Pdf-xchange 0 Examples


Download 6.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/242
Sana03.12.2023
Hajmi6.97 Mb.
#1798925
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   242
Bog'liq
konf02

Адабиётлар 
1. Tay Vaughan.Multimedia: Making It Work. Chapter 1: What Is 
Multimedia?. 2011. ISBN: 978-0-07-174850.
2. Cecília Sík Lányi. Virtual reality and environments. First published April, 
2012. Printed in Croatia. Published by InTech.ISBN 978-953-51-0579-4, 
p.27 
ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРНИ РАҚОБАТБАРДОШ КАДР СИФАТИДА 
ШАКЛЛАНИШИДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР 
Мадолимов Ф., Кирйигитов Б., Мадаминов З., Азимов Р. 
Андижон давлат университети 
Мамлакатда ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг изчил суръатларда 
ривожланишини ватанга бўлган садоқат туйғуларини шакллантирмасдан 
ҳал этиб бўлмайди. Айниқса, иқтидорли ёшларни тарбиялаш шунчалик 
муҳим, мураккаб ва кўп қирралики, мамлакатнинг ҳар бир ривожланиш 
босқичларида бу масала қайта ва қайта кўриб ўтилади. Ахборот 
коммуникация ва инновацион технологияларни турли соҳаларда жадал 
тарзда жорий этиб борилиши билан бизнинг жамиятда иқтидорли ёшларга, 
уларнинг етук кадр бўлиб шаклланишига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Ахборот тизимини жорий этилиши ёш авлодни қадр-қимматини, 
дунёқарашини, ватанга садоқатини шаклланишида муҳим аҳамият касб 
этмоқда. Бугунги кунга келиб кўпчилик ёшлар ғарб мамлакатлари 
томонидан тарғиб этилаётган ҳаёт тарзига ўтиб бормоқда.
Бугунги кунда Интернет тармоғига кирувчилар контингентини катта 
қисмини асосан ёшлар ташкил этади. Ёш авлоднинг Интернет ахборот 


373 
ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи уларнинг ёши ва руҳий ҳолати 
ҳусусиятларига 
боғлиқ 
холда 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Ахборотлаштириш тўғрисидаги” қонуни ва қонун ости хужжатлари билан 
белгилаб қўйилган. Ахборот тизими ёшларни электрон адабиётлар билан 
танишишга, маданиятни ўрганишга, ўзаро ахборот алмашинувига кенг 
имконият яратиб бермоқда.
Интернет орқали билим олиш, эстетика ва саньат, тарихий воқеалар, 
экологик жараёнлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳақидаги 
маълумотлардан ногирон ёшларнинг хабар топишига имконият яратилди. 
Лекин Интернет ахборот ресурслари барча ёшларга бирдай ижобий таъсир 
этмай, балки уларнинг онгига, маданиятига, миллий урф-одатларига, 
ҳуқуқий, ташаббускорлик ҳолатига, диний дунёқарашига ва экологик 
тарбиясига турлича таъсир кўрсатмоқда. Ёшларда тез мослашувчанлик 
ҳислатлари катта ёшдагиларга нисбатан анча юқори даражада бўлганлиги 
учун уларнинг хулқ атвори, руҳий ҳолатидаги ўзгаришларни мунтазам 
равишда кузатиб бориш лозим. 
Интернет тармоғининг афзаллиги шундаки, ихтиёрий маълумотни 
бир зумда олишингиз ва уни қайта ишлашингиз мумкин. Ҳар бир ёш ўзини 
қизиқтирган соҳага оид электрон ахборот ресурслари жамғармасини 
яратиши, ижодий фаолият олиб бориши ва эришилган натижаларни 
жамиятнинг бирон бир соҳасига тадбиқ этиши мумкин. Рақобатбардош етук 
мутахассис бўлиб етишишга замин яратилади. Ёшларнинг маънавий 
савияси 
ошади, 
дунёқараши 
шаклланади, 
ижтимоий-иқтисодий 
ўзгаришларни таҳлил қилишлари асосида ташаббускорлик хислатлари 
янада ривожланади. 
Ёшларда ташаббускорликни шакллантириш диалектик боғланишлар, 
яъни интеллектуал – англаш, эмоционал-қадрият, амалий фаолият 
элементларига боғлиқ. Шунинг билан бира ёшларда муҳим инсонийлик 
фазилатлари ва сифатларини шакллантириш, жамиятнинг турли соҳаларида 
бўлаётган ўзгаришларни англаши, билиши ва унга мослашишга тайёр 
бўлиши ёш авлодни ривожланишида асосий мақсад ҳисобланади.
Сўнги йилларда ахборот коммуникация технологиялари ва 
тизимининг экспоненциал равишда ривожланиши билан жамиятда бу 
масалага жиддий эътибор қаратила бошланди. Шахснинг ижтимоий 
жиҳатдан етук инсон бўлиб шаклланишида ахборот манбалари, 
жумладан, тарихий-маданий ёдгорликларни, урф-одатларниўрганиш, 
тарихий обидаларни асраш, халқнинг келиб чиқиш тарихини ўрганиш ва 
англаш муҳим аҳамият касб этади. Ёшларни ташаббускорлик ва 
ватанпарварлик руҳида тарбиялаш асосида – ватанга, яшаш жойига, ўз 
оиласига бўлган меҳр-мухаббати ва ҳурмати ётади. Шу биос ҳам бугунги 
кунда ахборот коммуникация тизими ёш авлоднинг руҳан етук баркамол 
инсон бўлиб шаклланишида ахборот манбаи сифатида фойдаланиб 
келинмоқда. Ахборот тизимини жорий этилиши ёш авлодни 


374 
дунёқарашини, эътиқодини, қадр қимматини ва ватанга, оилага бўлган 
меҳр-муҳаббатини шаклланишида муҳим ўрин эгалламоқда. Деярли 
кўпчилик ёшлар ғарб мамлакатлари томонидан тарғиб ташвиқот 
этилаётган ҳаёт, турмуш ва яшаш тарзига тақлид қилиб, ўтиб бормоқда. 
Бу ўз навбатида ижобий ва салбий ўзгаришларни юзага келишига олиб 
келади. 
Ёшларда руҳан мослашувчанлик ҳислатлари катта ёшдагиларга 
нисбатан анча юқори бўлганлиги туфайли уларнинг хулқ атвори, юриш 
туришидаги, руҳий ҳолатидаги ўзгаришларни кузатиб бориш мақсадга 
мувофиқ. 
Ватанпарварлик ва ташаббускорлик бугунги кунда ёш авлоднинг 
руҳий-инсонпарварлик ҳолатини белгиловчи фактор ҳисобланиб, 
жамиятнинг мўтадиллигини, давлатнинг барқаорлиги, хавфсизлиги ва 
мустақиллигини таъминлайди. 

Download 6.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling