Патологик физиология


ТЎҚИМА БИЛАН АЛОҚАДОР (ГИСТОТОКСИК) ГИПОКСИЯ


Download 1.57 Mb.
bet67/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

17.4. ТЎҚИМА БИЛАН АЛОҚАДОР (ГИСТОТОКСИК) ГИПОКСИЯ

Тўқималарда биологик оксидланиши жараёнларида иштирок этувчи ферментлар функцияларини бузилишидан келиб чиқади. Бу гипоксияларда тўқималар қондаги етарли миқдордаги кислороддан фойдалана олмайди, чунки тўқималарда оксидланиш қайтарилиши занжирини бирор жойи шикастланган бўлади. Бу гипоксия цианни бирикмалари билан заҳарланиш (цинтохромоксифаза ферменти фаолиятини тўхташи) оқибатида ривожланади. Бу вақт нафас ферментидаги томирни икки валентли ҳолатига қайтарилишига тўсқинлик пайдо бўлади ва ҳужайраларни кислородни истеъмол қилиши тўхтайди. Алкоголь эфир, уретан дегидрогеназа ферментлдарини фаолсизлантиради. Бу типли гипоксия витаминлар етишмовчилигида ҳам пайдо бўлади. Айниқса рибофлавинни етишмовчилигидан келиб чиқади, чунки бу витамин флавин ферментларни простетик гуруҳини ҳосил қилади. Шунингдек николтин кислотани етишмовчилигида ҳам гипоксия кузатилади, сабабики бу витамин кодегидразалар таркибига киради.


Тўқималар гипоксияси барбитуратларни миқдорини ортиқча юбориш, баъзи антибиотиклар, биологик ва бошқа заҳарловчи моддалар таъсирида ҳам ривожланади. Кейинги йиллардаги маълумотларга қараганда тўқима билан алоқадор гипоксия нафас занжирида оксидланиш ва фосфорланиш жараёнларини бир-биридан ажралиши оқибатида содир бўлади. Шундай таъсир қилувчи экзоген ва эндоген кимёвий моддаларга грамицидин, 2-4 д – дининтрофенол, тироксин, трийодтиронин, дикумарин кабиларни кўрсатиш мумкин. Бу моддалар тўқималарда кислородни истеъмол қилишини кучайтиради, лекин тўқимада макроэргик бирикмалар дефицити келиб чиқади, натижада биологик оксидланишининг нисбий етишмовчилиги ривожланади бунда нафас занжирининг фаолиятининг суръатини юқорилигига қарамай, тўқималар кислород танқислигини сезади.


17.5. АРАЛАШ ТИПЛИ ГИПОКСИЯЛАР

Ниҳоят кўп учрайди ва икки ёки ундан ортиқ гипоксияларни ўзаро уйғунлашуви билан ифодаланади. Ўткир қон йўқотиш оқибатида пайдо бўладиган гипоксия аралаш гипоксиянинг ёркин мисолидир, чунки бу вакт биринчи булиб гемодинамик ўзгариш пайдо бўлади ва уни оқибатида циркулятор гипоксия келиб чиқади, сўнг эса қоннинг кислород сиғимини камайиши ва гидремияси туфайли қон билан алоқадор гипоксия қўшилади.


Амалий жиҳатдан ҳар ҳил оғир касалликларда кузатиладиган кислород етишмовчилигида биз аралаш типли гипоксияларни шоҳиди бўламиз. Гипоксик ҳолатларда организмнинг кислород бюджети ўзгаради. Гипоксиянинг турини аниқлаш учун одатда қонни газлар таркиби ўрганилади. Қуйидаги жадвалда ҳар хил гипоксияларда қоннинг кислород ташиш (транспорт) функциясининг баъзи кўрсаткичлари келтирилган. (3-Жадвал)



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling