Pdf-xchange 0 Examples


Download 6.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/242
Sana03.12.2023
Hajmi6.97 Mb.
#1798925
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   242
Bog'liq
konf02

Adabiyotlar 
1. Uzluksiz ta’lim tizimi uchun о‘quv adabiyotlarining yangi avlodini yaratish 
konsepsiyasi //Karimov A.A., Imomov E.Z. va boshqalar. –T.: Sharq. 2002 
ТАЪЛИМДА ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИК ВА АХБОРОТ 
КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ИНТЕГРАЦИЯСИ 
Узақов Б.М.
ТАТУ Фарғона филиали 
1997 йил 29 августда қабул қилинган “Кадрлар тайёрлаш Миллий 
дастури”да таълим беришнинг илғор педагогик технологияларни, 
замонавий ўқув-услубий мажмуаларни яратиш, ўқув-тарбия жараёнини 
дидактик жиҳатдан таъминлаш, ўзлаштириш юзасидан мақсадли инновация 
лойиҳаларини шакллантириш ва амалга ошириш йўли билан илм-фаннинг 
таълим амалиёти билан алоқасини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб 
чиқиш, илғор ахборот ва педагогик технологияларни ўқув-тарбия жараёнига 
ўз вақтида жорий этиш механизмини рўёбга чиқариш кабилар алоҳида 
кўрсатиб ўтилган эди. 
Булардан келиб чиқиб, ҳозирги кунгача инновацион педагогик 
технологияларни ишлаб чиқиш, таълим-тарбия жараёнида кенг қўллаш, 
самарали натижаларга эришиш бўйича кўплаб илмий-тадқиқот ишлари 
ҳимоя қилинди, ўқув, ўқув-услубий, методик ишланмалар тайёрланиб 
узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларида, фанларни ўқитишда 
замонавий педагогик технологиялардан фойдаланилмоқда. 
Инновацион педагогик ва ахборот коммуникация технологиялари 
етарлича ривожланиб борар экан, бизнинг кейинги вазифамиз уларни 
интеграциясини вужудга келтиришимиз лозим бўлади. 
Интеграция сўзи лотинча integration – тиклаш, тўлдириш деган 
маъноларни англатиб, интеграциялаш эса, бир бутуннинг алоҳида бир-
бирига боғлиқ қисмларини илмий билимлар асосида яқинлаштириш, 
тўлдириш ва юқори даражага олиб чиқишдан иборат жараёндир. 
Бугунги кунга қадар интеграциянинг сиёсий, ижтимоий, ишлаб 
чиқариш, иқтисодий, молиявий, маданий, илмий ва таълимий (педагогик) 
интеграция каби турлари мавжуд. 
Мамлакатимиз 
таълим 
тизимида 
инновацион 
педагогик 
технологиялардан 
ва 
ахборот 
коммуникация 
технологияларидан 
фойдаланишнинг методик тизими ишлаб чиқилиб, таълим-тарбия 
жараёнида қўлланилаётган бўлсада, бу соҳада етарлича муаммолар мавжуд. 
Хусусан: 
 Таълим парадигмасининг ўзгариши (кўп таълим олиш эмас, 
олинган таълимни ноодатий ҳолларда қўллай билиш) бутун таълим тизими 


357 
мақсади, мазмуни, ташкил этиш шакли ва воситалари, методларини 
қайтадан кўриб чиқиш, ўқувчилар эгаллаган билимларини фаолиятга 
қўллашни шакллантириш. Бунинг учун инновацион педагогик ва ахборот 
коммуникация технологиялари интеграцияси муҳитида чуқур билим 
беришга эришиш. 
 Бугунги кунгача педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини 
ошириш институтлари дастурларида таълим жараёнида инновацион 
педагогик ва ахборот коммуникация технологиялари интеграцияси 
муҳитини шакллантириш ва ундан фойдаланиш жараёни акс этмаганлиги, 
бир тизимга келтирилмаганлиги. 
 Педагогика йўналишидаги олий ўқув юртлари ва малака ошириш 
институтларида инновацион педагогик ва ахборот коммуникация 
технологиялари интеграцияси муҳитининг ўқитувчилар тайёрлашдаги 
аҳамияти ва методикасининг ишлаб чиқилмаганлиги. 
 Фанларни ўқитишда интеграция ва интеграциялашган муҳитни 
ташкил этиш аҳамияти, муаммоларига эътибор қаратилмаганлиги ва ҳ.к. 
Биз интеграциялашган таълим муҳити ҳақида фикр юритар эканмиз, 
аввало таълим муҳити нима эканлигини айтиб ўтишимиз лозим. 
Муҳит ўзининг чегараси ва таркибига эга. В.И.Слабодчиков ғоясига 
кўра, қаерда таълим муҳити мавжуд бўлса, унинг мазмун-моҳияти, 
алоқалари ва воситалари мавжуд бўлади ва “муҳит асосини нималар ташкил 
этади?”, “унинг қандай алоқалари мавжуд?”, “воситаси нима ва нималари 
билан ажралиб туради?” каби саволларга жавоб бериши керак. 
Таълим муҳити қандайдир илгаридан белгилаб берилган, бир маъноли 
тушунча бўлмасдан, таълим берувчи ва таълим олувчиларнинг учрашуви 
қаерда бошланса, ўша ердан таълим муҳити бошланади. Қайсики улар 
биргаликдаги фаолиятнинг манбаи сифатида алоҳида инстутларда, таълим 
дастурлари, таълим субъектлари орасида таълим жараёни ташкил этилиб 
муҳит лойиҳаланади ва қурилади. Бундай муҳит таълимни ташкил этиш 
жараёнида субъект (ўқитувчи ва ўқувчи)ларнинг биргаликдаги 
фаолиятининг фазоси сифатида изоҳланади. 
Бундан келиб чиқиб, бизнинг галдаги
таълимни ташкил этиш учун инновацион педагогик ва ахборот 
коммуникация технологиялари интеграцияси муҳитини яратишдир. Бундай 
муҳитни яратиш натижасида: 
 билимларни эгаллаш тизимли амалга оширилади; 
 билимларни ўзлаштиришда қўлланиладиган педагогик ва ахборот 
технологияларининг ғоя ва усулларини уйғунлашишига, уларни синтез 
бўлишига, биридан икинчисига тез алмаштиришга ёрдам берадиган маҳорат 
шаклланади. 
 ўқувчиларни билим олишга бўлган эътиқоди, ишончи самарали 
шаклланиб, шахсни ҳар томонлама ривожлантиришга эришилади. 


358 

Download 6.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling