Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet15/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Болалар уйи – қ. Меҳрибонлик уйи.
Болалар фольклори – оғзаки ижод намуналари. Одатда болалар ёки улар учун катталар томонидан яратилади. Фольклор жанрининг таркибий қисми.
Болалар хори – юқори ва қуйи овоз тембрига эга бўлган ўғил ва қиз болалардан ташкил топган қўшиқ куйловчи жамоа.
Болалар яслиси – қ. Ясли боғча.
Болалар ўйин қўшиқлари – фольклор жанри. Болалар ўйини жараёнида айтилади. Болалар ўйининиг таркибий қисми бўлиб, ўйин учун замин, кайфият ҳозирлайди, иштирокчилар ҳаракатини тўлдиради, драматик ҳолатни юзага келтиради.
Болалар ўйинлари – болаларни ақлий, ахлоқий, жисмоний ва эстетик тарбиялаш воситаларидан бири. Болалар ўйинлари болаларни жисмоний, ақлий ва маънавий тарбиялаш воситаси.
Болалар – ўсмирлар спорт мактаблари - қ. Спорт мактаблари.
Болаларни оталиққа олиш жамияти – Россияда 19 аср охиридан бошлаб болаларнинг ҳаёт шароитларини яхшилаш ва таълим-тарбия самарадорлигига эришиш мақсадида ташкил этилган жамият.
Болаларнинг анатомик-физиологик хусусиятлари – бола организмининг тузилиши, вазифалари, унинг ўсиши ва ривожланишини ўрганувчи ўқув предмети.
Ботаника (юн.botanikosўсимликка тегишли, botane - ўсимлик, ўт, гиёҳ) – ўсимликлар тўғрисидаги ўқув предмети. Ботаника дарсида ўқувчилар ер юзидаги ўсимликлар дунёсини, ўсимликлар организмлариниг ясаш ва ривожланиш қонуниятларини ҳамда уларнинг бу жараёндаги ўзаро алоқаларини, ташқи муҳитга нисбатан муносабатларини илмий жиҳатдан ўрганади.
Ботаника хонаси - ботаника фанини ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этиш мақсадида махсус жиҳозланган ўқув хонаси
Ботирлик – хавф-хатарли ишга дадил киришиш ва амалга оширишда намоён бўлувчи шахсий сифат.
Бош компьютер – ўқув жараёнида кўп машинали ҳисоблаш мажмуаларида бошқа компьютерларни бошқарадиган, тизимда (ҳисоблаш тармоғида) ишларни ташкиллаштирадиган ва асосий ахборот ишловини амалга оширадиган компьютер.
Бошланғич курс – муайян ўқув фан соҳаси йўналишидаги илк, бошланғич билимлар ва ушбу соҳага тегишли содда маълумотларнинг тизимли баёни ифодаланган ўқув кўрсатмалар.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling