O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/146
Sana01.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1737376
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   146
Bog'liq
Конференция Авлоний 2021

Адабиётлар
1. Федоров, А. В. Словар терминов по медиаобразованию, медиапедагогике, 
медиакомпетентности. Таганрог: Изд-во Таганрог. Гос. Пед. Ин-та, 2010. 64 с.
2. Цифровое будущее: каталог навыков медиа и информационной грамотности. – М.: 
Межрегионалный центр библиотечного сотрудничества (МЦБС), 2013. – 68 с 
 
 
PEDAGOGICAL ASPECTS OF IMPROVING THE SYSTEM OF 
DISTANCE TRAINING OF PUBLIC EDUCATION WORKERS
Сабирова Насиба Эргашевна – Хоразм вилояти ХТХQТМОHМ Тилларни 
ўқитиш методикаси кафедраcи мудири, ф.ф.ф.д.(PhD) 
 
Аннотация: Ушбу мақолада халқ таълими ходимлари малакасини 
масофадан ошириш масалалари, масофавий таълим тизимини ташкил килиш 
усуллари, аҳамияти, муаммолари, масофавий ўқитиш моделлари ва уларнинг 
турлари атрофлича кўрсатиб берилган. Бундан ташқари замонавий таълим 
технологиялардан фойдаланишнинг афзалликлари кўрсатилиб, халқ таълими 
ходимлари малакасини масофадан оширишда видеодарслардан ва мултимедия 
дастурларидан фойдаланишнинг самарали усуллари ҳақида мулохазалар 
келтирилган. Масофавий таълимда тингловчи ва ўқитувчи фазовий бир-
биридан ажралган ҳолда ўзаро махсус яратилган ўқув курслари, назорат 
шакллари, электрон алоқа ва Интернетнинг бошқа технологиялари ёрдамида 
доимий мулоқотда бўладилар. 
  
Масофадан ўқитишнинг келтирилган моделларини амалиётга жорий 
этишда уларнинг айрим салбий хусусиятларига эътибор қаратиш мақсадга 
мувофиқ. Жумладан, фақат Интернет технологиялариг аасосланган шаклда 
фаолият юритиши кўзда тутилган масофадан ўқитиш моделларида (бирламчи, 
концорциум, франчайзинг, валидация, йироқлашган аудитория моделлар) катта 
молиявий харажат талаб этилиши, доимий назорат ва билимларни 
ўзлаштиришда эмоционал мулоқотнинг етишмаслиги, маълумот ҳақидаги 
ҳужжат қийматининг пастлиги ёки уни буюртмачилар томонидан етарлича тан 
олинмаслиги, сифатли таълимга нисбатан ишончсизликни юзага келтириши 
каби камчиликлари мавжуд бўлса, анъанавий ва масофадан ўқитиш қўши болиб 
бориладиган, якуний назорат анъанавий сессияларда амалга ошириладиган 
моделларда (иккиламчи ва аралашган моделлар) ҳар икки ўқитиш шаклини 
интеграциялашдаги мураккаблик, бошқа таълим муассасалари билан 
функцияларни ўзаро тақсимлаш ва масофавий курсларни ўзаро алмашишдаги 


- 166 - 
ҳамкорликни йўлга қўйилмаганлиги каби ҳолатлар уларни таълим тизимига 
жорий этиш самарадорлигини чеклайди.
Бугунги кунда ЮНЕСКО халқаро ташкилоти ўзининг стратегик 
режаларида АКТ ва масофадан ўқитишни таълимнинг барча босқичларига 
жорий этишдан иборат инновацион амалиётларни ишлаб чиқиш ва қўллашда 
ҳамкорлик; масофавий таълим ёрдами билан таълимнинг барча босқичларида 
такомиллаштирилган ўқув дастурларидан фойдаланиш мақсадидан иборат 
ахборот-тушунтиришга оид ишларни олиб бориш каби вазифалар кўзда 
тутилган [1]. 

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling