Ҳозирги ўзбек тили


Download 299.43 Kb.
bet8/84
Sana05.10.2023
Hajmi299.43 Kb.
#1692623
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8

Назорат саволлари.
1.Hozirgi o’zbek adabiy tilining dialektal asoslari haqida qanday fikrlar bor?
2.O’zbek tili shevalari qanday lahjalarga birlashadi?
3."Hozirgi o’zbek adabiy tili" kursining qanday bo’limlari bor?
TIL, LISON VA NUTQ MUNOSABATI. TIL SATHLARI VA BIRLIKLARI. LISONIY PARADIGMA, LISONIY ZIDDIYAT VA UNING TURLARI.
Режа
1. Фалсафий УМИС ва АҲВОнинг лисоний тизимда воқеланиши
2. Тил, лисон, меъёр ва нутқ муносабати
3. Til sathlari va birliklari.
4. Lisoniy paradigma, lisoniy ziddiyat va uning turlari.


1-режа баёни.
Фалсафий УМИС ва АҲВОнинг лисоний
тизимда воқеланиши

Диалектика ҳар қандай ўрганиш манбаида, борлиқдаги ҳар бир нарсада икки жиҳат борлигини таъкидлайди ва уни қуйидаги икки томонли категориялар асосида системалаштиради:


Умумийлик - алоҳидалик
Моҳият - ҳодиса
Имконият - воқелик
Сабаб - оқибат
Биринчи жиҳат (уни тегишли категорияларнинг бош ҳарфлари асосида қисқача УМИС деб атаймиз) нарсаларнинг бевосита кузатишда берилмаган субстанцияси бўлиб, ақлий, идрокий усул билан англанади.
Иккинчи жиҳат эса (АҲВО – алоҳидалик, ҳодиса, воқелик, оқибат) УМИС нинг воқеланиши бўлиб, уни тадқиқотчи, ўрганувчи киши сезги аъзолари ёрдамида ҳис қила олади.
Ҳар бир нарсада УМИС турлари (умумийлик, моҳият, имконият, сабаб) яхлит ҳолда мавжуд бўлади ва АҲВО турлари биргаликда (алоҳидалик, ҳодиса, воқелик, оқибат) яхлит ҳолда воқеланади. Масала моҳиятини яққолроқ тасаввур қилиш учун ҳаммага тушунарли бўлган ҳаётий бир далилга мурожаат қиламиз.
Ҳовлида бешта ҳар хил ўрик дарахти бўлиб, улар бевосита кузатишда берилган, сезги аъзолари ёрдамида уларни ҳис қила оламиз. Лекин онгимизда яхлит ўрик тушунчаси мавжуд. У бевосита кузатишда берилмаган бўлиб, ақлий йўл билан тикланган. Фалсафада ана шу «умуман ўрик»ка нисбатан УМИС, муайян, кўз олдимизда турган ўрикка нисбатан АҲВО атамасини қÿллаш мумкин. Бевосита кузатишда берилмаган УМИС ва сезгилар ёрдамида ҳис қилиш мумкин бўлган АҲВОнинг бири иккинчисисиз бўлмайди. Масалан, «умуман ўрик» тушунчаси хусусий, якка, алоҳида ўриклар ҳақидаги тасаввурлардан тикланса, якка ўрик «умуман ўрик» нинг воқеланиши, муайянлашуви. УМИС ва АҲВОни фарқли белгилари асосида қуйидагича тасаввур қилиши мумкин (1-жадвал):
1-жадвал

УМИС

АҲВО

Моддийликдан холи

моддийликка эга

Такрорланувчан

Бетакрор

Чекланган

Чексиз

ва ҳ.
Буни қуйидагича шарҳлаш мумкин:
1.«Умуман ўрик» УМИС сифатида онг орқали идрок этилади. У ўзида якка, алоҳида ўрикларнинг барча умумий белгиларини мужассамлаштириб, фарқли жиҳатини четда қолдиради. Масалан, бир ўрик дарахти эрта, иккинчиси эса кеч пишади, учинчиси аччиқ данакли, тўртинчиси эса кам ҳосиллидир. Бу фарқли жиҳатлар «ўрик» УМИСида акс этмайди. Улар АҲВОларда намоён бўлади. АҲВО моддий тарзда бўлиб, сезги узвларига таъсир қилади.
2.«Умуман ўрик» УМИСи ҳар бир ўрик АҲВОсида такрорланади. Борлиқда қанча АҲВО бўлса ҳам, ҳар бирида УМИС ўзининг бир қиррасини намоён қилаверади. Лекин АҲВО сифатидаги муайян ўриклар такрорланмайди. Кесилган бир ўрикни қайта экишнинг иложи йўқ. Аммо қанча ўрик кесилганию экилгани билан умуман, ўрик УМИСи ўзгармасдан тураверади. УМИС барқарор, АҲВО ўткинчидир.
3.УМИС сифатида «умуман ўрик» битта. Аммо ўрик АҲВОлари чексиз. Шу кунгача мавжуд бўлган ва келажакда экиб, ўстириладиган ўриклар сонини тасаввур қилиб бўлмайди. Аммо УМИС битталигича тураверади.
УМИС ва АҲВО муносабати фалсафада субстанция ва акcиденция, тасаввуфда зот ва тажалли сифатида қаралади.
Хўш, фалсафий УМИС ва АҲВО тил ҳодисаларга нисбатан қандай татбиқ этилади?
(Қалин), (қора), (катта) сўзларидаги [а] товушларини талаффуз қилайлик. Сезгиларимиз 6 та [а] унли товушни ҳис қилади. Бундаги бирорта (а) товушини қайта талаффуз қилиб бўлмайди. Қайта айтилгани эса энди еттинчи (а) товуши бўлади. Талаффуз қилинган (а) товушини (бошқа товушларни ҳам) қайта талаффуз қилиш мумкин эмас ва ҳар бир қайта айтилган товуш янги экан, демак, нутқимиздаги (а) товушлари чексиз бўлиб, ҳеч қачон такрорланмайди ва сезги аъзолари ёрдамида ҳис қилинади (айтганда эшитилади, ёзганда ўқилади). (а) товуши АҲВО бўлиб, у юқорида зикр этилган «алоҳида ўрик»ка монанд.
АҲВОлар қанчалик кўп, ранг-баранг бўлишига қарамай, онгимизда уларнинг умумлашмаси сифатидаги якка [а] УМИСи бор. Бу [а] юқорида айтилган «умуман ўрик» каби моддийликка эга эмаслик (онгда психофизик ҳолатда мавжудлик), барча (а) АҲВОларида такрорланувчанлик, миқдоран чеклилик (яъни, битталик) хоссаларига эга. Фонетик АҲВО товуш ва фонологик УМИС фонема деб юритилади.
Фалсафий УМИС ва АҲВОнинг лексикада воқеланишига диққат қиламиз. Мисоллар: Мен китоб ўқишни бошладим. Бу китобни Ҳалим нега келтирди. Китоб қизиқарлилиги билан мени тезда ўзига ром қилди гапларида учта (китоб) сўзи мавжуд. Бу сўзнинг ҳам ҳар бири «муайян ўрик», «муайян (а) товуши» каби моддий воқеланганлик, такрорланмаслик белгиларига эга ва улар қаторини яна чексиз давом эттириш мумкин бўлганлиги сабабли миқдоран чекланмаганлик каби АҲВОларнинг барчасига хос белгиларни ўзида мужассамлаштирган. Чексиз (китоб) сўзларининг замирида эса «умуман китоб» УМИСи яширинган. У нутққа чиқадиган барча (китоб) сўзлари учун доимий асос сифатида яшайди. Чунки иккинчи (китоб) сўзи биринчисининг такрори эмас. У – янги сўз. Учинчиси ва қолган барча сўзлар учун шундай фикрни айтиш мумкин.
Шунингдек, морфологияда [-ни] тушум келишиги шаклининг турли нутқий қўлланишлари морфологик АҲВОлар бўлиб, бу қўшимчалар онгдаги [-ни] УМИСи (морфемаси) асосида воқеланган.
Синтаксисда УМИС ва АҲВО муносабати қуйидаги тарзда намоён бўлади. Масалан,
Китобнинг варағи
Уйнинг эшиги
Ҳалимнинг саволи
Қоғознинг қалинлиги
Ручканинг қопқоғи
каби сўз бирикмалари алоҳида-алоҳида АҲВО бўлиб, уларнинг умумий [қаратқич келишигидаги мустақил сўз + эгалик шаклидаги мустақил сўз=қаратувчи ва қаралмишнинг турли муносабатлари] қолипи - УМИCининг (мустақил сўз атамаси учун қулайлик мақсадида тилшунослар томонидан қабул қилинган инглизча word cўзининг бош ҳарфи бўлган W шартли белгисидан фойдаланамиз: [Wқаратқич келишиги - Wэгалик қўшимчаси] тарзида) воқеланиши. Ўзбек тилида барча гаплар эса АҲВОлар сифатида [кесимлик қўшимчалари билан шаклланган атов бирлиги], яъни [WPm] (бунда (W)- юқоридагидек мустақил сўз, атов бирлиги, (Pm) эса кесимлик кўрсаткичи бўлиб, предикат, маркер сўзларининг бош ҳарфларидан иборат) УМИСининг юзага чиқиши.
Эсда тутиш керакки, УМИС ҳеч қачон муайян бир АҲВОда тўла-тўкис воқелана олмайди, унда ўзининг маълум бир қисминигина юзага чиқаради. Масалан, [WPm] УМИСи Мен келдим гапида бошқа, Кетадими? гапида бошқа бир қиррасини намоён қилган. Гапнинг дарак ва сўроқ белгилари бир бутун ҳолда бирданига воқелана олмайди. Бироқ АҲВО УМИСдан ташқарида ҳам бўла олмайди. Ҳар қандай содда гап барибир [WPm] УМИСи доирасидан ташқарига чиқа олмайди. Буни Сўфи Оллоёр ҲАҚ (УМИС) ва сифат (тажалли, АҲВО) муносабати мисолида маҳорат билан тасвирлайди:
Субутидир анинг (яъни ҲАҚнинг) саккиз сифоти,
Сифот зоти эмас, на ғайри зоти
Мазмуни: ҲАҚнинг саккизта сифати барқарордир, бироқ улардан бирортаси (ўз-ўзича, якка ҳолда) унинг зоти (УМИС)ни ташкил эта олмайди.

Download 299.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling