Брейнсторминг – таълим олувчиларнинг ижодий ишларини ҳамкорликда ташкил этишларига оид махсус метод.
Бригада-лаборатория методи – мактаб ўқув жараёнини ташкил этиш усулларидан бири. Америкача далтон-планнинг бир кўриниши бўлиб, мустақил ўқув-лаборатия ишларини ўқувчилар бригадаси томонидан бажарилишига асосланган.
“Бумеранг” технологияси – ўқувчини машғулот ва машғулотдан ташқари жараёнларда турли ўқув адабиётлари, муаммоли тажриба бажариш мазмуни билан таништириш, фикрни эркин баён этиш ҳамда муайян тажрибани бажариш давомида уни баҳолашга қаратилган технология.
Бурч – ўқувчи ёки талабанинг, бирор шахс, оила, жамоа, эл-юрт, Ватан олдидаги мажбуриятини англатувчи ахлоқий тушунча.
Бутун сўзлар усули – савод ўргатишнинг илк даврида ўқувчилар диққатига бир қанча сўзлар ва уларнинг график ифодаси (яъни ёзма шакли) тақдим этилиб, сўзлар бўғинларга бўлиб таҳлил этилмай, фақат ўқувчининг кўрув хотирасига таяниб савод ўргатишнинг аналитик методларидан бири.
Бўш вақт – 1) кишининг мажбурий-ижтимоий меҳнати ва бошқа мажбурий машғулотлардан ташқари вақтининг бир жисми; 2) ўз ҳохишига кўра маънавий ва жисмоний ривожланиш, дам олиш учун сарфланадиган вақт.
В
Валеология – (лот. Valeo – саломатлик, logos – таълимот) инсон шу жумладан ўқувчи саломатлиги ҳақидаги таълимот.
Валидлик – тадқиқ этилаётган ҳодисалар соҳасига оид маълумотлар ва уларга нисбатан ташхисий муолажа репрезентативлигини ифодаловчи методиканинг мажмуавий тавсифномаси(тест).
Ватанпарварлик – ўқувчи ва талабаларнинг она-юртига, ўз ватанига муҳаббати ва садоқатини ифодалайдиган тушунча.
«Вен диаграммаси» стратегияси (методи) - ушбу стратегия таҳсил олувчиларда мавзуга нисбатан таҳлилий ёндашув, айрим қисмлар негизида мавзунинг умумий моҳиятини ўзлаштириш умумлаштириш кўникмаларини ҳосил қилишга йўналтирилади.
Вербал – инсоннинг товушли нутқига алоқадор жараён.
Do'stlaringiz bilan baham: |