Патологик физиология


Download 1.57 Mb.
bet73/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

18.3.ЧАЙНАШНИНГ БУЗИЛИШИ

Овқат ҳазм қилиш патологияси чайнашнинг бузилиши билан бошланади. Еш болаларда чайнашнинг бузилишига сабаб сут тишларининг алмашиш даврига тўғри келади. Бунда кам миқдордаги тишларга чайнаш тўғри келади, шунинг учун уларда функционал юклама ортиши сезилди.


Сут тишларининг алмашинишининг патологияси тиш қаторларининг деформациясига ва тишлаш бузилишига олиб келади.
Тишлар кариеси чайнашнинг бузилиши кузатилади уларнинг шикастланиши ва тушиб кетишига олиб келади. Жараен тишларнинг туғма аномалияларида, юзнинг пастки қисмининг шикастланишида ва эзилишида бўлиб булар жағ суякларининг синишига олиб келади ва овқатни чайнаш бўзилади.
Оғриган тишлар патологик рефлексларнинг манбаи ҳисобланади. Масалан , тажрибада тишнинг пульпа камерасига формалин, кротон еғи ва бошқа қитиқловчи моддаларни юбориб ҳайвонларнинг турли органларида дистрофик жараенлар ривожланишини кўриш мумкин. Бундан ташқари, оғриган тишлар, инфекция ўчоғи бўлиб, организмнинг сенсибилизациясига ва юрак, буйрак, бўғинларнинг аллергик шикастланишига олиб келади.
Чайнов мускулларнинг функцияси шикастланганда, яллиғлашида, иннервациясини бузилади.
Чайнов мускулларнинг тоник спазми (тризми) қоқлашда, менингитда ривожланади.
Оғиз бошлиғидаги яллиғланиш жараён (стоматит, гингивитлар) чайнаш актини қийнлаштиради, бу жараен зўриқиш билан кечади.
Кўпинча еш боллар овқат еёлмай қолишади. Озиқ-овқатни яхши чайнамаслиги туфайли ошқозон моторикаси бузилади, ошқозон ва панкреатик ширасини рефлектор равишда ажралиш камаяди.
Ёмон майдаланган озиқ-овқатлар оғиз бўшлиғи, қизилўнгач, ошқозон шиллиқ пардасини шикастлайди.
Йрик овқат бўтқалари ҳазм бўлиш жараёнини кечиктирди, узоқ вақт давомида ошқозонда ушланиб қолганлигини туфайли унинг шиллиқ пардасида патологик ўзгаришлар ривожланади.


18.4. СЎЛАК АЖРАЛИШИНИНГ БУЗИЛИШЛАРИ
Сўлак ажралишининг ортиши (гиперсаливация) бевосита ёки рефлектор равишда узунчоқ мияда жойлашган сўлак марказининг секретор нервларининг стимуляциясида ривожланади.
Гиперсаливация – ёш болаларда тиш чиқаетганда оғиз бўшлиғи ва ошқозонда яллиғланиш жараенларда, гельминтозларда, марказий нерв системасининг шикастланишида, баъзи бир вегетатив заҳарланишларнинг (пилокарпин, физостигмин) таъсири натижасида ривожланади.
Ёш болаларда гиперсаливацияда нормадан бир неча марта ортиқ сўлак ажралади.
Сўлак табиатига кўра калийга бой, бу эса организмнинг сувсизланишига ва калийнинг йўқолишига олиб келади. Бу сўлакни ютганда ошқозон ширасининг нейтрализацияси ва ошқозонда овқат ҳазм бўлиши бузилиш келади. Гиперсаливациясининг авжида, болалар, одатда бутунлай ютуна олмай қоладилар. Сўлак ташқарига чиқиб, лабни яллиғлантиради ва бичилтиради. Айниқса, ёш болаларда сўлакни нафас йўлига тушиб қолиши ва оғиз бўшлиғидаги микроорганизмлар билан заҳарланиши мумкин. Узоқ вақт сўлакни йўқотиш натижасида ошқозон ва ичак функциясининг бузилишига ва моддалар алмашинувининг бузилишига олиб келади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling