Патологик физиология


ҚИЗИЛЎНГАЧ ФУНКЦИЯЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ


Download 1.57 Mb.
bet75/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

18.6. ҚИЗИЛЎНГАЧ ФУНКЦИЯЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ

Ёш болаларда овқатни қизилўнгачдан ўтишини қийинлашишига ўйин пайтида тасодиф (тўсатдан) ютиб юборилган ёт жисмлар, таначаларни ушланиб қолиши (пул, танга, гўшт ва балиқ суякларини ва бошқалар) сабаб бўлади.


Озиқ-овқатни қизилўнгачдан ўтишини бузилиши унинг торайишида кўриш мумкин. Қизилўнгачнинг торайиши унинг куйишида ва ундан сўнг чандиқланиб қолишида, бу эса болаларда 1 ёшдан то 3 ёшгача бўлганда кузатилади. Куйиш кўпинча тасодифан болаларнинг заҳарли кимёвий моддаларни истеъмол қилишида ва уларни эҳтиётсизлик билан сақланганда ривожланади. Чуқур оҳиригача даволанмаган қуйишларда жараен чандиқланиши билан кечади, бу эса нафақат қаттиқ, балки юмшоқ овқат моддаларини ейишни қийинлаштиради.
Қизилўнгач патологияси эзофагогастрал сфинктерларнинг етишмовчилигида, бу эса адашган нерв фаолиятининг камайишида, гастриннинг етарлича ишлаб чиқармаслигида, баъзи бир туғма аномалияларда (қисқа қизил ўнгач) ривожланади. Сфинктер етишмовчилиги оқибатида гастро-эзофагал рефлюкс учун шароит туғилади-ошқозондаги моддалар қизилўнгачга ўтиш кузатилади. Ошқозоннинг кислоталик таркиби қизилўнгачни шикастлайди, бу эса унинг яллиғланишига олиб келади (эзофагит). Қизилўнгачнинг пастки қисмида петик етарлича ривожланмаган, шунинг учун болани эмизгандан сўнг қайт қилиш кузатилади. Бу эса боланинг бетартиб овқатлантирганда кузатилади.


18.7. ОШҚОЗОНДА ОВҚАТ ҲАЗМ БЎЛИШИНИНГ БУЗИЛИШИ

Ошқозонда овқат ҳазм бўлишининг бузилиши резервуар, секретор, ҳаракат, сўрилиш функцияларининг бузилиши билан боғлиқ.


Ошқозоннинг резервуар функциясини бузилиши.


Ошқозон нормада ошқозон ички босимининг ортмасдан жуда кўп миқдорда овқат массасини сиғдира олади. Ошқозонда овқат массаси гидролизга ва овқат луқмасини токи – диаметр 0,5 мм-га еттгунча парчаланишига олиб келади. Йирикроқ заррачалар ошқозоннинг пилорик қисмидан ўтмайди ва унинг спазмини чақиради. Янги туғилган чақалоқларнинг ошқозон ҳажми кичикроқ бўлади – танасининг 10 мл/кг-ни (катталарда 20-25 мл/кг-ни) ташкил қилади. Шунинг учун овқатланиш режими бузилганда, хаддан ташқари кўп овқат еганда ошқозоннинг резервуар функцияси етарли бўлмайди.
Каттароқ ёшдаги болаларда ошқозоннинг резервуар функцияси ёмон майдаланган, овқат луқмаси тушганда бунинг майдалинишига кўп вақт сарф қилинадиган овқатни истеъмол қилинганда бузилади. Бундан ташқари, қорининг шикастланиши , қорин бўшлиғидаги массив операциялар, ўткир инфекцияларда ҳам ошқозон резервуар функцияси бузилади. Яна ошқозоннинг кенгайишида, овқат массаларининг ушланиб қолишида кузатилади. Ошқозон девори кенгаяди, унинг перистальтикаси камаяди, меда ширасини секрецияси пасаяди. Овқат массасининг узоқ вақт ушланиши кекиришга, кўнгил айнишга, қусишга олиб келади. Ошқозоннинг кенгайиши 12 бармоқ ичакни, диафрагмани босиб қуяди. Болалар организмида сув ва хлоридларнинг миқдори камаяди, булар эса ошқозонда йиғилади ва қусганда ажралади. Бунинг оқибатида алкалоз ва сувсизланиш юзага келади. Оғир ҳолатларда коллапс ривожланади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling