O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция Авлоний 2021
Adabiyotlar: 1. Sh.Mirziyoyev. Qonun ustuvorligi va inson manfaatlarini taʼminlash – yurt taraqqiyoti va xalq farovonligining garovi. Toshkent – 2016. 2. Sh.Mirziyoyev. “Erkin va farovon, demokratik O‘zbekiston davlatini birgalikda barpo etamiz”. Toshkent – 2016. 3. S.S.Jumanazarov, M.Masharipov va boshqalar “Talim jarayoniga AKT”. T.:2019 4. A.Mahkamov, M.Masharipov “Talim jarayoniga AKT qo‘llah”. T.:2020 ЗАМОНАВИЙ ПЛАТФОРМАЛАР АСОСИДА КАСБИЙ ФАОЛИЯТ ЭҲТИЁЖЛАРИГА КЎРА МАЛАКА ОШИРИШ Санжар Эшқобилов – А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти таянч докторанти Аннотация. Мақолада замонавий таълим платформалари ва улар асосида узлуксиз касбий ривожлантириш масалалари, оммавий очиқ онлайн курслар, мамлакатимиз таълим тизимида жорий этилаётган масофавий таълим курслари ҳақида сўз боради. Республикамизда олиб борилаётган туб иқтисодий ислоҳотлар таълим соҳасида ҳам изчил ва узлуксиз ўзгаришларни амалга оширишни тақозо этмоқда. Таълим жараёнида янги технологиялар, фан ва техника ютуқларидан самарали фойдаланиш тайёрланаётган мутахассисларнинг сифатини қай даражада эканлигини кўрсатиб беради. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида кўрсатиб ўтилганидек, замонавий ахборот технологияларини қўллаш асосида ягона ахборот маконини яратиш Республикамизда таълим тизимини ривожлантиришнинг асосий омилларидан биридир. Ҳозирги кунда фан ва техниканинг сўнгги ютуқларидан бири бўлган Интернет тармоғи асосида масофавий таълим бериш тизими, билим беришнинг прогрессив усули бўлиб тарқалиб бормоқда. Таълимни глобаллашуви шароитида масофавий таълим тизимида ўқитиш бундай таълим жараёни инсониятнинг дунёни англаши, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳалардаги ўзаро алоқалар тизимига кириши учун муҳим рол ўйнайди. Бугунги кун ахборот технологиялари, интернет тармоғи имкониятларидан фойдаланган ҳолда дунёнинг нуфузли университетларида сифатли билим олиш имконияти пайдо бўлди. Бунга МООС (Massive open online courses) – оммавий очиқ онлайн курсларнинг пайдо бўлиши сабаб бўлди. МООС (Massive open online courses) – оммавий очиқ онлайн курслар бўлиб, интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда тайёрланган ва Интернет тармоғида очиқ ҳолда жойлаштирилган таълим курсига айтилади. Оммавий - 178 - очиқ онлайн курсларни тез ва кенг қамровда тарқалиши уларга дунё таълим бозорида талаб борлигидан далолат бермоқда. Олдин дунёнинг етакчи университетлари электрон таълим ва масофавий ўқитишнинг алоҳида элементларини таклиф қилган бўлсалар, ҳозирги пайтда оммавий равишда МООС технологиялари ёрдамида тақдим этилмоқда. Оммавий очиқ онлайн курс(МООС) масофавий таълим шаклларидан бири бўлиб, Интернет орқали эркин кириш ва электрон таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив қатнашиш имконини берувчи оммавий ўқув курсларидир. Ўқув курсининг анъанавий материаллари, жумладан, видео, ўқиш ва уй вазифаларига қўшимча тарзда оммавий очиқ онлайн курслар талабаларга, ўқитувчилар ва ўқувчилар жамоаларини яратиш ва қўллаб-қувватлашга ёрдам берадиган интерактив форумларида қатнашиш имконини беради. Оммавий очиқ онлайн курслар ривожланиш тарихига эътибор қаратадиган бўлсак, биринчи марта 2008 йилда Стефан Довнс ва Георг Сеименслар томонидан Манитоба университетида “Connectivism and Connectivity Knowledge” онлайн курсини ташкил қилди, курс қатнашчилари 2325 нафар талабаларни ташкил қилди. 2011 йилда Станфорд университети профессорлари Петер Норвиг ва Себастиан Трун томонидан “Introduction to Artificial Intelligence(Сунъий тaфaккургa кириш)” бепул онлайн курсини ташкил қилди ва курсга 160000 дан ортиқ талабалар рўйхатдан ўтиб 20000 нафари муваффақиятли тугатди. 2012 йил февралда Себастиан Трун “Udacity” компаниясига асос солди. 2012 йил апрел ойида Станфорд компютер технологиялари кафедраси профессорлари Андрей Нг ва Дафне Коллерлар томонидан “Coursera” компаниясини яратишди. Ҳозирги кунда бу компаниялар платформалари ( https://www.coursera.org , http://www.udacity.com ) асосида дунёнинг етакчи университетлари томонидан тақдим қилинаётган оммавий очиқ онлайн курслар орқали миллионлаб иштирокчилар бепул курсларида ўқишмоқда. Халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги 6108-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 25 январдаги “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4963-сон Қарори талабларида педагоглар малакасини ошириш тизимини мунтазам такомиллаштириш, мазкур йўналишда янгича ёндошувлар, малака оширишнинг самарали шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш каби долзарб вазифалар белгиланган ва бу соҳада қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. - 179 - Қарорга кўра халқ таълими ходимларининг малака ошириш бўйича эҳтиёжлари ўрганилади ҳамда “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформаси орқали уларнинг индивидуал касбий ривожланиш траекторияси тузиш ва малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш курслари ўқув модуллари контентини ишлаб чиқиш ва платформага киритилишини таъминлаш кўрсатиб ўтилган. Бугунги кунда А.Авлоний номидаги илмий тадқиқот институти https://onlinedu.uz/ платформасида халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимлари масофадан малака ошириш, ҳамда Moodle плaтформaсидa https://qt.masofa.uz портали орқали қайта тайёрлаш курслари ташкил қилинган. Масофадан онлайн ўқитиш курсини ташкил қилиш учун мўлжалланган платформаларда барча зарурий элементлар яратилган. Хусусан, маъруза, видеодарс, тест, топшириқ, чат, форум, сўровнома, глоссарий, тескари алоқа ва вебинарлар ўтказиш шулар жумласидандир. Шунингдек, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида платформани ижтимоий тармоқлар билан интеграцияси амалга оширилди. Мамлакатимизда масофали таълим ва МООС технологияларини муваффақиятли жорий этиш таълим соҳасидаги улкан ижобий ўзгаришларга олиб келади, мунтазам касбий ривожлантириш масалалари ва келгусида иш билан бандлик ва аҳолининг ҳаёт даражасини ошириш билан боғлиқ бўлган кўплаб масалаларнинг ечимини топишга ёрдам беради. Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling