Ҳозирги ўзбек тили


Download 299.43 Kb.
bet30/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

Оғзаки нутқ ва ёзма нутқ. Нутқ ҳам тил ва ёзув каби икки хил шаклга эга: а)оғзаки нутқ; б)ёзма нутқ. Оғзаки нутқ тилнинг (нутқнинг) табиий ҳолда кўриниши. Ёзма нутқ эса шу табиий нутқнинг ёзувдаги ифодаси. Шунга кўра, оғзаки нутқ ўзининг табиийлиги, таъсир доираси ва талаффуз хусусиятига кўра, ёзма нутқдан жиддий фарқ қилади. Оғзаки нутқ – фикрни ифодалашнинг асосий воситаси. Унда товуш комплекси, баъзан айрим товуш воситалари билан фикр баён этилади. Нутқ органи воситаси билан фикрни рўёбга чиқариш ва эшитиш органи орқали уни уқиб, идрок қилиш – оғзаки нутқнинг асосий хусусиятидан бири.
Нутқнинг ёзма шакли унинг табиий шакли каби нутқ органи ёрдамида ифодаланмайди. Ёзма нутқда эса кишилар ўз фикрини турли шартли белгилар системаси воситаси билан ифода қилади. Шунга кўра, ёзма нутқ табиий нутқнинг шартли кўриниши бўлиб, фикрни ифодалаш воситаси сифатида у маълум даражада чегараланганлиги билан характерланади. Шунинг учун ҳам нутқнинг ёзма шакли қанчалик катта аҳамиятга эга бўлмасин, у табиий нутқнинг ўрнини боса олмайди, балки ёрдамчи восита бўлиб хизмат қилади, холос.


Ёзувнинг тарихий аҳамияти

Ёзувнинг келиб чиқиши ва тараққиёти жамият тараққиёти билан, унинг маданиятининг юқори савияга кўтарилиши, шунингдек, сиёсий-ҳуқуқий, эстетик ва шу каби фикрларни қайд қилиш ҳамда кейинги даврга қолдиришга бўлган эҳтиёжнинг ўсиши билан боғлиқ. Демак, ёзув жамиятнинг энг буюк маданий кашфиётидан бири бўлиб, кишилик жамиятининг ҳар томонлама тараққиётида жуда катта роли ва ўзига хос аҳамияти бор.


Халқларнинг қадимий ёзувини ўрганиш жуда катта назарий ва амалий аҳамиятга эга. Ёзувни ўрганиш ва илгариги даврда яратилган ёзма ёдгорликни ўқиш қадимда амал қилган тилнинг лексик-грамматик хусусиятини, ўша ёдгорлик эгаси бўлган халқнинг тарихий урф-одати ва маданияти билан яқиндан танишиш имкониятини беради.
Агар ёзув бўлмаганда, аждодларимиз томонидан яратилган юксак маданият намуналари етиб келмаган бўлар эди. Ҳомер, Беруний, Юсуф Хос Ҳожиб, Фирдавсий, Низомий, Улуғбек, Навоий, Бобур, Пушкин каби буюк сиймоларнинг ажойиб фикрларидан баҳраманд бўла олмас эдик.
Жамиятда китоб, газета, журнал, ва умуман матбуотнинг таълим-тарбиявий аҳамияти юксак даражага кўтарила бораётган ҳозирги пайтда ёзувнинг, ёзма нутқнинг роли ҳам ўсиб, таъсир доираси кенгайиб бормоқда.



Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling