Патологик физиология


Ичакда сўрилишнинг бузилиши


Download 1.57 Mb.
bet81/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

Ичакда сўрилишнинг бузилиши.
Сўрилишнинг бузилиши патологияда унинг кучайиши ёки сусайиши билан боғлиқ бўлади. Сўрилишнинг секинлашиши малабсобция (mal-касаллик) симптомокомплекси асосини ташкил қилиб, бу ингичка ичакда битта ёки бир неча озиқ маҳсулотларини ҳазмланишининг ва сўрилишининг бузилиши билан характерланади.
Малабсорбция синдроми бирламчи (наслга боғлиқ) иккиламчи (орттирилган) бўлиши мумкин.
Сўрилишининг бирламчи бузилиши – бу туғма ферментлар етишмовчилиги билан боғлиқ бўлиб, масалан лактоза ёки алоҳида мономерларни (глюкоза, аминокислота) ташувчи ферментларининг етишмовчилигидир. Масалан, триптофаннинг ташувчи фермент туғма етишмаганда шу аминокислотанинг сўрилиш юз бермайди. Триптофан йўғон ичакка бориб, чиритувчи микрофлора таъсирида декарбоксилланишга учраб ундан скатол ва индол ҳосил бўлади. Касаллик туғилгандан кейин тезда намоён бўлади. Касал болалар йўргакланадиган латтадаги индиган оксидланиши натижасида ҳосил бўлган маҳсулот таъсирида ҳаво ранга киради. Болада ич қотиш ва ҳарорат кўтарилиши кузатилади. Индол ва скатолнинг бир қисми қонга сўрилади. Улар токсик бўлиб, жигар функцияси туфайли бир қисми зарарсизлантирилади. Триптофан етишмаса, (МНС медиатори) серотонин ҳосил бўлиши пасайишига, бу эса болаларнинг руҳияти ривожланмаслигига олиб келади. Никотин кислота ҳосил бўлиши бузилиши пелаграга олиб келади.
Иккиламчи сўриш жараенларининг бузилишига сабаб, қуйидагилар бўлиши мумкин: 1) Озиқ маҳсулотлари парчалашининг ошқозон ва 12 бормоқли ичакда етарлича бўлмаслиги. 2) Девор ҳазмланишининг бузилиши. 3) Ингичка ичак яллиғланиши. 4) Овқат аллергияси. 5) Аҳлат маҳсулотларнинг ичакнинг юқори қисмидан пастга ўтмай қолиши. 6) Целиакия – туғма ёки орттирилган ичак шиллиқ қавати атрофияси. 7) Ингичка ичакни кўп қисми резекция қилинганда. 8) Перистальтика зўрайиб (ич кетишида) кетганда, химусни сурувчи сатҳ билан контакт вақти камаяди.
Сўрилишнинг бузилиши ҳазмланишнинг оғир бузилишига олиб келади. Болаларда гиповитаминоз юз бериб, ўсиш ва ривожланиш жараенлари бузилишига олиб келади.
Сўрилишнинг патологик кучайиши ичак эпителийсининг таъсирланиб, ўтказувчанлигини ошиши ёки артериал гиперемия билан боғлиқ. Ичак девори эпителийсининг ўтказувчанлиги болаларда илк ҳает даврида юқори бўлади. Бунда тўлиқ парчаланмаган озиқ моддалар сўрилиб, заҳарланишга олиб келиши мумкин. баъзида ўзгармаган (оқсил сўрилади) ҳолда сигир сутининг оқсил сўрилади. Организмнинг сенсибилизацияси пайдо бўлиб, аллергик реакция ривожланади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling