O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция Авлоний 2021
ТАЪЛИМДА ИНТЕГРАТИВ ЁНДАШУВ – САМАРАДОРЛИК ОМИЛИ Эргашева Малоҳат Турсуновна – А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти, халқаро баҳолаш ва таълим сифатини тадқиқ қилиш илмий- тадқиқот бўлими, б.ф.н., доцент Аннотация: Ушбу мақолада халқаро баҳолаш дастурлари талаблари ва методологиясидан келиб чиқиб, интегратив таълимнинг мантиқий фикрлашни ривожлантириши, ўқувчиларнинг пухта билим олиш имконияти пайдо бўлишидаги ролини, интегратив ёндашув мазмунан туташ, алоқадор, мантиқий бир-бирини тақозо этувчи ва бир-бирига сингиб чуқурлаштирувчи ва кенгайтирувчи ўқув фанларини интеграциялаш учун қўлланилиши, интеграция масалаларини муваффақиятли ҳал этиш жиҳатлари тўғрисида маълумотлар акс этган. Ёш авлодга таълим ва тарбия беришнинг мураккаб вазифаларини мувафақиятли ҳал этиш ўқитувчига, унинг ғоявий эътиқодига, касб маҳоратига, истеъдоди ва маданиятига бевосита боғлиқ. Ёш авлодни кўнгилдагидек ўқитиш ва тарбиялаш ҳақида гап борар экан, бу ғоят мураккаб ва маъсулиятли вазифани малакали, педагогик маҳоратли ўқитувчиларсиз тасаввур этиш мумкин эмас. Ўқитувчи қандай ўқитиш кераклигини назарий - амалий жиҳатдан билиши лозим. Ўқитувчининг педагогик маҳорати, асосан дарсда кўринади. Дарҳақиқат, эртанги кун бугунги кундан бошланади. Мамлакатимиз келажаги- бугун мактабларда таълим-тарбия олаётган фарзандларимизнинг ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб етишишига боғлиқ. Амалдаги давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва ўқув адабиётлари ривожланган хорижий давлатларнинг ўқув-меъёрий ресурслари билан қиёслаш орқали ўрганиб чиқилаётган бир пайтда, илғор тажрибалардан келиб чиққан ҳолда Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқишда Сингапур, Корея Республикаси, АҚШ, Гонгконг ва Япония каби давлатлар тажрибаларидан ташқари умумэътироф этилган халқаро баҳолаш дастурлари талаблари ва методологияси инобатга олинмоқда. Миллий ўқув дастури 2021-2022 ўқув - 194 - йилидан бошлаб босқичма-босқич тажриба синовдан ўтказилиб, 2026-2027 ўқув йилига қадар тўлиқ амалиётга жорий этилиши кутилмоқда экан, ўқув жараёнида интегратив таълим муҳим рол ўйнайди. Интеграция ўқувчиларнинг билимларини бир тизимга солади. Интегратив таълим жараёнининг муҳим жиҳати шундаки, ўқувчи билимларни чуқур тушуниб ўзлаштиради ва маънавий юксалиб боради. Таълим-тарбия жараёни самарадорлигини оширишда ўқитувчи меҳнатининг таъсири кучлидир. Маълумки ўқитувчи дарсни юқори даражада ижодий ёндашган ҳолда ташкил қилиши зарур. Бугунги кунда давлатимизнинг олиб бораётган сиёсати, устувор йўналишлар ва тамойилларни онгли англаган ҳолда ўзлаштириб олишга жиддий эътибор бериш, янги мақсад ва вазифаларни бажариш учун ёшларнинг фаол иштирокини ва чуқур ишончини таъминлаш ҳамда уларнинг эзгу эътиқодига айлантириш муҳимдир. Ўқитувчилар ўқув жараёнининг мақсадини белгилашда фаолиятли ёндашув асосида қуйидагиларни ҳисобга олишлари керак: - ўқитувчи томонидан ижтимоий буюртма, ДТС ва ўқув дастурларининг чукур таҳлил этилиши орқали ўқув жараёнининг мақсади белгиланиши; - ўқитувчилар томонидан ўқув-тарбия жараёнига қўйилган мақсадлар муҳим педагогик вазифаларни ҳал этишга хизмат қила олиши; - ўқув-тарбия жараёнига қўйилган мақсадлар ўқувчиларни ақлий- интеллектуал, маънавий-ахлоқий, жисмоний-эстетик жиҳатдан ривожлантириши; - ўқтувчининг ўқув жараёни мақсадларини пухта шакллантириб, унга эришиш йўлларини аниқ белгилашга муваффақ бўлиши; - ўқувчиларни ўқув жараёнида фаол билиши, мустақил ҳаракат килиши ва муаммоларга ижодий ёндашишга ундай олиши лозим. Оламни бир бутун кўришни шакллантириш интеграциялашган таълимнинг мақсадини ташкил этади. Интеграцияланган дарсларни режалаштиришда билимлар бирлашади ва дарсларнинг бош мақсади аниқланади. Ўқув материалининг мазмунида эса боғланишлар ўрнатилади. Интеграция таълимнинг тизимлилик тамойилини қўллашга имкон беради, мантиқий фикрлашни ривожлантиради, ўқувчиларнинг дунёқараши кенгаяди ва уларнинг пухта билим олиш имконияти пайдо бўлади ҳамда ижодкорлиги фаоллашади. Таълимда интеграция масалаларини муваффақиятли ҳал этишда қуйидаги жиҳатларга жиддий эътибор бериш зарур ҳисобланади. - ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фанлар интеграцияси бўйича ўзлаштирадиган назарий билим, кўникмаларини кучайтириш ва юқори даражада психологик- педагогик тайёргарлик орқали илмий-методик жиҳатдан самарадорликка эришиш. - ўқитувчиларнинг фанлар интеграциясини амалга оширишнинг дидактик асослари ва ўқувчилар билиш фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини пухта билиш орқали таълим-тарбия жараёнида фаол интеграцияни макқсадга мувофиқ самарали амалга ошириш. - 195 - - узлуксиз таълим тизимида фанлар интеграцияси ечимини топишда ўқитувчиларнинг ижодий имкониятларини кенгайтириш. - интеграцияланган ёндашувда ўқитувчининг педагогик маҳоратини оши риш, интеграцияда ўқувчиларнинг таълим олишига имкон берувчи технологияларни ўлаштириш ва дарс сифатига эришиш. - узлуксиз таълим тизими талаблари ва мавжуд муаммолардан келиб чиққан ҳолда таълим муассасаларининг ягона умумий тармоғини ташкил этиш бўйича таълим сифатини оширишга хизмат қиладиган интегратив ишланмалар яратилиши лозим. - фаннинг таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси узлуксиз таълим тизимида амалга оширилган ҳамкорликдаги ишлар таълим тизимидаги сифат босқичларидан бири сифатида намоён бўлишига эришиш орқали таълим муассасалари муаммоларини ҳал этиш. - узлуксиз таълим тизимида инновацион-интеграцион фаолиятни яхши йўлга қўйиш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, янги илмий изланишлар йўналишларини белгилаш, татбиқ этиш асосида билимларни пухта ўзлаштириш ва мантиқий фикрлаш мақсадга мувофиқдир. Ўқитувчи бугунги ҳаётни теран англаган ҳолда ютуқ ва муаммоларни холисона таҳлил этиши ва ўқувчиларнинг ўзини уларга жавоб топишга қизиқтириш, фикрлар хилма-хиллигида ўқувчилар онгига етказиш, улар фаоллигини ошириш орқали билимларни ўзлаштиришга эришиш айни муддаодир. Интегратив машғулотларда дарс самарадорлиги ва ўқувчиларнинг ташаббускорлиги ошади. Бунда ўқитувчининг педагогик маҳоратга эга бўлиши таълим-тарбия жараёнини юқори даражага олиб чиқади. - Табиийки, моҳир ўқитувчи ўзининг шахсий фаолиятини ўзи таҳлил этиб боради. Педагогик компетентлигини ривожлантириш учун фаолият давомида педагогик вазифа ва мақсадларини ўзгартириб, янги вазифаларни қўллаш асосида ўқувчи шахсига моҳирлик, донолик, ижодий дадиллик, чуқур илмий тафаккур билан ёндашади. Педагогик маҳорат ва компетентлик ўқитувчидан қатъият, тиришқоқлик, тадқиқотларни олиб боришга интилиш, янги вазиятга мослашиш, самимийлик, тўғрилик, ҳалоллик, куч, ўткир ақл-идрок талаб этади. - турли фикрларни, ёндашувларни, истиқболларни таҳлил қилиш - қийин вазиятлар ва муаммоларни тушунтириш - ҳаракатлар ва уларнинг оқибатларини баҳолаш - маълумотларни баҳолаш - далилларни шакллантириш Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, интегратив машғулотлар ўқувчиларда ишонч ҳиссини қарор топтиради. Ўқув жараёнининг муваффаққияти ҳамда билимларнинг юқори сифатини таъминлайди, дарсларда психологик қулайликларнинг ўзига хос қирралари сингдирилади, таълим самарали ташкил қилишга йўналтирилган ўқув машғулотлари тақдим этилади. Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling