Патологик физиология


Download 1.57 Mb.
bet65/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

17 БОБ
ГИПОКСИЯЛАР


17.1.УМУМУИЙ ТУШУНЧАЛАР

Инсон организмидаги кислородни умум ҳажми озроққина бўлиб, у қонда 1160 млни, ўпкада 900 млни, тўқималар бўшлиқларида 245мл ва миоглобин билан бириккан ҳолда 335 млн ташкил қилади. Организмни бу жамғармаси ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун 5-6 дақиқага етади. Шунинг учун у организмга ташқи муҳитдан кириб туриши лозим. Кислород тўқималарни нафас жараёнида истеъмол қилинади ва унинг тўқималарда етишмаслиги гипоксия деб номланган патологик жараённи келтириб чиқаради.


Гипоксия синоним: кислород етишмовчилиги, кислородга тўйинмаслик типик патологи жараён ҳисобланиб, тўқималарни кислород билан етарли таъминланмаслигида ёки ундан биологик оксидланиш жараёнида фойдаланишни бузилишидан пайдо бўлади.
Гипоксия, патологиядаги энг муҳим муаммолардан биридир, чунки у ҳар хил касалликларда ривожланиши мумкин.
Тўқималарни кислород билан таъминланишда нафас, қон, юрак-томир системалари, нафас ферментлари иштирок этади. Шуларни эътиборга олиб 1949 йили И.Р.Петров гипоксик ҳолатларни этиологик ва патогенетик асосда синфлашни таклиф қилган:
1.Нафас олинаётган ҳаводаги кислородни порциал босимини пасайиши оқибатида пайдо бўладиган гипоксия (экзоген гипоксия).
2.Тўқималани кислород биан таъминланишини бузилишига олиб келувчи патологик жараёнлардаги гипоксия (эндоген гипоксия), у ўз навбатида қуйидаги турларга бўлинади.
а) нафас, (ўпка) билан алоқадор гипоксия.
б) юрак-қон томирлар билан алоқадор гипоксия.
в) қон (гемик) билан алоқадор гипоксия.
г) тўқимани шикастланиши (гистотоксик) дан келиб чиқадиган гипоксия.
д) аралаш гипоксия.
Булардан ташқари яна маҳаллий ва умумий, ўткир ва сурункали гипоксияларни тафовут қилинади. Сўнгги вақтларда аниқланишича қисқа муддатли гипоксия оғир жисмоний иш бажараётганда, спортсменларда, қаришда, ҳомиладорлик вақтида ҳам онани ўзида ҳам ҳомиласида пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолат тўқималарни кислород билан таъминлашда иштирок этувчи системаларни организмнинг талабини қондираолмаслиги оқибатида келиб чиқади ва шу туфайли физиологик юклама гипоксия деб юритилади.
Экзоген гипоксия олинаётган ҳавода кислороднинг парционал босимини пастлигидан келиб чиқади ва баланд тоғлик шароитида кузатилади, тоғ ёки баландлик касаллиги деб юритилади.
Шунингдек бу ҳолат учувчиларда, космонавтларда кислород билан таъминловчи асбобларни бузилишидан, кон-шахтада, қудуқларда ишлаётганда, операция вақтида наркоз-нафасда қўлланадиган асбобларни бузилишидан келиб чиқади.
Гипоксиянинг бу турига тоғ касаллиги яққол мисол бўла олади, унинг аломатлари 1-чи жадвалда келтирилган. Кўриниб турубдики баландликка кўтарилиши билан гипоксия аломатлари ўртасида ўзаро алоқадорлик мавжуддир. Экзоген гипоксияга хос аломатлардан бири гипоксиядир, яъни қонда кислороднинг миқдорини камайиши, гемоглобинни кислород билан тўйинишини камайишидир. Шунинг учун компенсатор равишда ривожланадиган ўпкаларни гипервентиляцияси, гипокапнияга олиб келади. Бу ҳолатни организмга салбий таъсир қилишини таъкидлаш лозимдир.
Эндоген гипоксиялар тўқималарни кислород билан таъминлашни ёки ундан фойдаланишни бузулишига олиб келадиган патологик жараёнларда пайдо бўлади. Нафасга таалуқли гипоксия нафас йўлларининг ўтказиш қобилиятининг бузилишидан, яллиғланиш жараёни, эдемаси, бегона нарсани тиқилиши, сиқилиши, ўпканинг нафас олишда иштирок этадиган сатҳининг камайишидан, пневмония, эмфизема, пневмоторакс, плевритлар, нафасда иштирок этадиган мушакларни фалажланишидан, ботулизм ёки қоқшол токсини, кварс заҳари билан заҳарланганда, нафасни марказий регуляцияси бузулишидан, бош мияга қон қуйилиши ёки жароҳатланиши, уйқу келтирувчи накоз чақирувчи дориларни дозасини кўпайиши, нафас маркази функциясининг пасайишидан, келиб чиқади. Бунда конни яъни гемоглобинни кислородга тўйиниши пасаяди.
Экзоген ва нафасга тегишли эндоген гипоксиялар қоннинг газлар таркибини бир хилдаги ўзгариши билан ифодалангани учун уларни гипоксик гипоксиялар ҳам дейилади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling