Ахборотли модул – янги маълумот беришга йўналтирилган ўқув модели.
Ахборотни факсимиль узатиш – одамлар ўртасидаги ахборот алмашинуви ахборотни факсимиль узатиш ёрдамида матн, газета қўл ёзма, графика, фотография ва бошқа шу каби ҳар қандай ҳужжатни бир объектдан иккинчи объектга етказиб бериш.
Ахборотнинг айланма алмашинуви – «педагогика фани-педагогик маълумотлар банки-педагогик маданият» тизимида педагогик маълумот (ахборот) ларнинг бир маромда ҳаракатланиш жараёни.
Ахлоқ – 1) шахснинг ўзаро бир-бири, жамият аъзоларига нисбатан қабул қилинган меъёрлар асосидаги муносабатлари, ҳатти-ҳаракатлари мажмуи, жамият томонидан қабул қилинган хулқ меъёрлари; 2) хулқ-атвор, юриш-туриш, тарбия, адаб.
Ахлоқли – яхши тарбия кўрган; одобли, хушаҳлоқ. Ахлоқли бола.
Ахлоқшунослик – ахлоқни жамият, замон, инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий хатти-ҳаракатлар йиғиндиси сифатида баҳоловчи ижтимоий фан тармоғи.
Ахлоқий маданият – 1) борлиқни ахлоқий жиҳатдан англаш, баҳолаш ва ўзгартириш учун инсонга имконият яратувчи маданият тури; 2) инсониятнинг ахлоққа оид маданий тажрибасини ифодалаб, кишилар ўртасидаги муносабатларда қадриятларга, ахлоқий меъёр ва тамойилларга амал қилиши ҳамда шахсни ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб боришидан иборат кўникмаларни йиғиндиси.
Ахлоқий тарбия – ўқувчи ёки талабада ўзаро бир-бирига жамият аъзоларига нисбатан қабул қилинган меъёрлар асосида муносабатларни шакллантириш жараёни.
Ахлоқий тренинг – турли вазиятларда, масалан, муомала маданиятини эгаллашга оид хулқ-атвор, кўникма ва малакаларини ўзлаштиришга йўналтирилган тренинг.
Ахлоқий хислатлар – аҳлоқ одобга оид муҳим сифатлар.
Ахлоқсиз – яхши тарбия кўрмаган, ахлоқ қоидаларига бўйсунмайдиган, интизомсиз бола.
Ахлоқсизлик – ахлоқ қонун қоидаларига хилоф иш, хатти-ҳаракат.
Аъло (араб.-юқори) – 1) сифатли, фазилатлари жиҳатдан энг яхши, энг юқори, асил; 2) мадраса талабаларининг юқори гуруҳи (қ.Мадраса); 3) ўқув юртлари, мактабларда ўқувчилар билимларини баҳолашнинг беш балли тизимидаги энг юқори баҳо («5» баҳо).
Do'stlaringiz bilan baham: |