O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/146
Sana01.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1737376
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   146
Bog'liq
Конференция Авлоний 2021

 
Адабиётлар: 
1. Ғуломов С.С. ва бошқалар “Ахборот тизимлари ва технологиялари”. Олий ўқув 
юрти талабалари учун дарслик. - Т: «Шарқ», 2000 й. 336-368 б. 
2. Рахмиов Н.О. Интеллектуал ўқитиш тизимларида билимларни ифодалаш 
моделлари // ТАТУ хабарлари. – Тошкент. №4. 2010. 64-68 б. 
3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2022 йилларда Ўзбекистон 
Республикасида сунъий интеллектни ривожлантириш стратегияси” фармони лойиҳаси. 
ҳттпс://регулатион.гов.уз/ру/доcумент/19838 
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сунъий интеллект технологияларини 
жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4996-
сон қарори https://lex.uz/docs/5297046 


- 162 - 
МЕДИАТАЪЛИМ - ДАВР ТАЛАБИ 
 
Қаршиев Бахтиёр Эгамқулович – Авлоний номидаги ХТМЎИБИТИ етакчи 
илмий ходими. 
 
Аннотация. Мақолада глобал ахборт жамияти шароитида ёшларнинг 
медиа воситалардан тўғри фойдаланиш маданиятини шакллантиришда 
медиатаълимнинг ўрни, бу жараёнда мактаб ва оила ҳамкорлигини 
ривожлантириш масалалари ёритилган. 
Жамият тараққиётининг замонавий босқичи ахборот оқимининг тез 
суръатларда ошиши, ахборот ва компютер технологияларининг жадал 
ривожланиши билан ажралиб туради. Янги телевизион дастурлар, даврий 
нашрлар, Интернет сайтлари, блоглар ва бошқалар медиалар пайдо бўлди-ки, 
бу ҳам ўзига хос “параллел мактаб” ҳисобланади. Бугун кунда ёш авлодни 
улкан ахборот оқимида ҳаракат қилишни, уларни таҳлил қилишни ва танқидий 
тушунишни ўргатиш керак. Буни амалга оширишда медиатаълим ва 
медиасаводхонлик катта аҳамиятга эга. Медиа таълими - бу оммавий ахборот 
воситалари билан инсонларнинг алоқа маданияти, ижодий мулоқот 
қобилиятлари, танқидий фикрлаш, ахборотларни тўлақонли идрок этиш, 
медиаматнларни таҳлил қилиш ва баҳолаш кўникмаларини шакллантириш 
мақсадида оммавий коммуникация (медиа) ёрдами ва материаллари асосида 
шахсни ривожлантириш жараёни бўлиб, медиатехнологиялардан фойдаланган 
ҳолда ўзини намоён қилишнинг турли шаклларини уларга ўргатиш 
тушунилади. Ушбу жараён натижасида олинган медиасаводхонлик инсонга 
телевидение, радио, видео, кино, матбуот ва Интернет ахборот соҳаси 
имкониятларидан 
тўғри 
ва 
фаол 
фойдаланишда 
ёрдам 
беради. 
Медиасаводхонлик - бу ҳар хил турдаги жанрлар ва шакллардаги 
маълумотларни топиш, таҳлил қилиш, баҳолаш, шунингдек янгисини яратишга 
имкон берадиган кўникма ва малакалар тўпламидир. Медиатаълим ва 
медиасаводхонликнинг асосий таркибий қисмлари турли маълумотларга кира 
олиш имкониятини қўлга киритиш билан боғлиқ; қабул қилинган ахборотларни 
англаш, танқидий таҳлил қилиш, ундаги асосий ғоянинг зарурати, уларни 
ахлоқий 
қадриятларга 
мувофиқлиги 
нуқтаи 
назаридан 
баҳолаш; 
медиавоситаларидан масъулиятли фойдаланиш, ахборотларни яратиш ва 
ривожлантиришда фаол иштирок этиш ҳисобланади. Барча ўқув фанларини 
ўқитиш жараёнида медиасаводхонликни шакллантириш мумкин, аммо айрим 
фанларни ўқитишда уларнинг медиасалоҳияти анча юқори ҳисобланади.
Чет тили фанида: ўрганилаётган тилдаги мамлакатнинг оммавий ахборот 
воситаларида турли хил сўз бирикмаларидан фойдаланиш; география фанидан 
медиахабарларда миллий идентификацияни акс эттириш (посткарталар ва 
саёҳат рисолалари), Тарих фанида: турли талқиндаги (ҳужжатли ва бадиий) 
медиаматнларда тарихий воқеалар ва даврларни талқин қилиш, тарихни 
ўрганишда медиаматнлардан фойдаланиш; ўтмишни акс эттириш, манипуляция 


- 163 - 
қилиш учун турли хил маълумотларни бирлаштириш ҳоллари; маълум бир 
ғояларни тарғиб қилишда тарихий шахсларнинг медиа имиджларидан 
фойдаланиш. Биология, физика, математика фанларида: илмий-техника 
тараққиётидаги илмий ютуқларни ва соҳа олимларининг қиёфаларини ва илмий 
муаммоларни медиаматнлар орқали акс эттириш.
Медиа-саводхонликни ривожлантириш мактабдан ташқари ишлар орқали 
ҳам амалга оширилиши мумкин, масалан, мактаб газетаси, видеоклуб, 
медиастудиялар, мактаб радиоси, турли танловлар ва медиа-лойиҳаларда 
қатнашиш кабилар. Мактаб газетасини яратиш. Мактаб газетаси ўқувчиларнинг 
ўзлари томонидан яратилади: қизиқарли мавзулар, сарлавҳалар, текширувлар, 
журналист ахлоқ қоидаларига риоя қилиш билан болаларни сўз эркинлигидан 
масъулият билан фойдаланишга ўргата олади ва умуман матбуотнинг 
жамиятдаги ролини медиалар орқали кўрсатиши мумкин.
Интерфаол танловлар, медиалойиҳалар, дарс соатларида медиатаълим. 
Мақсад уларга ахборот бериш эмас, балки ахборотларни ўқувчилар томонидан 
тўғри қабул қилиш компетенцияларини шакллантириш бўлиши лозим. Бунинг 
учун ўқувчиларга ахборот оламида тўғри ҳаракат қилиш, ўқишнинг турли 
йўналишларидан фойдаланиш, ўқиганларини онгли тушуниш, маълумотни 
муҳимлиги жиҳатидан саралай олиш, янги билимларни танқидий баҳолаш, 
хулосалар чиқариш ва умумлаштиришда уларга ёрдам бериш керак. 
Медиатехнологиялар “Наркомания”, “Оммавий маданият”, “Токсикомания” ва 
“Компютер технологияларнинг ижобий ва салбий томонлари” каби мураккаб 
материалларни ўқувчиларга тушунтиришда тенги йўқ ҳисобланади. Блог. Бу 
муаллиф одамларнинг умумий кўриши учун мақола ёки бошқа турдаги 
медиаматнларни ёзадиган Интернет кундалигининг бир тури. Блог юритиш 
учун шахсий веб-сайт ёки аккаунт бўлиши шарт эмас. Деярли барча оммавий 
нашрларнинг саҳифаларида ҳар бир ўқувчи ўзи учун саҳифа яратиши мумкин 
бўлган блог устунлари мавжуд. Одатда, блоглар таҳрир қилинмайди. Кино 
клуби. Унда тарбияга, Ватанпарварликка, олимлар хаётига оид турли бадиий 
филмларни томоша қилиш ва уни биргаликда муҳокама қилиш, синф ҳақида 
филм суратга олиш, шахсий тақдимотни яратиш мумкин. Мулоқот, суҳбат 
ўқувчиларнинг экранда кўрган нарсаларга муносабатини тушунишга ва 
уларнинг эътиборини фаоллаштиришга ёрдам беради.
Масалан, агар болаларга китобнинг филм версиясини намойиш қилинса, 
улардан филм ва китоб ўртасидаги фарқларни таҳлил қилишни сўраш зарур. 
Филмнинг яралиш жиҳати ва унда ишлатилган махсус эффектлар ва сюжетлар 
унинг идрокига қандай таъсир қилади? Филм томоша қилганингизда ёки китоб 
ўқиганингиздан сўнг қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечирасиз? Филм 
ижодкорларининг роллари ва унда кўрсатилган ғоялар муаллиф ғоялари билан 
мос келадими? Ушбу фарқларнинг барчаси асарнинг аниқ ёки яширин 
маъносига қандай таъсир қилади? Ушбу тадбирлар натижасида ўқувчи 
қуйидагилар: оммавий ахборот воситалари роли нимадан иборат? Улар шахс ва 
жамиятга қандай таъсир кўрсатади? Ҳар қандай янгиликнинг асл маъносини 
қандай англаш мумкин? (маълумотлар бўйича ишончли фактларни текшириш, 


- 164 - 
гувоҳларнинг кўрсатмалари, манбаларга ҳаволалар ёрдамида аниқлаштириш), 
Нима учун аноним манбалар ишончли эмас? каби саволларга жавоб топа олиши 
зарур. 
Бола медиатаълимнинг биринчи сабоқларини оилада олади. Оиладаги 
медиасаводхонлик ташкил этиладиган таълим натижасида эмас, балки табиий 
оилавий қадриятлар жараёнида, болалар ва ота-оналарнинг умумий 
манфаатлари ва ахборий эҳтиёжлари, мунтазам алоқада бўлиш жараёнида 
пайдо бўлади. Мактаб баъзан боланинг олам ҳақидаги оладиган асосий 
маълумот манбаи сифатида устуворлигини таъминлай олмайди. Боланинг 
медиасаводхонлиги ва медиамаданиятини шакллантиришда унинг бошланғич 
мактаб ёшидан бошлаб оила ва мактаб ўртасида ўзаро фаол ҳамкорлик талаб 
этилади. Ота-оналар ва ўқитувчиларнинг асосий вазифаси болаларни ахборот 
маконидан тўғри фойдаланишга ўргатишдир. Бунда энг катта самарага фақат 
оила ва мактабнинг ўзаро ҳамкорлиги натижасида эришиш мумкин. Ота-оналар 
баъзида Интернет болага қандай хавф туғдиришини, унинг замирида қандай 
таҳдидлар яширинганлигини билишмайди. Шу сабабли, мактаб миқёсида 
синфдаги ота-оналар йиғилишлари, консултациялар ва бошқа шу каби 
тадбирларда ёшларнинг Интернетга қарамлигининг олдини олиш мақсадида 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, соғлиқни сақлаш, провайдер 
ташкилотларининг техник хизмати ва бошқалар иштирокида тушунтириш 
ишларини ташкил этиш зарур. 
Интернетда боланинг ота-она томонидан назоратга олинишини таъминлаш 
учун турли хил дастурлардан, масалан, Windowsдаги “Ота-она назорати”, 
Kasperskiy Internet Security дастурига ўрнатилган “Ота-она назорати” 
(Родителский контрол) дастурларидан фойдаланиш ҳам мумкин. Мисол учун: 
Windows дастуридаги “Ота-она назорати” - бу боланинг компютерда 
ўтказадиган вақтини чеклаш, болаларнинг баъзи ўйинларга киришига таъқиқ 
қўйиш, болаларнинг Интернетдаги бўлиш вақтини чеклаш, болалар томонидан 
маълум дастурлардан фойдаланишни таъқиқлаш, боланинг бажарган иши 
бўйича ёзувларни компютерда сақлаш каби назорат ишларини бажариш 
мумкин. Албатта, замонавий одам учун бугунги улкан ахборот оқимида тўғри 
ҳаракатланиш қийин кечмоқда. Чунки, бугунги кунда телевизор, газета, 
компютер ўйинлари, дисклар, планшет, смартфон, Интернет, умуман олганда 
“медиа” олами – барчанинг кундалик ахборот қабул қилиш воситаларига 
айланди.
“Медиа инқилоби эндигина бошланмоқда. Турли экранлар бизнинг 
кундалик ҳаётимизнинг тобора муҳим қисмига айланмоқда. Катта экранлар 
бизнинг яшаш хоналаримизни уй театрларига айлантирди. Кичик кўчма 
экранлар барча ахборотларни деярли ҳамма жойда кўриш, эшитиш имкон 
беради. (ҳозирги кунда барча телеканалларни, интернет хабарларини ҳоҳлаган 
жойда, ҳоҳлаган вақтда кўриш имконияти мавжуд). Буларнинг барчаси албатта, 
ижобий ҳолат, аммо уларнинг салбий томони ҳам борки, болаларимизнинг 
медиа истеъмолини назорат қилиш биз учун тобора қийин бўлиб қолмоқда”, -
дея таъкидлайди психологлар Т. Оранге ва Л. Ў Флинн. Уларнинг бу фикрига 


- 165 - 
қўшилмасдан илож йўқ, албатта. Таълим ва тарбия жараёнига медиатаълимнинг 
сингдирилиши эса, чексиз глобаллашган ахборот маконида ёшларга, нафақат 
ёшларга балки катта одамларга ҳам ижобий қадриятларни кераксизидан, оқни 
қорадан, тўғрини нотўғридан, яхшини ёмонидан ажрата олишга ўргатади. Бу 
қийин ва жуда мураккаб, аммо амалга ошириш мумкин бўлган масаладир. 

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling