Педагогик атамалар луғати
Download 0.99 Mb.
|
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Акселерация
- Алгебра
- Алгоритмик характердаги даража
- Алифбо
- Аллома
- Алогизм
Академик лицей – муайян фанни чуқур ўргатишга йўналтирилган ўрта махсус таълим муассасаси.
Академия – 1) илм-фан ёки санъатни ривожлантириш учун тузилган олий илмий муассаса; 2) Баъзи бир олий ўқув юртларининг номи. Қишлоқ хўжалиги академияси. Ҳарбий медицина академияси. Акмеалогия – инсонни ўз тараққиёти динамикасида, такомили ҳамда ҳаёт фаолиятининг турли босқичларида ўзидаги энг кучли қобилиятларини намоён қилишнинг комплекс масалаларини ўрганадиган фан тармоғи. Акселерация – болалар ва ўсмирларда оғирлик ва тана ҳажмининг катталашуви, физиологик ўсишдаги жадаллашув, эрта жинсий балоғатга етишни ифодаловчи соматик ривожланиш. Аксиология – қадриятлар тўғрисидаги фан. Алгебра – математиканинг миқдорлар устида бажариладиган амалларининг умумий қонунлари ҳақидаги ўқув фани. Алгоритм – кўрсатилган мақсадга эришиш ёки қўйилган топшириқ(масала)ни ечишга қаратилган вазифа(амал)лар кетма-кетлигини бажариш борасида ижрочига тушунарли ва аниқ кўрсатмалар бериш. Алгоритмик характердаги даража – назарий билим, амалий кўникма ва малакалар мазмунини татбиқ қила олиш маҳорати, бир хил типдаги масалаларни ёзиш, еча олиш ҳамда эслаб қолиш фаолиятини амалга ошириш кўникмасини ифодалавчи даражалар. Алифбо – эск. айн. алифбе. Алифбе – бошланғич синф дарслиги. Биринчи синф ўқувчилари учун алифбе. Алифбе дарслиги – 1- синф ўқувчиларига савод ўргатишга мўлжалланган ўқув китоби. Аллома – фаннинг бир ёки бир неча соҳасини мукаммал эгаллаган, илмли, эрудицияли шахс. Алмаий номидаги намуна иш мактаби – Тошкент шаҳрининг Бешёғоч даҳасидаги собиқ рус-тузем мактаби биносида маҳаллий аҳоли болалари учун 1918 йилда очилган мактаб. Мактабда ўқувчиларга меҳнат ва политехника таълимидан бошланғич тушунчалар сингдирилган. Алогизм - (а - инкор қўшимчаси, logos – идрок) - илмий билишда мантиқий фикрлашнинг ролини инкор этадиган оқим. Алфавит – тил, муайян ёзувнинг маълум тартибда жойлашган ҳарфлари мажмуи. Ўзбек алфавити. Алфавит тартиби. Алфавит кўрсаткичи Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling