Патологик физиология
Ўпкада қон харакатининг бузилиши
Download 1.57 Mb.
|
Хакбердиев 2-том
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўпкада умумий ва маҳаллий (регионал) вентиляцион перфузион муносабатларнинг бузилиши.
Ўпкада қон харакатининг бузилиши
Нормада умумий қон харакатининг ўпкадаги миқдори юракнинг дақиқалик қон ҳажмига тенг ва 4,5- л/дақиқани ташкил этади. Ўпкада перфузияни бузилишига қуйидаги патологик жараёнлар олиб келиши мумкин: 1)тромблар массаси ёғ, ҳамила атрофидаги суюқлик, газ кабилар билан макро- ва микроэмболиялар, буларнинг ҳаммаси ўпкада ишемия чақиради, кичик ва катта қон айланиш доираларидаги рефлектор реакциялар, бронхоспазм, БФМ (биологик фаол моддалар)ни ажратиши мисол бўлади; 2)Ўпка васкулитлари, шу жумладан аллергик, септик ва бошқалар; 3)туғма ёки орттирилган юрак нуқсонлари юракнинг чап қоринча етишмовчилиги, тромбоэмболия, гипоксия, кабилар натижасида ўпкада артериал гипертензия пайдо бўлиши мумкин; 4)кардиоген, анафилактик, гиповолемик шок ва шокнинг бошқа турлари шулар жумласига кирадилар. Ўпкада қон ҳаракатининг бирламчи ёки иккиламчи шикастланишлари вентиляцион – перфузион бузилишлар натижасида нафас етишмовчилигини чақириб қолмасдан балки алвеоляр тўқиманинг ишемияси, БФМ ажралиши, томирлар ўтказувчанлигининг ортиши, интерстициал тўқима шиши, сурфактант ҳосил бўлишининг камайиши, ателектаз ва бошқалар нафас бузилишининг рестриктив механизмига олиб келади (Зильбер А.П. 1989). Ўпкада умумий ва маҳаллий (регионал) вентиляцион перфузион муносабатларнинг бузилиши. Ўпкада газлар алмашинувининг нормал кечиши учун вентиляция ва қон ҳаракати ўртасидаги нисбат мутаносиблиги муҳимдир. Соғлом одамда сокин ҳолатда самарали алвеоляр вентиляция (АВ) 4-5 л ташкил қилади, қоннинг минутлик ҳажми ҳам 5л га яқин, алвеоляр вентиляцияни қонни дақиқалик ҳажмига нисбати (АВ/ҚДХ) 0,8- ташкил этади (вентиляцион – перфузион кўрсаткич) Худди шундай нисбат алвеолалардан қайтиб оқиб кетадиган қоннинг газлар таркибининг доимийлигини таъминлайди. Вентиляция қон оқимидан устунлик қилган ҳолатларда (АВ/ҚДХ>1) қон таркибидан одатдагидан кўпроқ миқдордаги карбонат кислота чиқиб кетади ва гипокапния ривожланади. Агар вентиляция қон оқимидан орқада қолабошласа (АВ/ҚДХ<0.8) алвеоляр, ҳавода СО2 парциал босими кўпаяди ва РО2 эса камаяди бу гипоксемияга ва капнияга олиб келади. Упкада газлар алмашинуви нормал, кечиш учун АВ/ҚДХ оптимал нисбати ҳамма алвеолаларда сақланмоғи лозим. Бунинг маъноси нафас вақтида олинаётган ҳаво ва мувофиқ қон оқими упканинг ҳамма алвеолаларида баб-баробар тақсимланиши керак демакдир. Аммо бундай шарт (шароит) нормада ҳам бажарилмайди. Соғлом одамда упканинг ҳар хил қисмларида жойлашган алвеолалар вентиляцияси ҳам перфузия ҳам бир текисда тақсимланмайди. Маълумки упканинг пастки қисмларида вентиляция ва перфузия унинг юқори қисмларидаги шундай курсаткичлардан ортиқ бўлади. Бундан ташқари упканинг юқори қисмларида вентиляция қон оқимидан устун, пастки қисмларида эса қон оқими вентиляциядан юқоридир. Ўпка касалликларида эса вентиляция ва қон оқимини физиологик бир маъромда кечмаслигига патологик маъромни бузилиши қушилади. Масалан пневмонияда, эмфиземада, ателектазда ёки пневмосклерозда патологик жараёнга қон томирларнинг ҳам жалб булиши натижасида баъзи алвеолаларнинг капилляр томирларида қон ҳаракати кескин камаяди, ўпканинг бошқа қисмларида эса кучаяди.Бундай ҳолатларда ўпканинг эластиклиги бузилиши кузатилади ёки ўпканинг ҳар хил қисмларида нафас йўлларидан ҳавони ўтиши ҳар хил ифодаланиши мумкин, бу эса алвеолаларни бир маромда вентиляция булмаслигига олиб келади. Бундан ташқари яхши вентиляцияланаётган алвеолаларда қон оқими заифлигидан газлар алмашинувини жиддий бўзилиши мумкин Бу алвеоляр зарарли бўшлиқдир. Нормал шароитларда анатомик заррали (ўлик) бўшлиқ нафас хажмини 22% ини, алвеоляри эса 16%га яқинни ташкил қилади. Қон билан яхши таъминланган алвеолалар ёмон вентиляцияланиши ҳам мумкин. (Қонни алвеоляр шунтланиши). Алвеоляр шунтнинг нормал қиймати юракнинг дақиқалик қон ҳажмини 5-7% ташкил қилади. Нафас етишмовчилигида шунтнинг миқдори юрак ҳайдаб чиқарган қоннинг 70-80% ташкил этиши мумкин. Айни шу вақтларда ўпкада альвеоляр вентилляция ва умумий қон оқими жиддий ўзгармайди. Расмда кўрсатилишича шундай ҳолатларда вентилляцион-перфузион муносабатлар жиддий ўзгариши мумкин. Кўриниб турибдики, вентиляцион-перфузион муносабатлар юқори бўлганида қонни кислород билан тўйиниши бироз ортади ҳолос, аммо бу муносабатларнинг пасайиши қоннинг оксигенациясини жиддий камайтиради, оқибатда ўпканинг шу қисмидан оқиб ўтадиган қонда кислороднинг миқдори камаяди. Ўпкада гипоксик вазоконстрикция ҳодисаси (феномени) мавжудлигини қайд қилиш зарур. Бунинг маъноси шуки, агар t – альвеоляр ҳавода (қонда эмас) РО2 пасайса, гипоксик доирадаги артериолалар деворидаги силлиқ толали мушакларининг қисқариши кузатилади. Бу реакциянинг аниқ механизми маълум эмас, аммо бундай ҳодиса изоляция қилинган ўпкаларда аниқланади. Демак, марказий нерв тизимига боғлиқ эмас. Тахмин қилинишича томир атрофидаги тўқималарнинг ҳужайралари гипоксияга жавобан қандайдир томир торайтирувчи моддалар ажратадилар. Бронхларнинг обструкцияси натижасида ўпканинг вентиляцияси ёмон бўлган жойларида гипоксик вазоконстрикци туфайли қон билан таъминланиш камаяди. Бундай камайиш мумий газлар алмашинувини яхшилайди, чунки бу вақтда альвеоляр вентиляция билан перфузия ўртасидаги нисбат тенглашади, қонни альвеоляр шунтланиши камаяди. Ҳомиладорлик даврида ҳомиланинг ўпка томирларининг қаршилиги жуда юқори, улар гипоксик вазоконстрикция ҳолатида бўлади, чунки ўпка орқали коннинг минутлик ҳажмини 15% оқиб ўтади холос. Чақалоқ туғилганида биринчи нафас олганидан сўнг ўпка альвеолаларига О2 киради, томирлар қаршилиги камаяди ва ўпкада қон ҳаракати шу ондаёқ ортади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling