Болалар ижодий кўргазмаси – болалар ҳаваскорлик ижодий ишларини оммавий намойиш этиш жараёни.
Болалар ижодиёт уйи – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тасарруфидаги мактабдан ташқари таълим муассасаси. 2005 йилда ташкил этилган.
Болалар кинофильмлари – болалар ёши ва дунёқарашига мос бўлиб, уларга таълим-тарбия беришга қаратилган кинофильмлар.
Болалар конференцияси – турли асарлар ва долзарб масалалар муҳокамасига бағишлаб ўтказиладиган синфдан ва мактабдан ташқари таълимий тадбирлар.
Болалар кутубхонаси – мактаб ёшидаги болалалар ва ўсмирларга хизмат кўрсатадиган муассаса. Ўзбекистонда бундай кутубхоналар оммавий равишда 30-йилларда вужудга кела бошлаган.
Болалар майдончалари – мактаб ва мактабдан ташқари муассасалар қошида болалар бўш вақтини ташкил этишнинг мажмуавий шакли.
Болалар мусиқа мактаблари – қ. мусиқа мактаблари.
Болалар мусиқаси – болаларнинг тинглаши ва ижро этиши учун мўлжалланган мусиқа асари. Болалар мусиқаси намуналари содда шакли, ёрқин ифодаси, жонли бадиий мазмуни билан ажралиб туради.
Болалар нафақалари – давлат нафақалари тўлашга оид Қонунга кўра вояга етмаган жисмонан носоғлом болаларга ойлик нафақа тўлаш.
Болалар психологияси – психология соҳаси, болалар психологик ривожланишнинг умумий ва алоҳида ҳусусиятларини, турли ёш босқичларида бу жараён қандай кечиши, уни ҳаракатлантирувчи кучлар ва қонуниятларни тадқиқ қилади.
Болалар спорт мактаби – болаларга спортнинг муайян турлари бўйича таълим-тарбия берадиган махсус ихтисослашган ўқув муассасаси.
Болалар танловлари – фан, техника, адабиёт, санъат каби соҳалар бўйича болаларнинг ўзаро мусобақалашиши.
Болалар театри – 1) болалар томонидан ижро этиладиган спектакллар.
Болалар техника ижоди - болалар фаолиятининг тури. Одатда бу фаолият моделлар, механизмлар, оддийроқ машиналар, асбоблар, радио электрон қурилмалари ва ш.к.ни ясашдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |