Pdf-xchange 0 Examples
ЎҚИТУВЧИНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИ
Download 6.97 Mb. Pdf ko'rish
|
konf02
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎҚИТУВЧИНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ
ЎҚИТУВЧИНИНГ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ Ражабов М.Ж, Ражабова Х.Х ФарДУ, ТАТУ ФФ Ўқитувчининг инновацион фаолиятини самарали амалга ошириш бир қатор шарт-шароитларга боғлиқ. Таълим сифатини ошириш ахборот технологияларидан фойдаланишга боғлиқлиги барча томонидан тан олинган хақиқатдир. Ушбу соҳада мамлакатимизда жуда катта ишлар амалга оширилмоқда ва турли ютуқларга эришилди. Шу билан биргаликда хал қилиниши керак бўлган муаммолар ҳам мавжуд бўлиб, бу муаммолар техник жиҳозланиш эмас, балки назарий ва услубий таъминот билан боғлиқдир. Ўқитувчиларимизнинг катта қисми ўз касбий фаолиятларида ахборот технологияларидан фойдаланишга тайёр эмаслиги маълум бўлиб қолди. Менинг назаримда компьютер саводхонлиги ва ахборот технологияларидан фойдаланиш билан таништирувчи қисқа муддатли семинарлар, малака ошириш курсларидаги маълум дарс соатларининг ажратилиши етарли даражада эмас. Ушбу ишлар ўқитувчиларнинг умумий дунёқарашларини кенгайтиришда яхши натижа беради, лекин асосий масала ўқув жараёнига ахборот технологияларини жорий этишни ҳал этмайди. Бу вазифани фақатгина барчапедагогларни тизимли, услубий, назарий ва технологик ўқитиш орқали ҳал қилиш мумкин. бундай ўқитишни эса кучли педагогик жамоа ва юқори даражада жиҳозланган малака ошириш 367 институтларит базасида амалга ошириш керак. Ана шундай курсларни ташкил қилишга эса ўқитувчилар малакасини ошириш тизимидаги бир қатор муаммолар мавжуд институтлар профессор-ўқитувчиларининг тайёр эмасликлари, институтлар ўқув дастурлари ва ўқув режалари бугунги кун талаблари, тингловчиларнинг индивидуал эхтиёжларига жавоб бермаслиги ва х.к. Ўқитувчининг инновацион фаолияти турли хилдаги қарашларнинг тўқнашуви ва ўзаро бойитилиши динамикасида амалга оширишни кўзда тутади. Инновационлик педагогик жараённи ифодалаб, нафақат унинг дидактик қурилмасида, балки ўқитувчининг ижтимоий моҳиятли ва рухий қиёфасига ҳам тааллуқлидир.Ахборот технологияларидан фойдаланиш дарс самарадорлиги асосини ташкил этади. Бунинг натижасида ўқитувчи ўз билим ва илмий фаолиятни таъминлайдиган кенг қамровли мавзуга эга бўлади. Ўқитувчи ўз нуқтаи назарида ўралашиб қолмайди, у педагогик тажрибаларнинг бой шакллари орқали очилиб, мукаммалашиб боради. Бундай вазиятларда ўқитувчининг фикрлаш, ақлий маданияти ўзгариб боради, хиссий туйғулари ривожланади. Кейинги шарти - бу ўқитувчининг маданият ва мулоқотга шайлиги. Янгилик педагогик янгилик меъёри сифатида ўзида таклиф қилинадиган янгисини, янгилик даражаси моҳиятини акс эттиради. Педагог олимлар янгиликнинг қўлланиши машҳурлиги даражаси ва соҳасига кўра фарқланадиган мутлоқ, чегараланган мутлоқ, шартли, субъектив даражаларини фарқлайдилар. Адабиётлар 1. А.В.Гордеев, А.Ю.Молчанов. «Системное программное обеспечение» (Учебник), 2001. 2. С.С.Гуломов ва б. «Ахборот тизимлари ва технологиялари». 2000. 3. Алексей Гончаров. Самоучитель HTML, 2001. Download 6.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling