Патологик физиология
Ошқозоннинг сўрилиш ва ажратиш функциясини бузилиши
Download 1.57 Mb.
|
Хакбердиев 2-том
Ошқозоннинг сўрилиш ва ажратиш функциясини бузилиши.Нормада ошқозоннинг сўриш функцияси катта эмас. Унинг кучайиши ошқозонда озиқ масулотларининг ушланиб қолиш ва яллиғланиш жараенларини борлиги билан боғлиқдир. Бунинг натижасида ошқозоннинг шиллиқ қават заҳарли моддалар учун ва бир қанча озиқ маҳсулотлари учун, масалан полипептидлар учун ўтказувчан бўлиб қолади. Бу интоксикацияга олиб келиши мумкин, шунингдек организмни сенсибилизациясига сабаб бўлиб, бу болада аллергик реакцияга олиб келади. Ошқозоннинг ажратиш функцияси геперсекрецияда ошиб, гипосекрецияда камаяди. Патологияда, ошқозон девори қонда айланиб юрувчи заҳарларни яъни моддалар алмашинув бузилиш маҳсулотлари бўлиши мумкин. Касалларда уремия юз берганда, экскретор функцияси туфайли ошқозон ширасида мочевина пайдо бўлади. Грипп, дизентерия, полиартрит ва бошқа касалликлар туфайли ҳосил бўлган хўжайраларни парчаланиш маҳсулотлари ва токсинлар ошқозон девори зарарланишига, яъни гастритга олиб келади. 18.8. ИЧАКДА ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШНИНГ БУЗИЛИШИ Дуоденумга ўт тушиши бузилишидаги овқат ҳазм қилиш. 12-бармоқли ичакка етарли миқдорда ўт тушмаса гипохолия, умуман тушмаса ахолия дейилади. Болаларда умумий ўт йўлига жисмларни тушиб қолиши, гижжалар билан тиқилиб қолиши, унинг чандиқ билан тешилиши, ўсмалар, жигар дарвозаси лимфатик тугунларнинг катталишиши юз беришида юқоридагиларга олиб келади. Янги туғилиган ва она кўкраги билан озиқланадиган болаларда ичакка ўт тушиши бузилишига қўйидагилар сабаб бўлади: ўт йўллари атрезияси ҳалқасимон ошқозон ости безида ва умумий ўт йўлининг эзилиши, гемолитик касалликлар, ўтнинг қуюқлашишига сабаб бўлади. Гипо ва аҳолияда ичакда ҳазм қилиш бузилади. Агарда ўт бўлмаса, панкреатик шира таркибидаги липаза кам фаол бўлади, натижада ёғлар эмулсияланмайди ва уларнинг липолитик ферментлар билан контакти бузилади. Ёғ кислоталари сўрилиши бузилади. Уларнинг сўрилиши учун ўт кислоталари керак бўлади. Ёғда эрувчи витаминларнинг ҳам сўрилиши бузилади. Ёғ ҳазм бўлиши бузилгандан кейин стеорея (steor-ёғ, rhoe-оқим) юз беради, яъни ахлат таркибидаги ёғнинг миқдори кўпаяди; 70-80% ейилган ёғ ахлат билан ажратилади, аҳлат Билан чиқиб кетади. Парчаланмаган ёғлар ичак масасини ўраб олади, натижада уларга протеолитик ферментлар таъсири камаяди. Ўт кислоталари етишмовчилиги эпителийларнинг сўрилиш қобилияти кучайтиради, бу ичак ҳужайралари томонидан химус таркибидаги витаминларни адсорбцияси ва девор ҳазм қилиши бузилишига олиб келади. Натижада сўрилиш маҳсулотлари концентрацияси камаяди. Гипо ва ахолияда карбонсув, оқсил, ёғларнинг ҳазмланиши бузилади. Ҳазм қилинмаган ёғлар билан бирга ёғда эрувчан витаминлар ҳам йўқотилади. Гиповитаминоз ривожланади. Д витамин ўзлаштирилмаслиги рахитга, К витакминнинг етишмаслиги қон ивувчанлиги пасайишига ва А витамининг етишмаслиги тери ва шиллиқ қаватларнинг қуруқлашишига олиб келади. Ўт ичак перистальтикасини стимуллайди, у етишмаганда ич қотиш юз беради. Йўғон ичакда ачиш ва чириш зўраяди, агарда ўтнинг бактерицид ҳусусияти етишмаса, организмда интоксикация юз беради. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling