Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet12/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Билиш компоненти – бошқаларни ва ўз-ўзини билишга қаратилган психик жараёнлар: сезги, идрок, тасаввур, хотира, тафаккур, хаёл ва ҳ.к.
Билиш назарияси (гносеология, эпистемология) – билиш қонуниятлари ва имкониятлари, билимнинг обьектив реалликка муносабатини ўрганади, билиш жараёнининг босқичлари ва шаклларини, билишнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги шартлари ва мезонларини тадқиқ қилади.
Билмоқ муайян соҳада маълумотга, билимга эга бўлмоқ.
Бинар дарс – таълим олувчилар билимдонликни таркиб топтириш имконини берадиган мужассамлашган дарс.
Биографик метод – педагогик тадқиқот усули, шахс келажагини лойиҳалаштириш, тузатиш (коррекциялаш), ташхислаш методи.
Биоиқлим атласи – ўқув кўргазма материали; очиқ ҳавода ва метеорологик омиллар мажмуи муҳитида одамга таъсир кўрсатадиган иқлим кўрсатгичларининг муайян ҳудуд доирасида тақсимланишини акс эттирадиган хариталар тўплами.
Биология Давлат таълим стандарти биология таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Биология хонаси – биология фанини ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этиш мақсадида махсус жиҳозланган ўқув хонаси.
Биология ўқитиш методикаси – 1) биология таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани. 2) биология ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий сохаси.
Биология ўқув предмети – тирик табиатга оид билимларни ўргатишга қаратилган мактаб ўқув предмети.
Биоэкосан – Ўзбекистон ёшларининг «Биоэкосан» ўқув-методик мажмуаси - Ўзбекистонда узлуксиз экология таълимини амалга оширадиган таълим-тарбия муассасаси.
Бирлашган миллатлар ташкилоти болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) – Бирлашган миллатлар ташкилотининг асосимй жамғармаларидан бири,узоқ вақт давом этган уруш натижасида катта қийинчиликларга дучор бўлган Европа болаларига ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида 1946 йилда тузилган.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling