Педагогик атамалар луғати


Араб тили ўқитиш методикаси –


Download 0.99 Mb.
bet7/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Араб тили ўқитиш методикаси 1) араб тили таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) араб тили ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий сохаси.
Арифметика – ўқувчиларга математик сонларнинг оддий хоссаларини ҳамда улар устида бажариладиган амалларни ўргатадиган ўқув фани.
Архив методи – кундалик қайдномалар ва ёзувлар, архив маълумотлар, меҳнат ёки ижодий фаолиятни таҳлил қилувчи тадқиқот тури.
Асл манба – бирор асар ёки матннинг шарҳланмаган, бошқа тилга таржима, таҳрир қилинмаган (муаллиф тузатишлари ва таҳрири бундан мустасно) асл нусхаси.
Аспирант олий таълимдан кейинги юқори босқичда таълим олиб, муайян соҳада номзодлик илмий даражасини олиш учун фаолият кўрсатадиган шахс.
Аспирантура – олий ўқув юртлари ёки илмий текшириш институтлари ҳузурида фан номзоди даражасидаги юқори малакали ўқитувчилар ёки илмий кадрлар тайёрлашга ихтисослашган ўқув муассасаси.
Ассистент (лот.- assistens - ёрдам берувчи) – 1) мутахассис ёрдамчиси, профессор ёки доцентларга кўмаклашадиган кичик мутахассис (масалан: профессор ассистенти); 2) олий ўқув юртларида илмий унвон ва ўқитувчилик лавозими.
Астрономия – ўқувчиларга осмон жисмлари тўғрисида илмий тушунча ҳосил қиладиган ўқув фани.
Астраномия ўқув предмети – коинотда осмон жисмларининг жойлашиши ва ривожланишини илмий жиҳатдан ўқувчиларга ўргатадиган ўқув предмети.
Атама билим ёки фаолиятнинг махсус соҳасига доир тушунчани ифодаловчи сўз ёки сўз бирикмаси.
Атрофлича фикрлаш – муайян масалани тафаккур воситаларидан фойдаланиб, атрофлича босқичма-босқич ҳал қилишдан иборат ақлий фаолият.
Аттестат – 1) ўқув муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги давлат ҳужжати. Етуклик аттестати-умумий ўрта мактабни битириб чиққан ўқувчиларга бериладиган давлат ҳужжати; 2) илмий ёки махсус унвон берилганлик тўғрисидаги шаҳодатнома. Профессорлик аттестати. Катта илмий ходимлик аттестати.
Аттестация – 1) мутахассисларнинг ишга лаёқати, малакасини, билим даражаси ва хулқ атворини аниқлаш ва шу асосда ишга тайинлаш ёки унвон бериш учун ўтказиладиган синов; 2) Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида муайян таълим муассасаси фаолиятининг асосий йўналишлари: моддий-техник базаси, кадрлар билан таъминланганлиги, ўқув-тарбиявий ишларнинг ташкил этилиши, бошқарув даражаси, ўқув услубий таъминоти, ўқувчилар ва талабалар билим даражаси ва бошқа қатор кўрсаткичлар бўйича давлат таълим стандартларига нечоғлиқ мувофиқ эканлигини аниқлаб берувчи жараён.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling