Патологик физиология
Download 1.57 Mb.
|
Хакбердиев 2-том
17.7. ГИПОКСИЯНИНГ ОҚИБАТЛАРИ
Орган ва системалардаги кислород тансиқлиги уларда ҳар хил патологик ўзгаришларнинг содир бўлишига олиб боради. Бу ўзгаришлар эса компенсатор механизмларининг етарли эмаслиги ёки уларни тугаши билан боғлиқдир. Тўқималарда кислороднинг тансиқлиги моддалар алмашинувининг ҳамма турларини бузилишига ва чала оксидланган моддаларнинг тўпланишига олиб келади. Бу борада энг аввал энергетик алмашув жафо тортади, бу макроэгик бирикмаларнинг умумий микдори камайиши АТФ синтезининг пасайиши, парчаланишининг кучайиши, бу баробарига АДФ, АМФ ва анорганик фосфатнинг ортиши билан намоён бўлади. Тўқималарда креатинфосфатнинг миқдори ҳам камаяди. Айни замонда гликолиз жараёнини тезлашиши, жигар ва мушакларда жамғарилган гликогеннинг камайиши, сут ва пироузум кислоталарининг кўпайиши кузатилади. Қонда ёғларни чала оксидланган маҳсулотлари - - ёғ ва ацетосирка кислоталар тўпланади, улар табиийки кислота-ишкор мувозанатини ўзгартиради, метаболик ацидоз келиб чиқади. Оқсил алмашинуви манфий азот баланси билан ифодаланиб, қонда аммониак ва аминокислоталар миқдорини кўпайиши билан намоён бўлади. Электролитлар алмашинувининг бузилиши уларни ҳужайра мембраналари орқали фаол ўтиши (транспорти) ни бузилиши тарзида бўлиб, натижада ҳужайра ичидаги калийни камайиши ва биоэнергетиканинг бузилиши келиб чиқади. Гипоксиянинг кучайишидан келиб чиқадиган моддалар алмашинувининг бузулиши ҳужайралар мембраналарини шикастлаб протеолитик ферментларни ажралиб чиқишига ва улар таъсирида тўқималарни деструкцияси ва парчаланишига имконият яратади. Моддалар алмашинувининг жиддий бузилиши организмда токсик (заҳарли) метаболитларнинг тўпланишига ва оқибатда алоҳида орган ҳамда системалар фаолиятининг ўзгаришига олиб келади. Гипоксияларда марказий нерв системасида ўзгаришлар эрта пайдо бўлади. Касалларда бу эйфория шаклида намоён бўлиб, ўз ҳолатини танқидий баҳолаш пасаяди, ички тормозланишнинг бузилиши ва қўзғолувчанлик жараёнларининг устунлиги оқибатида ҳаракатга оид безовталик ривожланади. Сўнг бош мия фаолиятининг пасайганлик симптомлари пайдо бўлади. Булар бош оғриши, тез чарчашлик, мадорсизлик, кўз ўткирлигининг сусайиши, эшитиш қобилиятининг пасайиши, бўшашлик, уйқу босиши, умумий тормозланиш, онгнинг бузилиши, аҳволи тўғри тассавур этмаслик кабилар билан ифодаланади. Оғир гипоксияларда тоник ва клоник қалтирашлар, ҳаттоки кома пайдо бўлади. Марказий нерв системаси регулятор функциясининг бузилиши, ҳамда моддалар алмашинувида ҳосил бўладиган заҳарли моддаларнинг тўпланиши оқибатида организмнинг бошқа системаларининг бузилиши содир бўлади. Касалларни юрак-томир системасида аритмиялар, ҳусусан, тахикардия, экстрасистомия, титроқ аритмия пайдо бўлади, томирлар тонусининг пасайиши оқибатида эса циркулятор ўзгаришлар бўлиши мумкин. Баъзида умумий қон айланишининг бузилиши кузатилиб, у гипоксияни асоратларини пайдо қилади. Нафаснинг бузилиши нафас қисиш, юзаки нафас олиш каби аломатлар билан номоён бўлади, ҳамда Чейн-Стокс даврий нафаси келиб чиқади. Бундай ҳолатда ўпканинг вентиляцияси янада бузилади ва гипоксиянинг аломатлари зўраяди. Касалларда меъда, ичакларни ҳаракати ва сектор функцияларини, шунингдек меъда ости безининг функциясини бузилиши оқибатида анорексия, кўнгил айниши, қусиш ҳодисалари пайдо бўлади. Буйракларнинг фильтрлаш функциясининг бузилиши диуризни камайишига, ҳаттоки анурияга олиб келиши мумкин. Гипоксиянинг оғир турларида гипотермия юзага келиши, моддалар алмашинувининг пасайиши ва ҳароратни бошқаришни бузилиши билан боғлиқдир. Умуман гипоксиянинг оқибатлари, қанчалик давом этиши, суръати ва унинг локализация (жойлашиши)си билан боғлиқ. Бунда одам ва ҳайвон организмининг ёши ва унинг гипоксияга нисбатан чиниққанлиги маълум аҳамиятга эга. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling