Ҳозирги ўзбек тили
Download 299.43 Kb.
|
portal.guldu.uz-Hozirgi o`zbek adabiy tili8
I. босқич. Ўзбек тилшунослиги фани Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асари билан бошланади. Бу асар 1914 йилда Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида топилган.
«Девону луғотит турк» уч томдан иборат бўлиб, 1915-17 йилларда Истанбул шаҳрида нашр этилган. Шу нашр асосида К.Броккельман бу асарни 1928 йилда немисча таржимада нашр қилди. 1939 йилда Анқарада Басим Аталай таржимасида турк тилида босилди. Олим С.Муталлибов девон таржимаси устида самарали ишлаб, 1960-63 йиллар давомида уч томда ўзбек тилида нашр қилди. Маҳмуд Кошғарийнинг асари кириш ва луғат қисмидан иборат. Кириш қисмида муаллиф «Девон» нинг яратилиш сабаблари, ўз иш услуби, асарнинг тузилиши, туркча сўзларнинг тузилишида қўлланиладиган ҳарфлар, китобда айтилган ва айтилмаган нарсалар, туркий табақалар ва қабилаларнинг баёни, турк тилининг хусусиятлари, тилда ва лаҳжаларда бўладиган фарқлар ҳақида фикр юритади. Асарнинг луғат қисмида 7500 сўз саккиз бўлимда изоҳланади. Маҳмуд Кошғарий туркий тиллар қурилишини тасвирлашда қиёсий усулдан фойдаланиб, тилшуносликда қиёсий-тарихий методнинг асосчиларидан бири бўлиб қолди. Илмий фан хазинасига бебаҳо дурдоналар қўшган Маҳмуд аз-Замахшарийнинг қадимги туркий тилшуносликда ҳам ўзига хос ўрни бор. Замахшарий – йирик тилшунос сифатида араб тилшунослигининг ривожига улкан ҳисса қўшган олим. Бироқ унинг луғатларида туркий сўзларга ҳам алоҳида эътибор берилиб, уларда XII-XIII асрлар Марказий Осиё туркий адабий тилининг лексикаси ўз аксини топган. XIII-XIV асрларда яшаб ижод этган Абу Ҳайён ал-Андалусийнинг қадимги туркий тилшуносликда тутган ўрни ўзига хос. У туркий ва араб тил муқоясасига доир кўплаб асарлар яратган бўлиб, улардан характерлиси «Китоб ал-идрок ли лисонал-атрок» луғатидир. Асар 1312 йилда Қоҳирада битилган бўлиб, луғат ва грамматикадан иборат. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, асарда қипчоқ унсурлари жуда кучли бўлиб, шу билан бирга, ўғуз унсурлари ҳам учраб туради. Қадимги туркий тилшунослик тараққиётида тилшунос Жамолиддин Муҳаммад Абдуллоҳ Туркийнинг ҳам ўзига хос ўрни бор. Унинг тахминан XIII-XIV асрларда ёзилган «Китобу-луғат ал-муштоқ фи луғат -ит турк во-л-қафчоқ» («Турк ва қипчоқ тилларига муштоқларни қизиқтирувчи китоб») асари араб, форс, турк, мўғул тиллари қиёсига бағишланган, у туркий тилларнинг тарихий тараққиётини ўрганишда қимматли манба бўлиб хизмат қилади. Download 299.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling