабул қилинган ўқувчи-ёшлар келгусида ватанимиз шон-шуҳратини бутун дунёга таратадиган кадрлар бўлишига ишонамиз. Негаки, Ўзбекистонда таълим сифатини жаҳон таълим стандартлари билан рақобатбардош қилишда Президент мактаблари алоҳида ўрин тутади. Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling