Pdf-xchange 0 Examples
ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА
Download 6.97 Mb. Pdf ko'rish
|
konf02
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИКЛАРНИНГ ЎРНИ
ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА
ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИКЛАРНИНГ ЎРНИ Зафаров А.А., Хайруллаева Н.А. Андижон давлат университети Асрлар чегараси ахборот жамиятига ўтиш даври бўлди. Ахборот ҳажмининг қуюнсимон ўсиши инсоният фаолиятининг барча жабҳаларига ўз таъсирини кўрсатди.Олий мактабни дунё таълим муҳитига кириб бориши мукаммалликни, шунингдек компьютер-ахборот ташкил этувчисини жиддий ўзгартиришни талаб қилади. Таълимнинг автоматлаштириш билан боғлиқ саволлар алоҳида қизиқишни намоён этади, чунки бугунги кунда техник воситаларсиз “қўлбола услублар” ўзининг имкониятини йўқотиб бўлди. Электрон 368 дарсликлар, услубий қўлланмаларни компьютерда тақдим этиш бир қанча афзалликларга эга. Биринчидан, деярли чегараланмаган хажмдаги маълумотлар билан ишлаш, иккинчидан маълумотларни ихтиёрий зарурий шаклда сақлаш. Электрон дарслик оддий дарсликдан қандай фарқ қилади? Электрон дарслик (ЭД) ўқув фаннинг асосий илмий мазмуни акс этган, ахборотда жойлашган ўргатувчи, назорат қилувчи, модуллаштирувчи ва бошқа дастурлардан иборат тўплам. Электрон дарслик жуда мобил бўлиб: -керакли маълумотларни зудлик билан топишга ёрдам беради; -катта матнли тушунтиришларга кўп маротаба мурожат қилинганда вақтни сезиларли тежайди; -қисқа матни билан бирга – кўрсатади, ҳикоя қилади, моделлаштиради ва х.з. Айнан мана шунда мультимедиа технологиясининг имконияти ва афзалликлари намоён бўлади. ЭД нинг камчиликларига маълумотларни дисплейдан қабул қилиш унчалик физиологик эмаслиги ва китобдан анча қиммат нархга эгалигини киритиш мумкин. ЭД нинг учта асосий ишлаш режимини ажратиш мумкин: *текширмасдан ўқитиш; *текшириб ўқитиш, ҳар бир мавзу, бўлимнинг якунида ўқувчига бир нечта саволларга жавоб бериш таклиф этилади, шу тариқа маълумотларни ўзлаштирилиш даражаси аниқланади; *матнли назорат, билимларни якуний назорати учун мўлжалланиб, баҳо қўйилади. Ҳозирги кунда дарсликларга қуйидаги талаблар қўйилмоқда: структурланганлик, мурожаатда қулайлик, баён этилган материалнинг кўргазмалилиги. Дарсликнинг электрон варианти ўқитишнинг самарадорлигини оширади ва шунингдек мустақил тайёргарлик кўришда қулай қурол хисобланади. Маълумки, фанни мукаммал эгаллаш учун нафақат назарий билимларни ўрганиш, балки масалалар ечишдаги амалий куникмаларни ҳам шакллантирмоқ зарур. Бунинг учун ўрганилаётган жараёнлар ва ҳодисаларнинг физикавий моделини тузишни, ечиш алгоритмини тузишни ўрганиш лозим. Бу мақсадларга эришиш учун ЭДда туркум модель дастурлар қўлланилган бўлиб, у масалаларни кўргазмали, график, анимация тарзда намоён қилади. Бу эса нафақат тушунишни осонлаштиради, балки талабада интуитив ва тасвирли фикрлашни ривожлантиради. ЭД нинг яна бир афзаллиги масофали ўқитишга имкон беради. Баён этилганларда кўриниб турибдики, ЭДни яратиш машаққатли иш бўлиб, анча мурккабдир. Бу борада бизнинг ютуқларимиз камтарона бўлсада, педагогик жараённинг натижалари қилинган меҳнат ўзини оқлашидан далолат беради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling