Патологик физиология
Сўлакнинг камайиши (гипосаливация)
Download 1.57 Mb.
|
Хакбердиев 2-том
- Bu sahifa navigatsiya:
- 18.5. ЮТИШНИНГ БУЗИЛИШИ
Сўлакнинг камайиши (гипосаливация). Патологик жараёнларда (паротитлар, ўсмалар) ва сўлак безларини фаолиятининг бузилиши оқибатидир. Сўлак ажралишига механик тўсқинлик туфайли безда қон айланишининг бузилиши ва паренхиманинг атрофисига олиб келади (сўлак ирмоқларнинг ўсма билан босилиши, йўлларда тошларнинг ҳосил бўлиши).
Кучли ҳис-ҳаяжон (эмоция) ларда, кучли оғриқларда сўлак безлари секрецияининг тормозланиши кузатилади. Баъзи бир вегетатив заҳарлар секретор нерв аппаратига тормозловчи таъсир кўрсатади (атропин, скополамин). Сўлак ажралиши организмнинг сувсизланишида, иситмалашда, баъзи эндокрин касаллиларда (диабет, тиреотоксикоз), нерв системасининг шикастланишида (м. бош миянинг жараҳоти) камаяди. Узоқ вақт ва яққол сўлак секрециясининг камайишида ксеростомия ривожланади. Ксеростомия-оғиз бўшлиғининг куришидир. Бунда овқатни чайнаш ва ютиш қийнлашади. Оғиз бўшлиғини шиллиқ пардаси кам сўлак билан хўлданган овқатни еганда шикастланади. Ошқозоннинг секретор функцияси гипосаливацияда камаяди. Тил ва милкларда сўлак етишмаганда мугузланувчи эпителийдан оҳакли парда ҳосил бўлади. Бу эса оғиз микрофлораси учун озиқлатирувчи муҳит ҳисобланади (нормада 1мл сўлакда 108-109 бактериялар мавжуд). Организм оғиз бўшлиғининг доимий микрофлорасига мослашган, шунинг учун унга нисбатан ҳимоя механизмлари мавжуд. Ксеростомияда сўлакнинг таркибида лизоцим, интерферон бўлади), оғиз бўшлиғида микрофлора фаолашади. Оғизда яллиғланиш жараенлари ривожланади (глоссит, стоматитлар, гингивитлар). 18.5. ЮТИШНИНГ БУЗИЛИШИ Ютиниш – мураккаб рефлектор акт бўлиб, рефлектор ва ихтиёрий фазадан ташкил топган. Ихтиёрий фаза тилнинг жароҳатида, баъзи психик ўзгаришларда бузилади. Рефлектор фазанинг бузилиши томоқ оғизнинг шиллиқ парда рецепторларининг жароҳатлари (ангина), ютиш мушокларининг спазми (қоқшол, қутириш), ларингоспазм (спазмофилияда бузилади). Ютиш актида иштироқ этувчи мушакларга нервлардан импульсларни ўтказилиши ботулизмда қйинлашади. Ютишнинг ўта қийинлашишига механик тўсиқлар сабаб бўлади (ёт жинслар, ўсма, чандиқ). Сувни ютилишининг қийинлаши ютишни бузилишларда яққол кўриш мумкин, чунки бурунга ва трахеяга олиб келувчи тешикларнинг ёпилиши зарур, бунинг учун ютиш аппаратининг мушаклари интенсив қисқариши керак. Оғир ҳолларда, масалан, кутуришда, сувни ютилиши ўта қийинлашади, шунинг учун сувдан кўрқишга олиб келади. Ютишнинг бузилиши жуда хафли, айниқса болалар ёш вақтида, чунки бу ҳолат сўлак еки овқат зарраларининг нафас трактига тушади ва у ерда аспирацион превмонияни келтириб чиқаради. Ютишнинг бузилиши натижасида овқатни бурун-томоқ йўлига тушиши пайдо бўлади (рефлекс) ва у аксиришга, йўталишга олиб келади ва нафас олиш бузилади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling