O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini
МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИДА ОНЛАЙН МАШҒУЛОТЛАР УЧУН
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция Авлоний 2021
МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИДА ОНЛАЙН МАШҒУЛОТЛАР УЧУН ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ТАЪМИНОТНИ ЯРАТИШ МАСАЛАЛАРИ Халикова Нилуфар Миркадировна – Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти, Ҳудудлар билан ишлаш бўлими услубчиси Аннотация. Ушбу мақолада онлайн машғулотларни ташкил этишда ўқув- услубий таъминотни шакллантириш масалалари қаралган. Педагогнинг инновацион фаолияти-бу таълим жараёнининг ажралмас зарурий қисмидир. Таълимга инновацияни тадбиқ этилиши педагогларнинг ўзгарувчан шароитларга мослашишлари ва дарс пайтида ностандарт усуллардан фойдаланишлари учун имкон яратади. Ҳозирги кундаги модернизациялашган таълим ҳар бир педагогдан эски ва синалган методлар билан чекланиб қолмасдан янгича қарашлар ва ёндашувларни талаб этади. Педагог ўзида креативликни мужассам этган ҳолда ўқувчиларга билимларни бериш ва ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш мақсадида уларни ўқув жараёнига жалб эта олиши билан бирга самарали натижаларга ҳам эришиши зарур. Бунда инновацион усул ва ёндашувлар дарс жараёнини қизиқарли бўлишига ёрдам бериши билан бирга таълим мазмунини ривожлантириш учун истиқболли ҳам бўлади. Ушбу мақолада малака ошириш тизимида онлайн машғулотлар учун ўқув- услубий таъминотни шакллантириш масаласи қаралган. - 186 - Маълумки [1], ўқув-услубий таъминоти деганда, ўқув мақсадларига эришиш мақсадида мустақил равишда ўрганиш учун ўқув-меъёрий ҳужжатлар ва замонавий технологиялар асосида яратилган ўқув-услубий воситалар мажмуаси тушунилади.Онлайн малака ошириш ўқув-услубий таъминотининг анъанавий малака ошириш ўқув-услубий таъминотидан фарқи, асосан тингловчиларнинг мустақил ўзлаштиришига имкон ярата оладиган воситалар мажмуи ҳисобланади. Онлайн малака оширишнинг ўқув-услубий таъминоти анъанавий малака ошириш ўқув-услубий таъминот хусусиятларидан интерфаолликни ва “қайтар алоқа”ни таъминлаши, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш даражаси, мустақил ишлашга йўналтирилганлиги ва бошқа хусусиятлари билан сезиларли даражада фарқ қилади. Ҳозирда малака ошириш тизимида онлайн машғулотлар учун яратилаётган ўқув-услубий таъминот дидактик, методик ҳамда техник талабларга жавоб бериши билан бирга қуйидаги умумий талабларга ҳам жавоб бериши лозим бўлади: • фан дастурига мувофиқлиги; • шахсга йўналтирилганлиги; • тингловчиларни инновацион фаолиятга ундаши; • ахборот-коммуникация технологиялари асосида тайёрланганлиги; • тингловчининг мустақил таълим олишига мўлжалланганлиги. Мазкур талабларни ўзида мужассам этган инновацион ёндашувлар асосида яратилган ўқув-услубий таъминотлар орқали онлайн машғулотларни ташкил этишда ҳамда тингловчиларнинг инновацон фаолиятларини замонавий кўринишда шакллантиришларига замин яратилади. Онлайн машғулотларда мазкур ўқув-услубий таъминот асосида ўқув машғулотларни ташкил этишда таълим жараёнининг таркибий қисмлари, яъни мақсад, мазмун, шакл, метод ва воситаларни танлашга ҳам алоҳида эътибор бериш талаб этилади. Қуйида ахборот-коммуникация технологиялари бўйича тавсиявий характерга эга бўлган таълим жараёнининг таркибий қисмларини кўриб ўтамиз: Мақсадни қуйидагича шакллантириш мумкин: • тингловчининг индивидуал қобилиятини ривожлантириш; • информацион компетентликни ривожлантириш; • АКТ соҳасида касбий компетентликни ривожлантириш; • рақамли таълим ресурсларини яратиш бўйича билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштириш; • виртуал кутубхона, мултимедиали таълим ресурсларидан фойдаланиш малакасини такомиллаштириш. Мазмунни танлаш фан-техника тараққиётининг йўналишларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда танланади. Машғулотлар шакллари қуйидагича бўлади: • вебинар; • видеодарс; - 187 - Онлайн машғулотларнинг самраси ва натижадорлиги сифатида тингловчиларда тингловчининг медиа маданияти, креативлиги ҳамда мустақил ижодий фаолияти ривожланади, шунингдек, инновацион педагогик фаолиятга йўналтирилади. Мазкур йўналишда тайёрланаётган ўқув-услубий таъминотлар муайян фаннинг мазмунини тўлиқ ўзида акс эттириши ҳамда тингловчиларнинг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган бўлиши лозим. Бунинг учун тингловчиларнинг мавжуд билим, кўникма ва малакаларига мос ҳолда ўрганишнинг муайян мантиқий кет–кетлигига риоя қилиш лозим. Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling