Pdf-xchange 0 Examples
Download 6.97 Mb. Pdf ko'rish
|
konf02
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
- ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИОН ВА ГИС ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ҚЎЛЛАШНИНГ АХАМИЯТИ
Фойдаланилган адабиётлар
1. Каримов И. Асарлар тўплами. 1-20 жилдлар. Т. Ўзбекистон. 1996- 2012. 2. Сайидахмедов Н. Янги педагогик технологиялар (назария ва амалиёт). Т.: Молия. 2003. ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИОН ВА ГИС ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ҚЎЛЛАШНИНГ АХАМИЯТИ Ғаниева Ш., Жабборов Х. ТАТУ Фарғона филиали Таълимда замонавий педагогик ва ахборот технология ғоялари ўзига хос ўринни эгаллаб бормоқда. Шунингдек, таълим самарадорлигини оширишда замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини жорий этиш зарурияти пайдо бўлмоқда. Ҳар бир таълим муассасаларда фанларни ўқитиш жараёнида замонавий технологияларнидан фойдаланилмоқда, жумладан техника ва иқтисодий фанларни ўқитишда ҳам кўплаб янги педагогик технологиялар қўланилмоқда. Илмий-техник ривожланиш халқ хўжалигини қайта қуроллантиришини ва турли соҳаларда қўлланилувчи техника ва технологияларнинг тез алмашиб туришини тақозо қилмоқда. Бугунги кун учун фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини ўзида жамлаган янги восита ва технологияларнинг ишлаб чиқаришда қўлланилиши оддий ҳолга айланиб қолди. Илмий – техник ривожланиш жараёнида замонавий ишлаб чиқариш асосларининг ўзгариши, янги қурилма ва технологияларнинг қўлланилиши ақлий меҳнат ҳиссасининг, ишчининг меҳнатдаги ижодий қобилияти, унинг касбий мобиллигининг ошишига ва табиийки, талабалар олий ўқув юртларда олиши керак бўлган билим ва қобилиятлар тизимининг ўзгаришига олиб келмоқда. 333 Ривожланган мамлакатларда янги мураккаб қурилма, технологияларни ўрганиш ва амалга киритиш жараёнларини тезлаштириш учун уларга компьютерли ўрганиш тизимларини киритиш одатий ҳолга айланиб бормоқда. Чет элда ўргатишга мўлжалланган "юмшоқ" дастурий воситани ишлаб чиқиш юқори малакали ишчилар (рухшуносларни, фан ўқитувчиларини, компьютер дизайнерларини, дастурчиларини) меҳнатини талаб қилгани учун жуда "қиммат" соҳа ҳисобланади. Лекин шунга қарамай, кўпгина чет эл фирмалар таълим масканларида янги компьютерли ўқув тизимлари яратилишини молиялаштирди ва бу соҳада ўз изланишларини олиб боришмоқда. Методологик томондан касбий тайёргарликни қўллаб- қувватлашда компьютер воситаларининг ишлаб чиқилиши ва қўлланилиши бошидан бошлаб бир-бири билан боғлиқ бўлмаган турли соҳаларда ривожлана бошланган. Мультимедияли техник воситаларга эга бўлган компьютерлар видео ва аудио ахборотларнинг дидактик имкониятларидан фойдалана олади. Гиперматн тизимлари ёрдамида матннинг ўзида мурожаатларни ташкил қилса бўлади, бу эса калит сўзлар ёрдамида керакли маълумотларни излашни осонлаштиради. Ахборот коммуникацион тармоқлар ва ГИС (географик информацион система) технологиялар ривожи эса сайёрамизнинг турли нуқталарида сақланаётган катта ҳажмдаги маълумотга осон эришиш имконини яратади ва шу билан бирга масофавий таълим тизимлари ривожига туртки беради. Геоинформацион система (географик информацион система, ГИС) – бу фазовий (географик) маълумотлар ва улар билан боғлиқ бўлган объектлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, сақлаш, тахлил қилиш ва географик визуаллаштириш учун хизмат қилувчи тизимдир. Унинг таркибида фазовий маълумотларни жамловчи маълумотлар базаси, растрли ва векторли графикларни тахрирловчи дастурлар ва фазовий тахлил дастурлари мавжуд. Бундай тизимлар ҳозирги кунда электрон картография, ахоли бошқаруви, транспорт, йўл қурилиши, шаҳарсозлик, ўрмон хўжалиги, иқтисодиёт, харбий ва бошқа кўплаб сохаларда қўлланилмоқда. Таълим тизимини ГИС технологиялари ёрдамида ахборотлаштириш – бу ҳаётдан янги усулларни излаш жараёнидир. Таълимни ахборотлаштириш, яъни талабаларга фазовий маълумотлар, электрон хариталар, маълумотлар базалари ва улардаги маълумотлардан эркин фойдаланиш имкониятларини тақдим этишдир. Шу ўринда геоинформацион технологияларнинг таълим тизимига тадбиқ этишдаги хорижий давлатлар тажрибасига назар ташласак. АҚШ университетларининг 500 дан ортиғи талабаларни ўқитиш ва илмий- тадқиқот ишларини амалга оширишда атроф-мухитни тадқиқ қилиш институти (ESRI) томонидан ишлаб чиқилган ARC/INFO дастурий махсулотидан фойдаланадилар. 334 Компьютер техникаси ва ГИС технологияларидан дарс жараёнида фойдаланиш, таълимда янги сифат кўрсаткичига эришиш учун таълим тизимини тўлиқ ахборотлаштириш лозим. Бунинг учун ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни методик қўллаб-қувватлаш зарур. Таълим тизимини ахборотлаштиришда ўқитувчидан дарсни янги инновацион ва педагогик технологиялар асосида ўтиш талаб этилади. Педагогик технологиянинг асосини ахборот технологияси ташкил этади. Чунки таълим жараёни технологиясининг асоси ахборот олиш ва қайта ишлашдан иборат. Хулоса қилиб айтганда, таълимда геоинформацион технологияларни қўллаш ва уни амалиётга тадбиқ этиш ўқитувчи ва ўқувчи (талаба)да ўқув жараёнига нисбатан анъанавий таълим туридан фарқли ўлароқ кучли қизиқиш уйғотади. Дарс машғулотларида ўқувчилар янада фаолроқ фанга жалб этилади ва таълим сифати, самарадорлиги ортади. Download 6.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling